«Rudaw TV» Маҳмуд Қордан интервью олди

457
0

Муборак рамазоннинг илк жумасида Ҳизб ут-Таҳрир тарафидан дунёнинг бир қанча давлатларида бир вақтнинг ўзида куч-қувват аҳлидан нусрат талаб қилиб йўлланган нидо бутун дунёни ларзага солди. Кимдир Ҳизб ут-Таҳрирнинг бу фаолиятини холис баҳолаган бўлса, кимдир бузиб кўрсатишга ҳаракат қилди.

Маркази Ироқ Курдистонининг пойтахти Эрбил шаҳрида жойлашган ва бир қанча тилларда намойиш қилинадиган “Rudaw TV” Ҳизбут Таҳрирнинг Туркиядаги матбуот бўлими раиси Маҳмуд Қордан шу “нидо” ва бошқа масалалар бўйича интервью олди. Қуйида ушбу интервью матнини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Rudaw TV: Нозик бир пайтда қўлингизда оқ-қора тавҳид байроқлари билан кўчаларга чиқишингизни бирор хос сабаби борми?

Маҳмуд Қор: Ислом дунёси охирги пайтларда Ўрта Шарқда “Араб баҳори” номли сиёсий Исломий қўзғалишни бошидан кечирмоқда. Бу эса диктатор режимлар тарафидан мусулмон халқларга ўтказилган зулмлар натижасидир. Қўзғолон баъзи давлатларда ўз самарасини бермасидан аввал Ғарб тарафидан демократик режимларга алмаштирилди. Бу билан инқилобдан кўзланган мақсад рўёбга чиқмай туриб, тўсиб қўйилди. Бизнинг бундай бир даврда Халифалик давлатини тиклаш мавзусини кўтариб чиқишимиз албатта Ислом дунёсидаги ўзгаришга алоқаси бор. Чунки диктатор режимларнинг ҳам, демократик режимларнинг ҳам Ислом умматига бирор фойдаси йўқ.

Rudaw TV: Бундан аввал Ал-Қоида ва ИШИД ҳам Халифаликни эълон қилган ва шунга чақирган эди. Сизнинг чақириғингиз билан уларники ўртасида қандай фарқ бор?

Маҳмуд Қор: Ҳизб ут-Таҳрир 60 йилдан буён сиёсий фаолият юритиб келади. Халифалик давлатини тиклашга даъват қилар экан, кураш олиб боришда ўзига хос, шаръий услубни танлаб олди. Ҳизб ут-Таҳрир Халифалик давлатини тиклаш борасида қуролли ҳаракат олиб бормайди. Ислом буни рад этганлиги учун Ҳизб ут-Таҳрир ҳам рад этади.

Шу боис Ал-Қоида ва ИШИДнинг фаолият услуби билан Ҳизб ут-Таҳрир фаолияти ўртасида қарама-қарши фикрлар мавжуд. Улар қуролли курашни биринчи ўринга қўяди. Ҳизб ут-Таҳрир даъват қилаётган Халифалик давлати билан ИШИД бугунги кунда Эълон қилган Халифалик давлати ўртасида ер билан осмончалик фарқ бор. Ҳизб ут-Таҳрир глобал миқёсда элликта давлатда фаолият олиб бораётган уюшмадир.

Rudaw TV: Ҳизб ут-Таҳрир ИШИД эълон қилган Халифалик давлатига қандай қарайди?

Маҳмуд Қор:  Ҳизб ут-Таҳрирнинг амири улуғ олим Ато Бин Ҳалил Абу Рашта ИШИД эълон қилган Халифалик давлатига алоқадор саволга жавоб берар эканлар, бу давлат шаръий жиҳатдан қаралганда ҳам саҳиҳ эмаслигини ва ақлий жиҳатдан олганда ҳам давлат тамойилларига эга эмаслигини ёритиб берганлар.

Rudaw TV: ИШИДнинг Ислом номидан амалга ошираётган қатл қилишларини Ҳизб ут-Таҳрир қандай изоҳлайди?

Маҳмуд Қор: Жума куни қилган нидомизда Ғарбдан ташқари Исломга зарар бераётган икки гуруҳ ҳақида сўз юритдик. Бироқ номларини келтирмадик. Булардан бири Исломий қиёфага кириб, Исломий далиллар билан Исломга эмас, демократияга чақираётган ва Халифаликнинг шаръий ҳукм эмаслигини айтиб, мусулмонларни чалғитишга уринаётган гуруҳдир. Шунингдек, ИШИД эълон қилган Халифалик соясида амалга оширилган ишлар, қатллар, буларнинг бари Исломга зарар бераётганини ва Ғарбга йўл очиб бераётганини ҳам айтиб ўтган эдик.

Шунга кўра, айта оламизки, ИШИДнинг бу ишлари ҳақиқий Халифалик давлатининг тикланиши олдида катта тўсиқ бўлди. ИШИДнинг бугунги кунда мусулмонларга нисбатан қилаётган ишлари Ғарбни янада кучайтирмоқда. ИШИД инсонларни Халифаликдан қўрқитди. Шунинг учун ҳам ИШИД эълон қилган Халифалик Исломга фойда келтириши ўрнига зарар келтирди деб айта оламиз.

Rudaw TV: ИШИД курдлар билан жанг қилмоқда. Шунга кўра у мужоҳидми ёки босқинчими?

Маҳмуд Қор: Биз мусулмоннинг мусулмонга қарши жанг қилиши ҳаром эканлигини доим айтиб келамиз. ИШИДнинг курдлар ва Пешмергелар билан жанг қилиши Ғарбнинг истагидир. Биз ИШИДни босқинчи деб атаб, Ғарбнинг эса ҳақиқий башарасидан кўз юмсак ва ИШИДни террорчи гуруҳга чиқарсак, Ғарбнинг нонига ёғ суртиб берган бўламиз. Ғарб ИШИДдан фойдаланиб барча гуруҳларга террор тамғасини ёпиштирмоқда.

ИШИД босқинчи гуруҳ эмас, Унинг таркибида хориждан келган мужоҳид гуруҳлар ҳам бор ва шу билан бирга маҳаллий мужоҳидлар ҳам бор. Биз фақат бу ерда ИШИДнинг стротегияси, қилаётган амаллари ва эълон қилган Халифалиги тўғри эмаслигини айтамиз. Аммо уни босқинчига чиқаришимиз хато бўлади. ИШИД сурияда яшаб келган ёки инқилобни дастаклаш учун хориждан келган мужоҳидлардан ташкил топган. Биз бу ерда фақат Ғарбни босқинчи деб биламиз.

Rudaw TV: ИШИД кимлардан ташкил топган?

Маҳмуд Қор: ИШИД кофирлардан ташкил топган гуруҳ эмас, аксинча мусулмонлардан иборатдир. Шу боис ИШИДни босқинчи деб билмаймиз. ИШИД босқинчи бўлиши учун куфр давлати бўлиши керак бўлади. Масалан, Исроил Фаластин ерларида босқинчидир. АҚШ Афғонистонда босқинчидир. ИШИД эса босқинчи эмас. Аммо биздан “ИШИД Ислом номидан, Уммат номидан, Халифалик номидан жиҳод олиб боряптими?”, деб сўрасангиз “йўқ”, деб жавоб берамиз.

Rudaw TV: Ҳизб ут-Таҳрирни ИШИДга яқин экани айтилади, шу ростми?

Маҳмуд Қор:  Ҳизб ут-Таҳрирнинг ИШИДга яқинлигини айтаётганлар албатта далил келтиришлари лозим. Биз 1952 йилдан буён Халифалик давлатини исташлигимизни айтиб келамиз. ИШИД ҳам Халифалик давлатини эълон қилганлигини айтмоқда. Шундан фойдаланиб жамиятда Ҳизб ут-Таҳрирни ИШИДга яқинлигини айтишмоқда. Бу эса уйдирмадан ўзга нарса эмас. Ҳизб ут-Таҳрирнинг ИШИД билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Rudaw TV: Давлат тикланса ким Халифа бўлади?

Маҳмуд Қор: Халифа мусулмон бўлиши шартдир. Халифалик давлати тикланганда Ҳизб ут-Таҳрирнинг амири Халифаликка ўз номзодини қўйиши мумкин. Чунки у киши бунга энг муносиб кишидир. Сабаби, Ҳизб ут-Таҳрир 1952 йилдан буён Халифалик давлатини тиклаш учун ҳаракат қилиб келади. Демакки, бу борада катта тажриба ва билимга эгадир. Аммо агар Уммат бошқа бир кишини танласа, Ҳизб ут-Таҳрир бунга асло тўсиқ бўлмайди. Кимнинг Халифа бўлиши шу онда баҳс қилинадиган мавзу эмас.

Rudaw TV: Ҳизб ут-Таҳрир Туркияда қонуний партияга айланиш ҳақида ўйламаяптими?

Маҳмуд Қор: Туркияда партияларга оид қонунлар Исломий тушунчадаги партияларнинг ташкил қилинишига тўсқинлик қилади. Бирор партия ташкил қилинса, демократик ва муътадиллик доирасида фаолият олиб бориши лозим. Ҳизб ут-Таҳрир эса мўътадиллик ва демократиянинг куфрлигини айтиб келади. Туркиядаги партиялар қонуни ўзгармас экан, биз қонуний партияга айлана олмаймиз.

Rudaw TV: Курдларнинг мустақил давлати бўлишига қандай қарайсиз?

Маҳмуд Қор:  Ислом олами 1924 йилда Халифалик давлати қулагандан сўнг элликдан ортиқ давлатчаларга бўлиб ташланди. Туркларга бир давлат берилди, араблар ўндан ортиқ парчага бўлиб ташланди. Курдларга эса бирор ер берилмади. Бунинг сабабини биз шундай тушунамиз; Халифалик қулатилгандан сўнг энг кучли қаршилик кўрсатган халқ Курд халқи бўлди. Шайх Саъд Қиёмий бунинг ёрқин далилидир. Бугун курдларнинг алоҳида бир давалати бўлиши Ислом олами жиҳатидан қаралганда ҳеч нарсани ифода қилмайди. Биз бу маънода Исломдан келиб чиққан қуйидаги тушунчага эгамиз; Курдларнинг ҳам бир давлати бўлсин, эмас, балки бутун Ислом умматининг ягона бир давлати бўлсин. Уларни ҳимоя қиладиган ягона Халифаси бўлсин. Биз курд давлатининг қурилишига мана шундай қараймиз. Барзоний мустақил Курдистон давлатини эълон қилса, Ислом умматининг тупроқлари яна биттага бўлинган бўлади холос.

Манба rudaw.net

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here