2014 йил юзага келган урушларга қанча маблағ сарфланди?

463
0

“Global Peace Index” номли иқтисодиёт ва тинчлик институти 2014 йилда бўлиб ўтган урушлар учун сарфланган маблағлар миқдори ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди. Ҳисоботда келтирилишича, дунёнинг турли бурчакларида 2014 йилда аланга олган жангу жадалларга сарфланган маблағ миқдори 14.3 триллион долларни ташкил қилган. Бу рақам бутун дунё давлатлари даромадининг 13 фоизига тўғри келади. Яъни 2014 йилда урушларга сарфланган харажатнинг миқдори Британия, Канада, Франция, Испания, Бразилия ва Германия давлатларининг ялпи ички маҳсулотидан ҳам ортиқроқдир.

Ҳисботга кўра, 2014 йилда кечган жангларда ўлдирилган инсонларнинг сони 2010 йилда ўлдирилган инсонларга нисбатан 350 фоизга ортган. Ўлдирилган кишиларнинг аксарият қисми Сурия, Ироқ ва Афғонистон давлатларига тўғри келади. Сурия 2014 йилда дунёнинг энг нотинч ўлкаси деб топилган. Ундан сўнгра Ироқ ва Афғонистон туради.

Шунингдек иқтисодиёт ва тинчлик институти 2015 йилги ҳисботида Ўрта Шарқ ва Шимолий Африкани дунёнинг энг хавфли минтақаси дея эълон қилди. 81 давлатда мавжуд хавф хатар даражаси ортган бўлса, 79 давлатда мавжуд хавфсизлик даражаси пасайиб кетган.

Туркистон:

Балки, бу маблағлар асосан куфр давлатлар хазиналаридан сарф қилинмоқда, бу эса Ислом олами ва Мусулмонлар учун манфаатли бир ҳолат, деган тушунчалар пайдо бўлиши мумкин. Лекин бу хато ва риакцион тушунчалардан биридир.

Юқоридаги стотистик маълумот, қоғоз пули ўлчамида келтириляпти. Пулнинг вазифаси эса, товарлар ва хизматларни бир бирига нисбатан айрибошлашни енгиллатишдан иборат. Шунинг учун пул ўз қадрини, инсонлар меҳнати ва улар кўрсатишаётган ҳар турли хизмалар билан ушлаб туради. Демак юқорида пул билан келтирилаётган стотистик кўрсаткичлар, аслида инсонлар пешона тери ва улар эгалик қилиши мумкин бўлган маҳсулотлар миқдори деб эътибор қилиниши керак.  Сарфланаётган маблағлар бу инсонлар учун яратилган маҳсулотларни ва имкониятларни чекламай қўймайди албатта.

Лекин, дунё иқтисодий глобал тармоғи мавжуд эканлиги ва у куфр етакчи давлатлари қўл остида эканлигидан, юқоридаги бетайин урушлар учун сарф харажатлар, аслида қашшоқ дунёдаги учинчи аграр давлатлар зиммасига тушаверади.

Эътибор берилса, 2014 йили улкан иқтисодий инқирозлар йили бўлди. Бу асосан биз айтган аграр давлатларда сезиларли даражада бўлиб бораётган бўлса, Ғарб олами, урушлар олиб бораётганига қарамай, ўз фуқороларининг яшаш даражасини тубанлашишига йўл беришаётгани йўқ. Ваҳолангки статистик маълумотлар, у бечора етакчи давлатларга ҳам онсон бўлмаяпти демоқчи бўлиб, трилионлаган қоғоз пулларни сарф харажатларини келтириб, бутун дунёни чалғитмоқчи бўлаяпти.

Куфр ситемасининг асосий найранглари, БМТ сингари бир қатор халқаро ташкилотлар воситасида олиб борилади. Улар ҳар турли яширин ёки ошкора резолюциялар қабул қилиш билан, дунё иқтисодий тенгсизлик ҳолатига, ҳуқуқий тус бериб, унга қаршилик қилган барча ҳаракатларга қарши, катта етакчи давлатлар учун кураш ёки уруш олиб бориш имкониятларини яратиб беради. Шу билан бир қаторда, бу кураш ва уруш олиб бориш учун кетаётган сарф харажатларни ҳам, етакчи давлатлар зиммасига тушиб қолишини олдини олиш йўлларини ишлаб чиқишади. Шулардан бири: қашшоқлик ўта кучайиб бораётганида ёки учинчи давлат халқлари бу тенгсизликларни ҳис қилиб, унга қарши чора тадбирлар ҳақида фикирлай бошлашганида, сунъий урушлар уюштиришади. Шу билан ўзлари атайин пайдо қилиб келишаётган барча зулмлари оқибатидан келаётган қашшоқлик, бузғунчилик, зўровонлик каби ҳолатларни ўша урушнинг оқибатлари деб жар солишади.

Бу биз Мусулмонлар англашимиз лозим бўлган аччиқ ҳақиқатлардан биридир. Чунки биз, дунё омонат топширилган уммат вакилларимиз! Биз инсониятни шу зулматдан, илоҳий нур сари етаклашни, исломни қабул қилиш билан бирга қабул қилган Муҳаммад САВ умматимиз! Биз бу ишда жонбозлик кўрсатиб, дунёни юқоридаги ифлос система асосидаги золимлардан озод қилиш сари, молу жонимизни сарфлаб ҳаракат олиб боришимиз вожиб! Бу ишни амалга оширишда, уларга суянишимиз ёки улардан мадад сўрашимиз ёки ҳамкорлик қилишимиз мақсадга мувофиқ эмас! Чунки биз фақат Оллоҳга таваккул қилишга буюрилганмиз.

Абдураззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here