Путин Исломга қарши қонунни кучайтирди

460
0

Россия президенти Владимир Путин матбуот орқали “радикализм”га (яъни Исломга) даъват қилганларга нисбатан катта миқдорда жарима солиш жазосини ўз ичига олган қонунни тасдиқлади.

Россиянинг барча расмий ахборот агентликлари Владимир Путиннинг матбуот орқали “терроризм” ва “экстримизм” тарқатилишига қарши жазо чорасини кучайтиргани ҳақида хабарларни эълон қилишди. Бу қонун Россия давлат думаси тарафидан шу йилнинг апрел ойи охирида қабул қилинган эди.

Мазкур қонунга кўра, экстримизмга оид хабар ёки материалларни тайёрлаган ва матбуот воситалари орқали тарқатган кишилардан катта миқдорда жарима ундириб олинади.

Бу қонуннинг аввалги кўриниши бўйича юқорида айтилган жиноят учун 100 минг рублгача жарима солинар эди. Янги қонунга кўра бу жариманинг миқдори анча орттирилди. Масалан бу жиноят билан айбланган юридик шахслар 100 минг рубрдан бир миллион рублга қадар жарима тўлайдилар. Жиноят йўлида ишлатилган дея топилган ашёлар ва мол-мулклар ҳам мусодара қилинади.

Исломнинг ривожланишига қарши бундай репрессив кайфиятда иш тутилишининг сабаби Россия режимининг Исломдан қўрқаётганидир. Россия ҳукумати бу ҳатти ҳаракати билан Россияда Исломнинг таъсирини камайтиришга уриняпти. Шу боис биз Россия федерал кучларининг мусулмон фаолларига қарши турли туҳматлар тўқиб чиқариб, ҳар хил баҳоналар ва сохта айбловлар билан улар устидан жиноий ишлар қўзғашаётганига гувоҳ бўляпмиз. Ҳар йили турли услублар орқали қонун моддаларини яна ҳам оғирроғига алмаштиришяпти.

Кузатувчиларга кўра, рус ҳукумати мамлакатнинг турли минтақаларида Исломга қарши душманлик билан репрессив сиёсат олиб бораётганига қарамасдан, Ислом яна-да ривожланаётгани ва мусулмонлар ҳам фаоллашаётгани кузатилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here