Қримда Ҳизбут Таҳрир йигитлари учун 10 йил қамоқ жазоси сўралмоқда

460
0

Россия тарафидан ўз ҳудудига қўшиб олинган Қрим ярим оролининг Севастопол шаҳрида ўтган жума куни федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) ходимлари тарафидан 20-30 ёшлар орасидаги уч мусулмон йигит қамоққа олинган эди.

“Krım.Reali” ахборот агентлигига интервью берган адвокат Эмил Курбединовнинг маълум қилишича, қамоққа олинган йигитлар 2003 йилда Россияда таъқиқланган “Ҳизбут Таҳрир” уюшмасига аъзоликда айбланмоқда. Бу йигитлар устидан тергов олиб бориш учун икки ой муддатга ҳибсда ушлаб туриш қарори чиқарилган.

Адвокатнинг билдиришича, қўлга олинган мусулмон уч йигит устидан “Террор гуруҳини ташкил қилиш ва унга аъзо бўлиш”, деган айбловга кўра тергов олиб борилмоқда. Бундай жиноятни амалга оширганлар Россия конституциясида белгиланган қонунга биноан 15 йилдан 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

Адвокат Курбединов Қрим ярим ороли Украина таркибида бўлган пайтда ҳам баъзи инсонларга нисбатан юқоридаги айблар қўйилганлигини билдирди. Бироқ Курбединовнинг айтишича, уларнинг барчаси оқланган. Адвокат қўлга олинганларнинг Ҳизбут Таҳрирга аъзо эканлигини исботлаш мушкул эканлигини ҳам қўшимча қилди.

Адвокатга кўра, бу даъво Қрим татарлари учун муҳим бир ўрнак бўлади. Бу уч йигитнинг қамоққа олиниши Қримдаги барча мусулмонларни қамоққа олишни оддий ҳолга айлантиришга йўл очиш мумкин, деган хавотирлар ҳам йўқ эмас. Ҳозирда бу йигитлар учун 10 йил қамоқ жазоси сўралмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here