АҚШ армиясида изтироб ҳукм сурмоқда

583
0

49509АҚШ армияси сафидаги жуда кўпчилик аскарлар мажбурий жангга кириш, жангдан сўнг руҳий изтироб чекиш ва натижада ҳар турли дориларни истеъмол қилиш муаммоларини бошидан кечирмоқда. Шунинг учун АҚШ ҳарбийлари орасида ўртача ҳар куни бир аскар ўз жонига қасд қилиши кузатилмоқда.

Мутахассиларнинг фикрича, АҚШнинг Ироқ ва Афғонистонда олиб борган урушлари ўзининг армиясига қаттиқ зарба бўлди. Чунки бу урушлар АҚШ армиясининг ичидан емирилишига сабаб бўлди. Аскарлар орасида ўз жонига қасд қилиш ортиб бормоқда.

Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлигидан олинган хабарга кўра, Пентагон тарқатган янги статистик маълумотлар АҚШ ҳарбийлари орасида кечган ўз жонига қасд қилиш ҳодисаларининг сони ҳар кунига биттадан тўғри келишини кўрсатади. Бу эса аввалги йилларга солиштирганда 18%га ортган деганидир.

2010 ва 2011 йилларга қараганда ўз жонига қасд қилганларнинг сони бу даражада ортиб кетиши АҚШ масъуллари учун кутилмаган совға бўлди. Йиллик ҳисоботга кўра, ўз жонига қасд қилиб ўлганларнинг сони Афғонистондаги жангда ҳалок бўлган аскарларнинг сонидан 50%га ортиқдир. Бу маълумотлар охирги 10 йилда  ўлим сони энг юксак даражага етганлигини кўрсатмоқда.

АҚШ армиясида ўз жонига қасд қилиш билан бир қаторда жинсий тажовуз, маст қилувчи ичимликларни ортиқча истеъмол қилиш, бир бирига нисбатан куч ишлатиш ва булардан бошқа бир қанча муаммолар ҳам кенг тарқалган.

АҚШ Мудофаа вазирлигининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йилда АҚШ армияси сафидаги 26 минг эркак ва аёл ҳарбий жинсий тажовузга учраган. Буни биринчи бўлиб вакиллар палатасининг Саломатлик бўйича қўмитаси раиси, республикачи Ден Бенишек маълум қилди.

“Ўтган молиявий йилда ҳарбий форма кийганлар орасида ҳар куни 71 тажовуз юз берган”, дейди у.

Бу сон тажовузга учрагандан сўнг шикоят қилингандан кейинги кўрсатгичдир. Аксарият ҳолларда тажовузга учраган ҳарбий бу ҳақида шикоят қилмайди.

“Буни раҳбариятга маълум қилсангиз, ҳамманинг кўзига балодек кўринасиз, энг катта душманга айланасиз. Ҳеч ким сиз билан гаплашмайди. Айб ўзингда, дейишади”, дейди зўрланган аскарлардан бири.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here