Дональд Трамп АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди

779
0

Дональд Трамп АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди

 АҚШ президенти Дональд Трамп 15 феврал куни Мексика билан чегарасида ҳолат юзасидан мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиш ҳақида фармон имзолади.

 Бу ҳақда Сенат аъзоларига йўлланган президент мактубини Wall Street Journal газетаси эълон қилди.

 Фавқулодда ҳолат эълон қилиниши Конгресс тасдиғисиз чегарада девор қуриш учун 8 миллиард доллар олиш имкониятини беради.

 Бундан аввал Трамп 450 км узунликдаги деворни қуриш учун 5,7 миллиард доллар ажратилишини талаб қилганди. Конгресс девор қуришни самарасизлиги ва кўп ҳаражатли эканлигини билдирганди.

 Энди фавқулодда ҳолат Трампга Конгресс рухсатисиз Адлия вазирлиги ва Пентагон бюджетидан маблағ олиш имконини беради.

 Президент фавқулодда ҳолат эълон қилиши тўғрисида ахборотни бош котиб Сара Сандерс Twitter’да маълум қилди. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here