Бутунлай туғмайдиган қилиб қўйиш бўйича ўтказиладиган операциялар ҳақидаги саволга жавоб

616
0

getImage2Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Haitham Alamourнинг бутунлай туғмайдиган қилиб қўйиш бўйича ўтказиладиган операциялар ҳақидаги саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Фазилатли шайхимиз, менда жавоб бериш ғоятда зарур бўлган бир тиббий савол бор. Мен врачман, аёллар шифохонаси ва туғруқхонада ишлайман, у ерда ҳомиланинг ёки аёлнинг ҳаётига таҳдид туғилса кесарево (қоринни ёриб болани олиш) операциялари қилинади.

Баъзи ҳомиладор аёллар ҳомиладорлик даврида ғоятда оғир кечадиган баъзи касалликлардан азият чекишади, бу ҳол уларни ҳомиладор бўлмасликка ёки энг камида 3-4 йил ҳомиладор бўлишдан сақланишга мажбур қилади. Шунинг учун бу аёллар ҳомиладор бўлишга йўл қўймайдиган воситалардан фойдаланишга мажбур бўлишади. Лекин баъзи аёлларга бу воситалар талаб қилинган узоқроқ вақт ҳомиладор бўлмай туриш борасида фойда бермайди, натижада улар бир-бирига яқин даврларда ҳомиладор бўлиб қолаверишади. Бу эса улар бир-бирига яқин вақтда кўп кесарево операцияларига дучор бўлганлари учун уларнинг ҳаётига таҳдид туғдиради. Аёллар орасида умуртқа поғонасида кемирчак борлари бор, ўткир тусда кўп қон кетадиганлари бор. Натижада врачлар аёл ҳомиладор бўлмаслиги учун фалоп каналини (трубани) бутунлай беркитиб ташлаш йўлини тутишга мажбур бўлишади. Аёллар ўртасида шифохонага келиб ўзининг ҳомиладор бўлиши мумкинмаслигини, ҳомиладор бўлишга йўл қўймайдиган воситаларни ишлата олмаслигини, шунинг учун фалоп каналини бутунлай беркитиб ташланишини исташини даъво қилиш ҳоллари кўпайиб кетди. 32 ёшдаги ва 36 ёшдан ошмаган аёллар бор. Бу аёллар мутахассис врачдан фалоп каналини бутунлай беркитиб ташлаш учун ўзини кесарево операция қилишни сўраб қаттиқ туриб олишади.

Савол шуки, аёл ҳолатини унинг ҳомиладорлик босқичларида кузатиб борадиган ва ҳомиладорлик аёлда оғир кечаётганини кўриб, фалоп каналини бутунлай беркитиб ташлаш операциясини қилиш зарур деган қарорга келадиган ана шу врач ҳақидаги шаръий ҳукм нимадан иборат? Текшириб ўтирмай фақат аёлнинг гапи бўйича – агар аёлнинг айтганлари аниқ бўлмаса – операция қилган врач ҳақидаги ҳукм нима?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ҳомиладор бўлишга вақтинча йўл қўймаслик – азл қилиш ҳақидаги маълум далилларга биноан – жоиздир…

Аммо ҳомиладорликка бутунлай йўл қўймаслик ва бутунлай туғмас қилиб қўйиш ҳаром. Масалан ҳомиладор бўлишга бутунлай йўл  қўймайдиган, наслни узиб қўядиган дориларни ишлатиш, ҳомиладор бўлишга бутунлай йўл қўймайдиган ва наслни узиб қўядиган жарроҳлик операцияларини қилиш ҳаромдир. Бундай қилиш асло жоиз эмас. Чунки бунга бичиб қўйиш ҳукми тўғри келиб қолади, шу ҳукм остига кириб, бичиб қўйиш ҳукмини олади. Чунки бундай доираларни ишлатиш – худди бичиб қўйиш наслни узиб қўйганидек – наслни узиб қўяди. Бичиб қўйишдан очиқ наҳий келган. Саъд ибн Абу Ваққосдан шундай дегани ривоят қилинган: «Росулуллоҳ A Усмон ибн Мазъуннинг ўзини бичиб олишини рад этдилар, агар унга изн берганларида биз ҳам албатта ўзимизни бичиб олар эдик». Муттафақун алайҳ. Усмон ибн Мазъун Набий A ҳузурига келиб: «ё Росулуллоҳ, мен бўйдоқлик машаққатли бўлаётган кишиман, менга ўзимни бичиб олишимга изн берсангиз, деди. Шунда Пайғамбаримиз: йўқ, лекин сен рўзани ўзингга лозим тут, дедилар». Бошқа лафз билан келган ҳадисда эса Усмон ибн Мазъун: «ё Росулуллоҳ, менга ўзимни бичиб олишимга изн берасизми? – деди. Пайғамбаримиз: Аллоҳ бизга унинг ўрнига ҳаниф улуғ руҳбонлик (роҳиблик)ни қилиб берди, дедилар». Анасдан эса бундай деганлиги ривоят қилинди: «Набий A бизни уйланишга буюрар ва тарки дунёчиликдан қаттиқ қайтариб: меҳрли, серпушт уйланинглар, чунки мен қиёмат кунида (бошқа) умматларга сизларнинг кўплигингиз билан фахрланаман, дер эдилар». Бу ҳадисни Аҳмад чиқарди.

Қолаверса наслни бутунлай узиб қўйиш Шореънинг насл ва туғишни уйланишдан бўлган асл мурод қилиб қўйганига ҳам зид келади. Аллоҳ Таоло одамларга миннат қилиб бундай деди:

«Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун болалар, набиралар пайдо қилди»                                                                                           [Наҳл 72]

Шунинг учун демак бутунлай туғмас қилиб қўйиш операциялари эркак ва аёлга ҳаромдир.

Аммо агар аёл ҳомиладор бўлса ва ишончли моҳир врачлар ҳомиланинг она қорнида қолиши она ҳаётига ўлим таҳдидини солади деган қарорга келишган бўлса бу ҳолатда ҳомилани тушириб юбориб, она ҳаётини қутқазишга рухсат этилади. Чунки Ислом ҳаётни қутқазишга даъват қилган…

Аммо аёлнинг ўзининг касал эканлиги, шунинг учун ҳомиладорлик ҳаётига таҳдид туғдиришидан қўрқиши ҳақидаги гапларига келсак, у ҳақиқатдан йироқ бўлган гапдир. Чунки касал ҳолатида ҳомиладор бўлган ва ҳомиладорликда давом этиб тўла хилқатли соғлом фарзанд туққан ва Аллоҳ сиҳат-саломатлик ва офият неъматини ато этган қанчадан-қанча аёллар бор… Шу билан бирга – ҳозиргина айтиб ўтганимиздек – аёл ҳомиладор бўлсаю лекин ишончли, моҳир врачлар ҳомиладорликнинг давом этиши онанинг ҳаётига ҳам, ҳомила ҳаётига ҳам ўлим таҳдидини туғдиради деган қарорга келишган бўлса шу ҳолатда ҳомилани тушириш жоиз бўлади.

Шунга кўра демак бутунлай туғмас қилиб қўйиш ҳаром. Шунинг учун аёлни ҳомиладорлик чоғида муолажа қилиш матлуб ишдир. Энди агар ишончли, моҳир врачлар бу ҳомила аёл ҳаётига ҳам, ҳомилага ҳам ўлим таҳдидини солади деган қарорга келишса у ҳолда ҳомиладорлик чоғида аёл ҳаётини сақлаб қолиш ҳам матлуб ишдир. Бу ҳолатда ҳомилани тушириш жоиз. Аммо аёлнинг талабига биноан ҳомиладорликка бутунлай йўл қўймаслик учун муолажа қилиш ҳаромдир.

Врачлар бу ишга енгил қарамасликлари, ҳомиладорлик ва касаллик ташхисини қўйишда бор билимларини сарфлашлари лозим… Чунки бу омонатдир, шунинг учун врач бунга қаттиқ амал қилиши, охиратини дунёнинг бир ўткинчи матосига – бу мато қанчалик даражага етган бўлмасин – сотиб юбормаслиги лозим.

«Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?!»                                             [Тавба 38]

Сўзим якунида мен эр-хотинларга наслни кўпайтиришларини ва фарзандларини яхши тарбиялашга қаттиқ эътибор беришларини тавсия қиламан. Чунки Росул A қиёмат кунида уларнинг кўплиги билан фахрланадилар. Байҳақий сунан куброда Абу Умома Gдан шундай деганини чиқарди: Росулуллоҳ A шундай дедилар:

«تَزَوَّجُوا فَإِنِّي مُكَاثِرٌ بِكُمُ الْأُمَمَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ…»

«Уйланинглар, чунки мен қиёмат кунида умматларга сизларнинг кўплигингиз билан фахрланаман…». Шунга ўхшаш ҳадисни Ҳоким ҳам икки саҳиҳ мустадракда Маъқил ибн Ясор I анҳудан, Баззор эса ўзининг муснадида Анас Gдан чиқарган ва бошқалар чиқарган.

Аллоҳ Субҳанаҳу солиҳ эркаклар ва солиҳа аёлларни дўст тутади.

Биродарингиз                                                                                                 23 ражаб 1435ҳ

Ато ибн Халил Абу Рошта                                                                                 22 май 2014м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here