11 май куни Туркиянинг Истамбул шаҳрида “Андижон қатлиоми ва Туркистоннинг кечаси, бугуни ва эртаси” номли халқаро конференсия бўлиб ўтди. Конференцияга таклиф қилинган фаоллар бирма бир ўз нутқлари билан иштирок этишди.
Биринчи бўлиб сўзга чиққан Ўзбеклар бирлиги ташкилотининг раҳбари Алибой Йўляхши Ўрта Осиё давлатларининг такрор бирлашиши ва Россияга қарши мустаҳкам турмоғи лозимлигини таъкидлади.
“Россия ишғолидан аввал Қозоқистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатлари битта ўлка эди. Уларнинг динлари, тиллари, маданиятлари бир эди. Аммо бугунга келиб улар таржимонсиз гаплаша олмай қолди. Россия Қримни ишғол қилди. Агар бу давлатлар бирлашмаса Россия бу давлатларни яна ишғол қилиш эҳтимоли катта”, деди Алибой Йўляхши.
Ундан сўнг сўзга чиққан Абдулло Андижоний Узбекистон ҳокимиятидагиларни майдонга чорлади.
“Авваламбор Ўзбекистоннинг золимларига айтмоқчиман, ким бўлса ҳам, вазирликлар бўлсин, хавфсизлик ходимлари бўлсин, ички ишлар ходимлари бўлсин, ёлланма имомлари ёки лаганбардорлари бўлсин, ҳаммасига шуни айтаманки, агар ҳақиқий эркак бўлишса жанг майдонига чиқишсин, ана шунда кўрамиз”, деди у.
Абдулло Андижоний Аллоҳнинг қонунларидан бошқасини шайтонизм деб атади.
“Бутун коинотни яратган зот сиз билан бизга қонун берди. Аллоҳнинг қонуни ҳар қандай сиёсатдан устун турмоғи лозим. Демократия бўлсин, ёки капитализм бўлсин, буларнинг ҳаммаси шайтонизмдир, жаҳаннамга олиб борадиган йўлдир. Чунки булар инсонлар томонидан ўйлаб топилган қонунлардир”, деди Андижоний.
Сўнг конференцияга меҳмон сифатида таклиф қилинган http://kokludegisim.net/ ёзувчиси ва Ҳизбут Таҳрир фаоли Маҳмуд Кар Ўрта Осиёдаги воқеликка эътибор қаратиб Андижон воқеаси, Ўзбек-Қирғиз ҳодисалари ва шунга ўхшаш ҳодисадар Ўрта Осиёга нисбатан атайин уюштирилган сиёсат эканлигини очиқлар экан, бунинг қаршисида қандай йўл тутилиши лозимлигини бирма-бир ёритиб берди.
Ўзбек-қирғиз масаласини бироз ёритган Маҳмуд Кар сўзини шундай давом эттирди: 2000 йилнинг март ойида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Ўзбекистондаги, тарихчи, адабиётчи, шоир, ёзувчи, академик, имом, олим, яъни давлатга алоқадор барча зиёли табақаларни тўплаб йиғилиш ўтказди. Президент Каримов йиғилишдан сўнг Узбекистон телевиденияси орқали жонли эфирда чиқиб шундай баёнот берди: “Фикрга қарши фикр билан, ақидага қарши ақида билан курашамиз. Фақат сохта фикр ва ақидалар ўрнини эгаллайдиган бошқа фикрга эга эмасмиз Бунинг учун тезлик билан бу фикр ва тушунчалар устида ишлашимиз зарур. Аввал ҳам бу фикр ва тушунчалар устида ишладик аммо муваффақият қозонмадик. Мен бу фаолият учун барча сарф харажатни ўз зиммамга оламан. Жиддий ҳаракат қилиб жамиятни сохта фикр ва ақидалардан узоқлаштиришимиз лозим”, деди диктатор Каримов сохта ақида деганда Ислом ақидасини назарда тутиб. 2000 йилнинг март ойида бу йиғилиш бўлиб ўтган бўлса, 2000 йилнинг декабр ойида диктатор Каримов террозимга қарши кураш баҳонасида мусулмонларга қарши жиддий кураш бошлади. Каримов террорга қарши қонунларини телеведенияда расмий очиқлаб, “биз учун ташқи кучлардан ёки қўшнимиз Толибон тарафидан таҳдид йўқ. Асл таҳдид ичимизда”, деди.
Ҳурматли биродарлар! Андижон ҳодисаси Россия ва АҚШнинг ҳамкорлигида режалашрилган қатлиомдир. Ғарб давлатлари Каримовга ҳақиқий қўзғалиш юзага келмай туриб сохта қўзғалиш ясаш ва одамларни кўзини қўрқитиб қўйишни маслаҳат берди. Ўз навбатида Каримов ўзининг одамларини халқ ичига суқиб зулмлар ва қийинчиликлар ҳақида гап сўз билан халқни ғалаёнга келтиришга буюрди. Натижада зулмга қарши қўзғалган ўн минглаган мусулмон халқ майдонга тўпланди. Қонхўр Каримов эса қуролсиз халқни қириб ташлаш учун буйруқ берди. 5000 рус армияси Андижон халқини қирғин қилганлигидан барчангизнинг хабарингиз бор. Бу орада Ўзбекистоннинг куч органларига қарашли қўзғолоннинг сохта ташкилотчилари бўлган қуролли гуруҳ гўёки қамоқдагиларни озод қилиш баҳонасида УИҲ ва Ҳизбут Таҳрир аъзоларидан кўпчилигини ўлдирди. Расмий маълумотларда қатл этилганларнинг сони 3000-4000 эканлиги айтилади. Аммо бизга келган норасмий маълумотларга кўра, бу ҳодисада 20 000 атрофида мусулмон қатл этилган.
Шуни айтмоқчиманки, Ўзбекистонда кечаётган зулм фақат Каримов масаласи ёки Қирғизистонда кечаётган зулм ҳокимият раҳбари Атамбаевнинг масаласи, хуллас диктаторларнинг масаласи эмас. Агар биз Ўрта Осиё давлатлари ортида турган АҚШ, Россия ва Хитой давлатларини эътибордан четда қолдирсак, яъни бу давлатлар Ўрта осиёдаги манфаатлари учун қанчадан-қанча тузган режаларини эътибордан четда қолдирсак, Туркистон бирлиги деган нарсада бир маъно қолмайди.
Муҳтарам биродарлар! Ўрта Осиё муаммоси жиддий муаммодир. Капиталист Ғарб давлатлари, АҚШ, Россия ва Хитой каби мустамлакачи давлатлар бутун мусулмонларга қарши фикрий, сиёсий ва амалий уруш очди. Бунга сабаб сиёсий Исломнинг Ўрта Осиёда жиддий нуфузга эришганидир. Сиёсий Ислом – бу мусулмонларнинг Исломий Халифаликни тиклаш учун фолият олиб боришларидир. Бунга қарши Ўрта Осиёдаги режимлар, хусусан Ўзбекистон режими терроризмга қарши кураш қонунига суяниб мусулмонларни қамоққа ола бошлади. Шу онда минглаган мусулмонлар Ўзбек қамоқхоналарида азобланмоқда, 15 йил Ўзбекистон қамоқхонасида сақланган Қирғизистон фуқароси Омонов Ҳамидуллоҳ биродаримизнинг қизи Зулфия Омонова отасининг шаҳид қилинганлиги ҳақида Қирғиз ҳукуматидан ҳисоб талаб қилганлиги учун қамоққа ташланди. Яна бир ҳолат, мустақил бир давлат дея баҳо берилаётган Туркия давлатида Ўзбекистон харқ ҳаракатининг раҳбари Муҳаммад Солиҳ, афсуслар бўлсин мана бу минбардан туриб гапира олмади. Демак муаммо коммунист режимининг қолдиқлари бўлган диктаторларда эмас, балки муаммо демократик диктаторларнинг Ислом устидан ўз ҳукмини ўтказишидадир. Ўзбекистонда диктатор каримов кетадиган бўлса, унинг ўрнига демократик диктаторнинг келишига мусулмон сифатида рози бўлмаймиз. Шунинг учун бизнинг фаолиятимиз диктатор режимларнинг қулаши учун бўлиши ва айни пайтда унинг ўрнига демократик режимларнинг тикланиши учун бўлмаслиги лозим. Бизнинг ғоямиз Ислом. Фаолиятларимизни Исломий ғояларидан келиб чиқиб олиб бориш ва Аллоҳнинг Росули с.а.в. башорат қилган рошид Халифалик давлатини тиклаш учун фаолият юритмоғимиз лозим. Эътиборингиз учун раҳмат. Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.