Ж. Ўтарбоев: Махсус тайинланган (спецназ) полк ички ишлар органлари фаолиятини яхшилаш учун ташкил этилди

474
0

 51933  26 апрел куни Бишкек шаҳрида махсус тайинланган полкнинг назорат кўриги бўлиб ўтди. Мазкур кўрикда Қирғизистон Бош вазири Жўмарт Ўтарбоев иштирок этди.

 Полкнинг шахсий таркиби олдида қилган чиқишида ҳукумат раҳбари, полкни ташкил этилиши мамлакат учун мухум воқеа бўлганлигига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, Бош вазир, махсус тайинланган полк Ички ишлар органлари фаолиятини яхшилаш учун яқиндагина ташкил этилганини белгилаб ўтди.

 “Давлатчиликни мустахкамлаш йил” деб номланган йилда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча имкониятлар ташкил этишимиз зарур эди. Биз ИИВ фаолиятини яхшилаш учун алоҳида эътибор қаратганмиз ва бундан буён ҳам қаратамиз”,- деди Бош вазир.

 “Биз мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида рўй бериши мумкин бўлган инқирозий ҳолатларни тезкор бартараф этиш учун 1000 кишидан зиёд ходимларни хизматга олдик. 1 мартдан бошлаб ички ишлар ходимларининг иш ҳақлари 30 фоизга оширилди. Айни вақтда Ички ишлар вазирлигининг махсус тайинланган (спецназ) полки замонавий автомобил, махсус воситалар ва бошқа зарурий ускуналар билан жиҳозламоқда”,- дея қўшимча қилди Ўтарбоев.

 Жўмарт Ўтарбоев, махсус тайинланган полк имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, уларга юқори даражада талаблар қўйилишини алоҳида белгилаб ўтди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here