Божхона иттифоқига қўшилиш бўйича “йўл харитаси” деярли тайёр

672
0

images (10) Қирғизистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Жоомарт Отурбаев 29 март куни журналистларга берган хабарига кўра, Қирғизистонни Божхона иттифоқига қўшилиши бўйича “йўл харитаси” 95 фоизга тайёр бўлган.

  “Божхона иттифоқига қўшилиш бўйича вазият қуйидагича: “йўл харитаси” деярли 95 фоизга тайёр. Божхона иттифоқи ташкилотчилари ва ЕвроОсиё иқтисодий коммисияси билан аъзо бўлишликни якуний вариантлари ва молиялаш масалалари билан боғлиқ хал этилиши керак бўлган масалалар қолди холос”, – деди Отурбаев .

 Унинг сўзларига кўра, “йўл харитаси”нинг ҳозирги варианти аввалгисидан кўп ҳам фарқ қилмайди, унда 2013 йилдаги келишувлар мавжуд, фақатгина деталлари аниқлаштирилмоқда.

 Сўнги вақтларда Қирғизистон расмийлар ўртасида қизғин мухокама қилинаётган, бу иттифоққа аъзо бўлишни манфаатли ва зарарли жиҳатлари ўртага ташланаётган Божхона иттифоқи ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак: бу ташкилотга даставвал 1995 йилда Россия, Белорусия ва Қозоғистон раҳбарлари биринчи марта Божхона иттифоқини тузиш хақидаги шартномани  имзолашлари билан асос солинди, кейинроқ унга Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари ҳам қўшилдилар. Бу шартнома кейинчалик ЕвроОсиё иқтисодий ҳамкорлигига айланади.  Божхона иттифоқи  Евроосиё иқтисодий иттифоқининг таркибига киради. У Россия, Белорусия ва Қозоғистон ўртасидаги иқтисодий интеграция (бир бутун ҳолда бирлаштириш) ва тижорат турларидан биридир. У ягона божхона минтақасини ўз ичига олади.

 2007 йили Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Россия, Белорусия ва Қозоғистон ўртасида ягона божхона минтақасини ташкил этиш ва Божхона иттифоқини тузиш ҳақидаги  шартнома бўлиб ўтди. 2009 йилда эса Белорусия пойтахти Минск шаҳрида Россия, Белорусия ва Қозоғистон раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда 2010 йилнинг бошидан ягона божхона минтақасини ташкил қилишлик ҳақида шартнома тузилди. 2011 йилнинг ёз ойларидан бошлаб Россия, Белорусия ва Қозоғистон чегараларидаги божхона текширувлари бекор қилинди. 2011 йилнинг октябр ойида  ЕвроОсиё иқтисодий иттифоқиининг мажлисида Қирғизистон жумҳуриятининг Божхона иттифоқига қўшиб олинганлиги  эълон қилинди.

 Собиқ советлар мустамлакаларини ўзининг экинзори сифатида кўрадиган Россия ташаббуси билан ташкил этилган бу иттифоқ Россиянинг эскирган ва зомон талабларига жавоб бермайдиган махсулотларига янги эски бозор очиш учун ўйлаб топилган бир ҳийладир. Чунки 2000 йилда Россия ҳукумати тепасига келган собиқ КГБчи Владимир Путин биринчи навбатда асосий эътиборини Россия иқтисодини таянчи бўлган олигархларни йўқ қилишга қаратди. Бунинг натижасида эса жуда кўплаб россиялик олигархлар ва ишбилармонлар ўз маблағлари ва ишларини хорижий давлатларга чиқариб юбордилар. Путин ўзининг олиб борган якка ҳукумронлиги натижасида ишлаб чиқаришдаги эркин рақобатни томирига болта урди.

 Рақобат йўқлиги, иқтисодни яна қайта Шўролар давридагидек ҳукуматга боғланиб қолиши натижасида ишлаб чиқариш ва янгиликка интилиш иштиёқи ҳам сўниб бориб, Россия иқтисоди нефт, газ ва бошқа табиий бойликларни қазиб олиб сотишдан тушадиган даромадгагина асосланиб қолди. Россияда ишлаб чиқарилган махсулотлар замон талабига жавоб бермаслиги ва рақобатбардош эмаслиги сабабли, Ғарб давлатларига бу махсулотларни таклиф қилишни имкони бўлмай қолди. Шу сабабли Россия ўзининг эскирган махсулотларини мажбурлаб ўтказиш учун Божхона иттифоқи деб номланган ташкилотга асос солди.

 Божхона иттифоқига аъзо давлатлар ўртасида божхона тўловларини бекор қилиш, бу ташкилотга аъзо бўлмаган давлатлардан олиб келинаётган махсулотлар учун божхона тўловларини ошириш сабабли Россия ўзининг махсулотлари учун рақобатсиз бозорни бунёд этади. Мазкур ташкилотга аъзо бўлмаган мамлакатлардан, хусусан Хитой ва Ғарб давлатларидан олиб келинаётган махсулотлар учун божхона тўловлари оширилади ва бу тўловлар бир марказга йиғилиб, кейинчалик ҳар бир аъзо давлат ўзи эга бўлган овозга қараб бу даромадлар тақсимланади. Ҳозирги вақтда Божхона иттифоқига аъзо бўлган давлатлардан Россия 57 фоиз, Белорусия ва Қозоғистон эса 21,5 фоиздан овозга эгалар. Бундан келиб чиқадиган бўлсак, бугунги кунда божхона тўловларидан тушган даромаднинг энг катта қисми Россия ҳиссасига тўғри келмоқда.

 Энди Қирғизистон Божхона иттифоқига аъзо бўлиб кирса бу ташкилотда нача фоиз овозга  ва қандай имтиёзларга эга бўлади бу масалага шу вақтга қадар ҳеч бир изоҳ берилмади. Қирғизистон расмийлари ҳар сафар бу иттифоқ ҳақида сўз кетганда “йўл харитаси” тўғрисида гапиришадию аммо шу вақтга қадар бу “йўл харитаси” қандай масала ва мажбуриятларни ўз ичига олгани ҳақида оддий халққа бир оғиз ҳам сўз айтилмади. Бундан ташқари мазкур “йўл харитаси” Қирғизистон иштирокисиз ишлаб чиқилган ва тасдиқлаш учун тақдим этилган.

 Божхона иттифоқидан ташқари Қирғизистон 1998 йил 20 декабр куни собиқ шўролар мустамлакаси бўлган республикалар ичида биринчилардан бўлиб Бутунжаҳон савдо ташкилотига (БСТ) аъзо бўлиб кирган. Мазкур ташкилотнинг белгилаган меъёрлар бўлиб, унга кўра, БСТга аъзо бўлган давлатлар божхона тўловларини қуйи ставкаси 5,2 фоиз энг юқориси эса 7,2 фоиз қилиб белгиланган. Агар БСТга аъзо бирор бир давлат божхона тўловларини бу миқдордан оширадиган бўлса йирик миқдорда жарима тўлашлиги белгилаб қўйилган.

 Қирғизистон БИ аъзо бўлиши билан четдан келаётган товарларга нисбатан божхона тўловларини ошириши керак бўлади ва божхона тўловлари 10,6 фоизни ташкил этади. Демак божхона тўловларини 7,2 фоиздан оширгани учун Қирғизистон БСТга жарима тўлаши керак бўлади. Гарчи ҳозирча бу жаримани аниқ миқдори аниқ бўлмасада, мутахассисларнинг фикрича энг камида йилига 1,5 миллиард долларни ташкил этиши мумкин. Қирғизистонни эса бундай жаримани тўлашга имконияти йўқ. Бу жарималарни тўлаш учун эса яна ўша йирик давлатларни ўзидан қарз олишга ва ўз халқини қарз ботқоғига ботиришга тўғри келади.

 Қолаверса ишлаб чиқариш издан чиққани сабабли Қирғизистон иқтисоди асосан реэкспортга яъни, Хитой, Туркия, Дубай ва бошқа давлатлардан тайёр махсулотларни олиб келиб қўшни республикаларга сотишга ва шундан тушадиган божхона тўловларига асосланган. Агар Қирғизистон БИ аъзо бўладиган бўлса, бу олиб келинаётган махсулотлардан олинадиган божхона тўловлари ҳам табиий равишда ошади. Бунинг натижасида эса бугунги кунда Қирғизистонда фаолият юргизаётган иккита йирик бозор “Дордой” ва “Қорасув” бозорлари тўхтаб қолишини хавфи пайдо бўлади. Агар бу бозорлар тўхтайдиган бўлса унда ишлаётган ўн минглаб одамлар ишсиз қолишади. Бунинг натижасида эса Қирғизистон Россия ва бошқа давлатларга янада кўпроқ арзон ишчи кучи етказиб берувчи давлатга айланади.

 Буларга қўшимча аҳоли учун зарур бўлган кундалик эҳтиёж молларини нарҳи ҳам сезиларли даражада ошади. Чунки божхона тўловлари бекор қилингач кундалик эҳтиёж молларини нарҳи Россия, Белорусия ва Қозоғистон давлатларидаги нарҳлар билан бирхиллашади. Аммо бу давлатларда иш ҳақи ва турмуш даражаси Қирғизистондагига қараганда сезиларли равишда юқори бўлганлиги сабабли (Россияда ўртача иш ҳақи 900 доллар, Белорусияда 600 доллар, Қирғизистонда эса 200 доллар ташкил этади) шундоқ ҳам иқтисодий қийнчиликлар исканжасида кун кечираётган оддий халқнинг ахволи баттар оғирлашади.

 Россия Қирғизистонга ҳеч қандай ихтиёр бермай БИга аъзо бўлиши учун президентга тўғридан-тўғри босим ўтказмоқда. Бу ҳақида президент Атамбаев 16 декабр куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида, “Нахотки сизлар мени шу вақтга қадар билмайсизлар? Мамлакат зиёнига бирор бир амалга боришликка мажбурлаш мақсадида менга босим ўтказишлик бефойда. Биз Божхона Иттифоқига бизнинг талаблар бажарилган тақдирдагина қўшиламиз. Атамбаевни шантаж қилишнинг эса имконияти йўқ, мен обдон тобланиб бўлганман. Бизда танлов имкони кам, аммо биз фақат қирғизларни қаноатлантирадиган ва бизнинг манфаатларимизни ҳимоя қиладиган йўлдан юрамиз”, – деган эди. Аммо халққа қийин бўлишини ва бунинг натижасида халқ баттар қашшоқлашишини билгани ҳолда Қирғизистон амалдорлари ўз курсиларини сақлаб қолиш учун ихтиёрий-мажбурий равишда БИ аъзо бўлишни маъқуллашмоқда.

 БМТ, Божхона иттифоқи, Бутунжахон савдо ташкилоти, Халқаро валюта фонди, Жахон банки ва яна бошқа барча ташкилот ва бирлашмаларнинг барчаси фақат йирик мустамлакачи давлатлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг хоҳиш-истакларини рўёбга чиқариш учун ташкил этилган бўлиб, бу ташкилот ва уюшмалардан учунчи олам давлатлари ва хусусан мусулмонлар учун ҳеч қандай яхшилик йўқ. Бу ташкилотлар мусулмонларни хорлаш ва қарз ботқоғига ботириш учунгина ташкил этилган.

 Бундай хорликлардан қутулишни йўли фақат битта бўлиб, у ҳам бўлса мусулмонлар яна қайта ўзликларига қайтиши ва ўз ишларини ғамхўрлик билан бошқарадиган Халифалик давлатини барпо этишлардадир. Чунки Халифалик давлати бундай ташкилотларни бирортасини ҳам тан олмайди ва улар билан алоқа ҳам қилмайди. Ўз диёрларин хом ашё базасига, фуқароларини арзон ишчи кучига айланишларга асло йўл қўймайди. Чунки Халифалик бу бугунги кундаги бошлиқлар каби мансаб ёки амал эмас балки масъулият бўлиб, Қиёматда Аллоҳ Таоло бу масъулият устида ҳисоб-китоб қилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадисда:

 “Огоҳ бўлингки, ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз ўз раиятидан масъулсиз. Одамларга бош бўлган имом раҳбардир ва у ўз раиятидан масъулдир. Эркак киши ўз уйи аҳлига раҳбардир ва у ўз раиятидан масъулдир. Аёл эрининг уйи аҳлига ва болаларига раҳбардир ва у улардан масъулдир. Кишиниг қули ўз хўжайини молига раҳбардир ва у ундан масъулдир. Огоҳ бўлингки ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз ўз раиятидан масъулсиз”, деганлар.

 Абдураҳмон Одилов

  31 март 2014 йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here