Байрутдаги портлаш давлат идораларидаги коррупциянинг чуқур илдиз отганини фош қилди

374
0

Байрутдаги портлаш давлат идораларидаги коррупциянинг чуқур илдиз отганини фош қилди

Бугун асрдан кейин пойтахт Байрутда катта портлаш юз берди. Кейинроқ портлаш Байрут бандаргоҳининг 12-сонли омборхонасида юз бергани маълум бўлди.

Одамлар турли тармоқларда тарқатилган видеолавҳалар орқали портлашнинг нақадар даҳшатли бўлганига гувоҳ бўлишди. Жуда кучли портлаш тўлқинидан бутун пойтахт зарар кўрди ва портлаш таъсири пойтахт бўйлаб 40 км.гача чўзилди. Ҳатто унинг таъсири Кипрга ўхшаш қўшни давлатларгача етиб борди… Байрутнинг аксар аҳолиси уни зилзила деб ўйлади ва ҳаётнинг охирги лаҳзалари деган гумон билан шаҳодат калимасини айтишди.

Ҳукумат томонидан расмий ҳисобот эълон қилинган бўлиб, унга кўра ҳалок бўлганлар сони 73та ва жароҳатланганлар 4000тани ташкил қилган. Лекин бу рўйхат яна ўзгариши мумкин. Олий мудофаа кенгаши Байрутни фалокат зонаси деб эълон қилди.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти аъзолари Аллоҳдан Ливан аҳлига саломатлик ва хавфсизлик беришини, шунингдек, жароҳатланган ва мусибат чекканларга раҳм қилишини сўраймиз. Чунки иш ўта жиддий бўлиб, кенг майдонга чўзилган вайронагарчилик кўринишлари аксар оммавий ахборот воситалари ходимларини ва кузатувчиларини йиғлатган…

Бундан ҳам ачинарлиси ушбу омборхоналарда ҳозиргача портловчи моддалар сақланмоқда. Улар Эрон Ҳизбининг яҳудий вужуди учоқлари нишонидаги қурол-аслаҳаларими ёки бандаргоҳда бекордан сақланаётган портловчи моддаларми бундан қатъий назар нима учун шаҳарга туташган портда портловчи моддалар сақланишига йўл қўйилган. Ахир бу жой шаҳарнинг аҳоли яшайдиган ва яшаш учун муҳим минтақаси-ку. Эй коррупциячилар, наҳотки шунчалар бўлишига йўл қўйгансанлар?!!

Дарҳақиқат, ушбу портлаш давлат идораларида чуқур илдиз отган коррупцияни фош қилди. Ушбу коррупция пойтахтни қурол-аслаҳа бўладими ёки портловчи моддалар бўладими, бундан қатъий назар, портловчи вулқон қаршисида ҳимоячисиз ташлаб қўйди.

Шундоқ ҳам одамлар бу юртда сиёсий хавфсизликни ва ўз саломатликларини йўқотишган эди. Энди бўлса, ўзларининг, болалари ва оилаларининг ҳаёти хавф остида қолгани очиқ ҳақиқатга айланди. Чунки на бугунги ҳукумат ва на олдингилари одамлар хавфсизлиги ёки ҳукуматдаги коррупционерларни муҳосаба қилиш масаласида бирор иш қилишмади. Ҳукумат юртдаги турли соҳаларни, жумладан бандаргоҳни коррупция ўчоғига айлантирди. Коррупция одамлар ҳаётининг барча жиҳатларини эгаллади ва ҳатто уларнинг уйларигача кириб борди… Ана ўша коррупционерлар ҳокимиятга тиш-тирноғи билан ёпишиб олишган… Бу қачонгача давом этади?!

Аммо Ливандаги коррупциячи сиёсий элита масъул шахсларни бир неча соат баёнот бермай соқов бўлиб туришига мажбурлади. Ҳолбуки, улар баёнот беришга уста эдилар. Биз бу сиёсий элита ва уни қўллаб-қувватлаётган кишиларга Росулуллоҳ ﷺнинг қуйидаги ҳадисини айтамиз:

«اللَّهُمَّ مَنْ وَلِيَ مِنْ أَمْرِ أُمَّتي شَيْئاً فَشَقَّ عَلَيْهِمْ فاشْقُقْ عَلَيْهِ، وَمَنْ وَلِيَ مِنْ أَمْرِ أُمَّتِي شَيْئاً فَرَفَقَ بِهِمْ فَارْفُقْ بِهِ»

«Эй Аллоҳим, кимки ушбу Умматим ишига раҳбар этиб тайинланса-ю, уларга машаққат туғдирса, сен ҳам унинг ишларини машаққатли қил. Ким раҳбар этиб тайинланса-ю, уларга юмшоқлик қилса, сен ҳам унга раҳм қил». Муслим ривояти.

Аччиқ ҳақиқат шуки, Ливан бошқа исломий юртлар каби сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан хавфсиз бўлмаган ҳолатда яшамоқда. Тарихда бу каби ҳолат кузатилмаган… Шунинг учун бугун одамлар, хусусан қувват аҳли ҳамда аҳли ҳал ва ақддан ушбу ҳукумат ва режимларга барҳам бериши талаб қилинади. Бу сарқитларни илдизи билан қўпориб ташлашдан бошқа фойдали ечим мавжуд эмас. Акс ҳолда, бир фалокат ортидан иккинчиси келаверади. Шунингдек, анави коррупциячилар қўлида яна қанча мусибатлар ёғилади ҳеч ким билмайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here