Ҳар қандай ҳуқуқий ёрдамдан маҳрум

564
0

28-Anti-Balaka-AFP-Getty

Қурони Карим таржимасини тарқатиш бўйича “Ўқи” лойиҳасининг ташаббусчи, Украина фуқароси бўлган Абу Юсуф (Сергей Селенцов) 17 март куни Қримда ғойиб билиб қолган эди. Айрим таҳминларга кўра, у Симферопол шаҳридаги (Иван Франко кўчаси, 44) тергов ҳибсхонасида сақланаётган бўлиши мумкин. Ҳуқуқ ҳимоячиси Энвер Қодировнинг “QHA” ахборот агентлигига хабар қилишича, у Абу Юсуфнинг турган жойи ҳақида 18 март куни хабар топган. Шундан бошлаб адвокатлар бир неча бор уни олдига киришга ҳаракат қилишган, бироқ уларнинг бу ҳаракатлари мувафқақиятсиз бўлган.

Қодировнинг сўзларига кўра, адвокатларни ўз ҳимояси остида бўлган маҳбусни олдига киришга бўлган бугунги уринишларида Қримдаги инсон ҳуқуқлари бузилишини назорат қилаётган ЕХҲТнинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси вакиллари иштирок этишади.  

“Бу иш ўлик нуқтадан силжимаяпти. Ўзларини милиция вакиллари этиб таништираётган одамлар бизларни Абу Юсуф (Сергей Селенцов) тирик ва соғ-саломат эканлигига ишонтириб, тинчлантирмоқчи бўлишяпти, аслида эса уларнинг ўзлари барча ишлар қонун доирасида бўлишлигига тўсқинлик қилишяпти. Ўтган куни адвокатлар кун бўйи ҳибсхона “остонасини қўриқлаб” чиқишди. Кеча бўлса қариндошлари томонидан ёлланган бошқа адвокатлар гуруҳи ҳам уни олдига киришга ҳаракат қилишди, аммо уларга ҳам тўсқинлик қилишди. Унга озиқ-овқат ҳам киритишга рухсат беришмаяпти. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳимоячи ёллаш ҳуқуқини ҳеч ким бекор қилмаган. Уни олдига адвокатларни киришига рухсат бермаётганлари фақат бир нарсага – улар қонунни бузишганига ва ҳар қандай йўллар билан бўлса ҳам жамоатчиликдан ўз қилмишларни яширишга ҳаракат қилишаётганидан далолат бериб турипти”,- деди Қодиров.

Қодировнинг айтишича, Селенцовни изоляторда сақлаб турилишини ҳуқуқ органлари турли хил йўллар билан оқлашга ҳаракат қилмоқдалар.

– Улар телефон қилиб, у (Селенцов) ўзларида эканлигини айтишди. Аввалига унинг ҳужжатлари қалбаки эканлиги ва ёнида совуқ қурол борлигини айтишди. Кейин эса, у жамоат тартибини бузганлигини ва бунинг учун 15 суткага ҳибс этилганини маълум қилишди. Ҳозир эса уни ишини ФХХ олиб бораётганини айтишмоқда.

Қодиров Селенцов билан барча ишлар яхши эканлигига ишонмаслигини белгилаб ўтди. “Биз уни кўрганимиз йўқ, умуман у ўзи тирикми ёки йўқлигини ҳам билмаймиз. Уларнинг айтишича, уни қийнашгани йўқ, аммо бу уларнинг сўзи, уларга эса ишонч йўқ. Улар погон тақиб олишган эканми, демак қайси қонун бўйича иш олиб боришлари зарурлигини белгилаб олишлари зарур”.

Қодировнинг “QHA” нашрига берган хабарига кўра, Селенцов ўтган ҳафтада Қримга келган ва Чонгара блок постидан ўтаётган вақтда унинг олдига “ўз-ўзини мудофаа қилувчилар” келишади, улар унинг машинасини кўздан кечириб, кимлиги ва ташқи кўринишига тааллуқли саволлар беришади. Эндиликда Селенцов ҳам, унинг машинаси ҳам ғойиб бўлган. Шунингдек унинг Симферополда ижарага олган квартирасидан планшет, компьютер ва телефони ҳам йўқолган.

Бундан ташқари, 20 март куни Қримда яна бир мусулмон – 1977 йилда туғилган Нури Сулейманов ҳам ғойиб бўлган эди. Кейинчалик Нури Сулеймонов қаттиқ калтаклангани ва айни вақтда касалхонада эканлиги тўғрисида хабар пайдо бўлди.

Шунингдек, 15март куни Қримнинг Белогорск туманида қримтатар миллатига мансуб яна бир мусулмон – Решат Ахметовнинг жасади топилган. Баданидаги жароҳатлар уни қийноққа солинганидан далолат бериб турар эди. Решат Ахметов 3 март куни военкоматга кетаётган вақтда йўлда ғойиб бўлиб қолган эди.

Манба: nusra.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here