Жалолобод вилояти қозиёти маҳаллий имомлар ва дин хизмати ходимларидан улар фақатгина Ҳанафий мазҳабига эргашишлари тўғрисида тилхат ёздириб олмоқда.
Қозиёт бундай чоралар дин хизмати ходимларини турли хил экстремистик ташкилотларга аъзо бўлиш ёки уларда иштирок этишини олдини олишига умид билдирмоқдалар. Жалолобод вилоят қозиси Абдулазиз Зокиров бу ишлар моҳиятини аниқлаштириб:
“Биз уларни Ҳанафий мазҳабига эргашишлари тўғрисида тилхат ёзиб беришга мажбурлаяпмиз. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, масалан, ИИВ 10- бўлими имомларни текширади ҳамда уларни (имомлар) террористик ташкилотларга алоқадор эмасликлари ва судланмаганликлари ҳақида справка ёзиб беришади. Биз имомларни 24 соат мобайнида назорат қила олмаймиз. Эндиликда жавобгарлик уларнинг ўзига тушади”, – деди.
Қозининг сўзларига кўра, бундай тилхатлар вилоятдаги мавжуд 600та масжиднинг барча имом ва ходимларидан ёздириб олинади.
Жалолобод қозиси қўшимча қилиб, сўнги вақтларда дин номи билан иш юритадиган террористик ташкилотлар ўз фаолиятларини кучайтирганини, қозиёт уларга қарши туриш учун барча зарурий чораларни кўратганини, айтиб ўтди.
“Биз тушинтириш ишларини олиб боряпмиз ва айтамизки, инсонлар чин кўнгилдан хизмат қилсин, давлат ва динга зиён етказишмасин. Турли хил экстремистик ташкилотлар эса динга зарар етказмоқдалар”, – деди қози.
Авваллари ҳам муфтиёт ва бошқа давлат идоралари мамлакатда Ҳанафийлик мазҳабини, бошқача айтганда анъанавий Исломнинг ривожлантириш тарафдорлари эканлиги ҳақида айтиб ўтилинган ва бу ҳақда президент Атамбаев ҳам бир неча бор гапириб ўтган эди. Қирғизистон муфтийси вазифасини бажараётган Мақсад ҳожи Тўктамушев ҳам бу вазифага ўтиши билан Ҳанафийлик мазҳабини тарғиб қила бошлаши ҳақида айтган эди.
“Бизнинг мамлакатда кўплаб хорижий ташкилотлар фаолият олиб боришади. Лекин уларнинг ишлари тартибсиз кўринишга эга. Улар бизга бирор ёрдам кўрсатишни хоҳлашса биз ҳар доим розимиз. Бироқ, улар ўз сиёсатларин юргизишларига ва бизга ёт бўлган ғояни тарқатишларига йўл қўймаймиз. Биз фақатгина Имоми Аъзам таълимотини тарқатишга ҳаракат қиламиз. Президент ҳам, олимлар ҳам буни қўллаб-қувватлашади. Одам таълимни Саудия, Покистон, Туркия ёки Мисрда оладими бундан қатъий назар унинг даъват фаолияти фақатгина Ҳанафийлик мазҳаби асосида олиб борилиши керак”, – деди Мақсад ҳожи Тўктамушев.