Марказий Африкада қатлиом давом этмоқда

562
0

news11

Марказий Африка республикасидаги француз аскарлари сонини ошириш ҳақида қарор қабул қилди. Қарорга кўра, қўшимча тарзда яна 400 ҳарбий юборилади.

БМТ бош котиби Пан Ги Мун чоршанба куни берган баёнотида Францияни ҳарбийлар сонини ортиришга чақирган эди. Ўтган йилнинг декабр ойида ўз фаолиятини бошлаган Франциянинг ҳозирда Марказий Африка республикасида 5500 ҳарбийси мавжуд.

Франция ҳукуматининг даъвосига кўра, француз кучлари Марказий Африка республикасида тинчликни сақлаб туриш учун юборилмоқда.

Аммо у ердаги мусулмонларнинг маълум қилишича, ҳукумат ва Франция аскарлари кечаётган ҳодисаларга бепарво қараб туришипти. Ҳатто пойтахт Бангидаги масжидга уюштирилган ҳужумда тинчликни сақлаш даъвоси билан келган француз аскарларининг ўзлари мусулмонларни қатлиом қилишда иштирок этган.

43615-300x138Ўзини Месасоуд деб таништирган кишининг ахборот агентликларига айтишича, мусулмонларга қарши тузилган “anti-balaka” гуруҳи ҳар кун мусулмонларни ўлдириш, тириклайин ёқиб юбориш, парчалаб ташлаш билан шуғулланишига қарай, ҳукумат ҳам, тинчликпарвар кучлар ҳам бу гуруҳга қарши ҳеч қандай чора кўрмаяпти.

“Тинчликни таъминлаш учун келган Франция аскарлари мусулмонларни ваҳшийлик билан ўлдираётган “anti-balaka” гуруҳи тарафида турипти”, дейди номини ошкор қилишни истамаган яна бир мусулмон.

Туркистон:

Кўп миқдорда олтин, олмос ва бошқа табиий ерости бойликларига эга бўлишига қарамай дунёнинг энг фақир давлатларидан бири бўлган Марказий Африка республикаси ўзининг мустамлакачиси бўлган Франция назорати остида мусулмонлар қатлиоми учун саҳнага айланди. Мусулмонларга қилинаётган ваҳшийликлар француз аскарларининг кўз ўнгида, ҳатто уларнинг иштирокида тоғу-тошларни ҳам йиғлатадиган даражада амалга оширилмоқда. Мусулмонларга нисбатан ваҳшийликлар фақатгина Марказий Африка республикаси эмас, дунёнинг ҳар ерида амалга оширилмоқда. Бу ҳолат Халифалик давлати қулатилган кундан бошланган ва ҳозиргача давом этмоқда. Агар мусулмонларнинг бошида битта халифа бўлганда эди кофирлар асло бундай ишга қўл уришга журъат қила олмаган бўларди. Тарих бунга гувоҳ. Фақат Халифалик давлатигина бу ишларга барҳам бера олади.

Шунинг учун Халифалик давлатини тиклаш орқали мусулмонларга нисбатан амалга оширилаётган бундай ишларга чек қўйишга ҳаракат қилиши ҳар бир мусулмонга вожибдир. Бу ишларни кўриб, эшитиб ҳаракатга келмаслик мусулмоннинг иши эмас. Чунки мусулмон мусулмонларнинг ишлари ҳақида қайғуришга ва томошабин бўлиб турмасликка буюрилган. Расулуллоҳ с.а.в. шундай марҳамат қилдилар:

 «… وَمَنْ لَمْ يَهْتَمَّ بِأَمْرِ الْمُسْلِمِيْنَ فَلَيْسَ مِنْهُمْ»

«… Кимки мусулмонлар ишига аҳамият бермаса, у улардан эмас».

Бу эса мусулмондан мусулмон биродарини мудофаа қилишни ва уни ёрдамсиз ташлаб қўймасликни талаб қилади.

Қиёмуддин.

1 COMMENT

  1. аллох таоло ўзи ёрдам берсин бутун дунёдаги ака укаларимизга мазлум ва мазлума махбус ва махбуса ларга нусрат берсин тезроқ халифалик тиклансин амин

  2. ПАРВАРДИГОРИМ БУ ПОКИСА ҚОНЛАРНИ ТУХТАТИШЛИКДА БИЗЛАРНИ ЗАИФ ҚЎРҚОҚ ДУНЁОПАРАСТЛАРДАН ҚИЛИБ ҚУЙМАГИН ҚАДАМЛАРИМИЗНИ СОБИТ ҚАДАМ ҚИЛГИН ОМИН

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here