Орадан 3 йил ўтган бўлса ҳам вазият ўзгармади

591
0

загруженное (9)

Ҳусни Муборакнинг ҳокимиятдан ағдарилганининг 3 йиллиги муносабати билан Мисрда норозилик намойиши ташкил қилинди. Намойишга чиққанлар ўта кучли тайёргарлик ҳолатига келтирилган давлат хавсизлик кучларининг қаттиқ қаршилигига дуч келди. Натижада бир қанча инсонлар ҳаётдан кўз юмди. Миср Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, тўқнашувларда камида 49 киши қурбон бўлган.

Кейинги хабарларда эса Қоҳира ва Ғизода ўлганларнинг сони 62 кишига етганлиги айтилди. Яраланганларнинг сони эса 247 кишига етган. Ўлганларнинг 58 тасининг танасида ўқ излари мавжудлиги исботлангани айтилади.

Туркистон:

Ҳусни Муборак қулашини Миср халқи катта шодиёна билан кутиб олиб байрамга айлантирган эди. Мана орадан 3 йил ўтган бўлса ҳам Мисрдаги вазият яхши тарафга ўзгармади. Шундай бўлиши табиий эди. Чунки Мисрда Ҳусни Муборак тахтдан қулагани билан унинг режими қандай бўлса шундайлигича давом этмоқда. Яъни ҳокимият устидаги шахслар ўзгарди, аммо тузум эса аввалгидек давом этаяпти.

Ўзларича ҳукумат вакиллари конституцияни ўзгартиришиб унга «исломий конституция» деб ном беришди. Аслида янги конституция ҳам аввалгисидан ҳеч фарқ қилмайдиган сохта конституциядан бошқа нарса эмас. Аввалги конституциядаги Ислом душманлари билан тил бириктирув орқали тузилган барча бандлар янги коституцияда ҳам ўз ўрнини эгаллаган. Масалан янги конституцияда АҚШнинг Миср ишларига бемалол аралашувига кенг йўл очиб берилади. Яҳуд давлати билан алоқалар ўрнатишга оид бандлар ва мусулмонларнинг бойликларини талон тарож қилишга кенг йўл очиб берган Кемп-Дэвид шартномасига оид бандлар аввалги бўйича қолган.

Қачонки инқилоб фақат Ислом асосидагина амалга ошса ана ўшанда ҳақиқий ўзгаришга олиб келади. Бундай инқилоб изидан пайғамбарлик минҳожидаги Халифаликни эълон қилинади. Унда эски конституциясини у ёқ-бу ёғини ямаб янги қилиб кўрсатилмайди, балки у давлатнинг конституциясини Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг Суннатидан истинбот қилиб олинади. Бу давлатнинг етакчиси, демократия билан эмас, Ислом шариати билан бошқаришни эълон қилади.

Ана ўшанда Аллоҳ Таолонинг

وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ваъда қилди»         [Нур 55]

деган ваъдаси ва Росулуллоҳ с.а.в.нинг

«ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Сўнгра пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади» деган башоратлари рўёрга чиқади.

Қиёмуддин  

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here