Қозоғистон Миллий банки 11 феврал куни миллий валюта тенгани долларга айрибошлашни 155 тенга даражасида ушлаб туришни бекор қилиш ва тенганинг қайта шаклланиш жараёнига аралашишни қисқартиришга қарор қилди. Бунинг натижасида эса тенганинг долларга нисбатан қиймати 20%га тушиб кетди. Миллий банк томонидан янги айрибошлаш нархи, бир АҚШ доллари учун 185 тенга қилиб белгиланди.
Доллар нархини кескин ошиб кетишига қарши 15-16 феврал кунлари Олмаота шаҳрида норозилик намойиши бўлиб ўтди. Турли манбалларнинг хабар қилишича, мазкур норозилик намойишида 200дан 400тагача одам иштирок этган ва уларнинг аксарини ёшлар ташкил этган.
Намойишчилар аввалига Республика санъат саройи ёнидаги Абай ҳайкали атрофида йиғилишга ҳаракат қилишган. Бироқ, ҳайкал атрофини темир панжара билан ўраб олган полиция бунга изн бермаган. Тўпланганлар “Чол кет” дея ҳайқириб, Назарбоевнинг истеъфосини талаб қилган. Полиция ушбу акцияни шаҳарликлар кўрмаслиги учун керакли чораларни кўрди. Намойишчилар йиғилган тратуарнинг йўл томони баланд камазлар билан ўраб олинди.
Ҳукумат расмийлари бу намойиш ноқонуний эканлигини айтиб, одамларни тарқалишга ундаган. Бироқ, намойишчилар тарқалмай шаҳар ҳокимияти биноси сари юришган. Аввалига полиция намойишчилардан йўлга чиқиб кетмасликни талаб қилган, кейинчалик эса фаол бўлган намойиш иштирокчиларини ҳибсга олишни бошлаган ва намойишчилардан ўз мобил телефонлари орқали видеога олган бугунги ходисаларни кўрсатишликни талаб қилган.
Айрим манбаларнинг хабар қилишича, норозилик намойишида фаол бўлган ўттизга яқин одам қўлга олинган, камида бир киши суд қарори билан 10 суткага ҳибс қилиниб, ўндан ортиқ одамлар эса жаримага тортилган.
Туркистон:
Қозоғистон ўз миллий валютасини доллор билан марказий банки орқали қўллаб туришдан бош тортди. Россия хам рублни, деярли Қозоқ тенгаси баробарида инфляцияга учрашига йўл қўйди.
Албатта бу ишлар Қирғиз сомига хам маълум даражада таъсирини ўтказди.
Бу беъпарволикми ёки бирор кўзланган мақсад сари харакатми? – Бирор миллий валютанинг қадрсизланиши ўз давлатига манфаат ёки кулфат хам олиб келиши мумкин. Бу эса, ўша давлатнинг ишлаб чиқариш тармоғининг қай даражада йўлга қўйилганига боғлиқ. Юқоридаги инфляциядан бир неча манфаатлар кўзланган бўлиши мумкин.
- “Божхона иттифоқи” га қўшилиш арафасида турган Қирғизистондан оқиб келаётган қонуний ва ноқонуний моллардан кўзланган манфаатларни синдириш.Шунинг билан Бишкекдаги Дордой бозоринига ва ўникиб бораётган тикувчилик тармоқларига хам аввалги иқтисодий зарба берилган бўлади. Чунки шу ишлар билан бир қаторда Қозоқ хукумати, шахслар томонидан Қирзизистондан олиб киришлари мумкин бўлган моллар кўламини анча қисқартирадиган қонунлар хам қабул қила бошлади.
- БИга аъзо давлатлар, хоссатан Россия, рублни доллорга нисбатан қадрсизлантириш орқали, ички ишлаб чиқарув механизмини қайта юриб кетишидан умид қилиб уни қўллаб юборишни кўзлайди. Чунки рублнинг арзонлаши, Россия молларининг хам арзонлашига сабаб бўлади албатта. Бу эса, ташқаридан қиммат вальютага кирадиган молларнинг вақтинча бўлса хам таннархларини кўтарилиб туришига сабаб бўлади.
- Юртларини ташқи инвесторлардан маълум даражада тозалаш ёки уларни огохлантириб қўйиш. Бир вақтнинг ўзида уларни жалб хам қилишни қасд қилинади, лекин янги шарт шароитлар билан.
Россия дунёга “ЕвроОсиё иттифоқи” худуди ичида нималар қила олиши мумкинлигини намоиш қилаётгандек. У “Европа иттифоқи сингари ёпиқ иқтисодий система яратиб, унда иқтисодий, молиявий тармоқларни маълум даражада, халқаро системадан алохида ўзи бошқара олиши мумкинлигини кўрсатиб қўймоқчи. Чунки баъзи давлатлар бу иттифоқнинг тузулиши ва жонланиб кетишидан умидсизланиб боришмоқда. Лекин халқаро система унинг таъсири остида эмас. Шунинг учун хали унинг мақсадлари чаппасига кетиб қолиши хам эҳтимолдан ҳоли эмас.