2014 йилнинг 3 феврал куни Жалолобод вилояти ИИБ терроризмга қарши кураш бўлимининг ходимлари Сузоқ тумани Ирис қишлоқ ҳукуматига қарашли Домор қишлоғининг Станқулов кўчаси 13 уйда яшовчи, 1976 йилда туғилган Тўрақулов Фурқатни ўз дўстининг уйига меҳмонга борган жойида қўлга олишган, қўлга олиш учун келган милиция ходимлари саккиз нафар бўлиб, улардан тўрттаси қора ниқобда бўлган. Қўлга олиш мобайнида уни жуда қаттиқ уришган ва шундан сўнг Жалолобод ИИБ вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига олиб кетишган ва ўша вақтдан буён уни ҳибсда ушлаб туришибди.
Тўрақулов Фурқат Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси бўлиб, икки нафар балоғатга етмаган фарзанди бор.
Қирғизистон ҳукумати 2003 йилнинг август ойида ҳеч қандай далил ва исботлар йўқлигига қармай Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий партиясини “экстремистик ташкилотлар” рўйхатига киритди. Шундан буён, Ҳизб ут- Таҳрир жамоаси аъзоларини таъқиб ва тазйиқ остига олиб келмоқда. Уларнинг уйларига қурол-яроғ, ўқ-дори, наркотик моддалар ташлаб, сохта айбловлар билан жиноий иш очишмоқда. Қирғизистон ҳукумати ўтган ўн йилдан ошиқ вақт мобайнида юзлаб Ҳизб йигитларини узоқ йилларга қамоққа ташлади.
Ўзининг аввалги ўтмишдошлари Акаев ва Бакиевлардан фарқли равишда Алмазбек Атамбаев фақатгина Ҳизб ут-Таҳрир ёки бошқа бирор жамоага қарши эмас, балки Ислом дини ва унинг қадриятларига қарши кураш бошлади.
Шу йилниг 3 феврал куни бўлиб ўтган Мудофаа кенгашининг йиғилишида президент Атамбаев “Чала мулла дин бузар деганларидек, айрим мусулмонсифатлар Ислом дини билан Араб, Бангладеш, Покистон маданиятини чалкаштириб, халқимиз маданиятини бузаяпти. Қадимий қирғиз халқига ёт маданият, урф-одатларни таклиф қилаяпти. Кўчаларимизда соқолларини осилтириб, шалвор кийганлар кўпайиб кетди”, – деган ва бу билан Ислом дини ва унинг қадриятларига қарши курашдаги ўзининг йирик қадамини ташлади.
Президентнинг мазкур сўзидан сўнг Ўш, Қизилқия шаҳарларида ҳамда Ўш вилояти Қорасув туманига қарашли “Қашқар қишлоқ”да бугунги кунда Қирғизистон мусулмонлари орасида урф бўлиб кетган соқолга қарши кураш бошлаб юборилди. Соқол қўйиб юрган мусулмонларни кўча куйда милиция ходимлари ушлаб, соқолларини олиб ташлашга мажбур қилишяпти. Милиция ходимлар фақат шу билан кифояланиб қолмай мусулмонларни қўрқитиб, катта миқдорда пул ҳам ундириб олишмоқда. Президентнинг Ислом динига, унинг қадриятларига қарши бошлаган кураши милиция ходимлари учун нафақат кураш, балки бойлик ортириш манбаига ҳам айланиб қолмоқда.
Эй, Қирғизистон мусулмонлари!
Агар сизлар ҳукуматнинг Ислом дини ва унинг қадриятларига бошлаган курашига сукут қиладиган бўлсангиз ёки ҳукумат фақатгина бирорта жамоат билан курашяпти, оддий намозхонларга тегмайди деб ўйласангиз қаттиқ адашасизлар. Агар сизлар бир бўлиб ҳукуматнинг мазкур курашига қарши турмасангизлар эртага сизларнинг ҳам бошингизга Ўзбекистон мусулмонларининг ҳоли тушади.
Ўзбекистонда ҳам аввал бир жамоага қарши, кейинчалик оқ дўппи ва соқолга, сўнг мактаб ва коллежлардаги ўқувчи қизлар рўмолларига, аёлларнинг ҳижобига қарши курашди ва ниҳоят навбат оддий намозхонларга етиб келди. Ўзбекистонда ҳеч қандай жамоатга аъзо бўлмаган, айби фақат мусулмонлиги ва намоз ўқиганлиги бўлган юзлаб, балки минглаб одамлар қамоқларда ноҳақ азоб чекаётгани ҳеч кимга сир эмас ва буни ўзингиз ҳам яхши биласизлар.
Қирғизистонда нуфуз талашаётган Америка ҳам, Россия ҳам Атамбаевдан Ислом ва мусулмонларга қарши курашни кучайтиришни талаб қилмоқда. Чунки бу мустамлакачи давлатлар мусулмонларга қарши “ҳамма мусулмон террорист эмас, лекин ҳамма террорист мусулмондир” фикрини бутун дунёга ёйишга ва барчани мана шу фикрга кўндиришга мажбур қилишади.
Эй, Қирғизистон мусулмонлари!
Устингиздаги ҳокимлар сизларни ўз хоҳиши ёки мустамлакачи хожалари истагандек бошқаришига йўл қўйманг! Акс ҳолда бу малай ҳокимлар сизларни нафақат номус, ҳаё ва исломий қадриятлардан, балки Ислом ва иймондан ҳам айришга ҳаракат қилишади.
وَلَن تَرْضَى عَنكَ الْيَهُودُ وَلاَالنَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَ
“Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлишмайди” [Бақара 120]
Ҳизб ут-Таҳрир Қирғизистон
2.179. Сизлар учун қасосда ҳаёт бор, эй аҳли донишлар! Шояд (жиноятлардан) сақлансангизлар.
179. Возмездие спасает вам жизнь, о обладатели разума! Быть может, вы будете богобоязненны.
http://www.youtube.com/watch?v=cQq2not0f1w
http://www.youtube.com/watch?v=Hjx2T7tZDOM&feature=share
Allohni izni bilan menga uhshagan mazlumlar qasos olishlik b-n Aqlimiz va nafsimiz orom oladi,qasosni joiz qilgan Allohga nafsi tuguncha hamd bulsin,amin !!!
Agar jim o`tirishadigan bo`lsa O`zbekistonga o`hshab ertaga nechta farzand ko`rishni ham belgilab beradi.
Ustoz biz siz bilan))) Alloh sabr bersin(((
инша аллох энди дин душманлари асло ислом ва мусулмонлар устидан голиб бўлмайдилар энди буни буёги галаба ва давр исломники минг хийла қилсин минг курашсин минг макр қилсин буни фойдаси йўқ инша аллох