Миср бош вазири Ҳазим Бабловий “Миср ҳодисалари”, номли телевизион дастурда чиқиш қилиб, Миср аҳолиси янги тузилган конституция бўйича референдумга овоз беришга чақирди.
“Миср аҳолисининг аксарияти янги тузилган конституция бўйича референдумга овоз бериш учун рағбат билдиришлари барча инсонлар учун хавфсизлик туйғусини ёйишдир”, деди у.
Шунингдек барча мисрликларни бу борада бирлашишга чақиган бош вазир Мисрда янги замон бошланишига умид билдирди.
Миср бош вазири янги тузилган конституция бўйича референдум ўтказилиши учун белгиланган 14-15 январ кунларида кучли хавфсизлик чора тадбирлари кўрилганлигини айтиб, барча мисрликларни бу борада ташвишланмасликка чақирди.
Айни пайтда Бабловий Миср Қибтийларига юзланиб уларни “мийлод” байрами (янги йил) билан табриклади ва “Улуғ мийлод байрами мисрликлар бирлашиб бир сафда туришлари учун айни муддао”, эканлигини таъкидлади.
Туркистон: шу кунларда Мисрда янги конституция бўйича референдум ўтказишга кенг ташвиқот олиб борилмоқда. Режим тарафдорлари, жумладан сарой уламолари ҳам сафнинг аввалидан ўрин олишган. Мисрнинг собиқ муфтиси Али Жумъа мисрликларни бу конституцияни ёқлаб овоз беришга чақирмоқда. Бир вақтлар бу муфтий мусулмонларни қирғин қилиш учун ҳарбийларга очиқ фатво берган эди.
“Намойишчиларни ўлдирган кишиларга Тубо жаннат бўлсин. Ким уларни ўлдирса Аллоҳнинг ҳузурида олий бўлади. Балки, биз шаҳримизни, Мисримизни бу қаланғи-қасанғилардан тозалашимиз вожиб”. “Дин нима дейди деб қўрқманг, Дин сиз тарафда. Бу фикрларни аҳли оилангизга, қўшниларингизга ва бутун ҳарбийларга етказинг”, дея фатво берган эди собиқ муфтий ҳарбийларни муслмонларни қирғин қилишга ундаб.
Ўз навбатида “Мусулмон биродарлар” жамоаси ва унинг тарафдорлари бу референдумни байкот қилишга тиш тирноғи билан курашмоқда. Агар улар бу ҳаракатларини “Аллоҳ шариатига хилоф келадиган барча конституция инсониятга татбиқ қилинишга лойиқ эмас. Мусулмонлар иши Аллоҳнинг шариати билан бошқарилмоғи лозим”, деган позицияда олиб бораётган бўлса, демак улар тўғри йўлни танлапти. Аммо ҳокимият қўлидан кетганлигига ғазабнок бўлиб ёки мамлакатда террор гуруҳи рўйхатига киритилганига қаршилик сифатида бу референдумга қарши чиқаётган бўлса, уларнинг бу ҳаракатларининг ҳеч қандай қадр қиймати йўқ. Чунки мусулмон кишининг эгаллаган ҳар бир позицияси доимо Ислом ақидасидан келиб чиқмоғи лозим.
Қиёмуддин
07/01/2014
men misr muftiysi bergan fatvoni eshitib hayron qoldim shu darajaga boradi deb o’ylamo’dim bu muftiylardi nima deyishga ham hayronsan amerika va boshqalarni tushinsa bo’ladi ular islomdan habari yo’q lekn bu muftiylar 10 20 yillab islomdan ilm olganku nega shunchalik razillikga boradi ya alloh bularni ohiratda nima qilasan bular shuni o’ylashyabdimikin bilgan odamdan bilmagan odamni farqi va jazosi ikki hil bo’ladi bilib turib razillik qilgan odamni jazosi kuchliy bo’ladi alloh ya alloh o’zing tezroq nusratini bergin amin amin