«Саҳобаларим юлдузлар кабидир, уларнинг қайси бирига эргашсангиз ҳам ҳидоят йўлини топасиз» ҳадисининг саҳиҳлиги ҳақидаги саволга жавоб

629
0

images (25)

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Муҳаммад Адиб Халилнинг

«أَصْحَابِي كَالنُّجُومِ بِأَيِّهِمْ اِقْتَدَيْتُمْ اِهْتَدَيْتُمْ»

«Саҳобаларим юлдузлар кабидир, уларнинг қайси бирига эргашсангиз ҳам ҳидоят йўлини топасиз» ҳадисининг саҳиҳлиги ҳақидаги саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!. Аллоҳ сизни яхшилик мукофотласин, сизни Ўз нусрати билан қўлласин ва Халифалик давлатини тиклаш билан қўзингизни қувонтирсин. Муҳтарам шайхимиз, сизга бераётган ушбу саволимни ҳизбий биродарлардан сўрагандим, улар: бу ҳадис фиқҳ китобларида бор, шунинг ўзи кифоя, деб жавоб бердилар. Бироқ биз ўз фикрларимизда энг кучли далилларни синчиковлик билан излаб топадиган бўлишимиз лозимлигини биламиз. Биз табанний қилган, ҳадис аҳкомларига алоқадор ушбу:

«أَصْحَابِي كَالنُّجُومِ بِأَيِّهِمْ اِقْتَدَيْتُمْ اِهْتَدَيْتُمْ»

«Саҳобаларим юлдузлар кабидир, уларнинг қайси бирига эргашсангиз ҳам ҳидоят йўлини топасиз», деган ҳадис «Исломий шахсия» китобининг 3-жузи ижмо ҳақидаги мавзусида саҳобаларни мадҳ қилиб келган. Уни Розин ривоят қилгани айтилган. Аммо «Дурари сунния» энциклопедиясидан бу ҳадисни излаш билан шу нарса аён бўлдики, бу ҳадис мавзу (тўқилган) ҳадис экан, шунингдек, Розин ким ўзи, Розин номидаги муснад тўплам борми? Биродарингиз Абу Аҳмад.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!.

Бу ҳадис айрим ҳадис китобларида келган, жумладан:

1 –  Ибн Баттанинг «Ибонатул кубро» китоби. У Абу Абдуллоҳ Убайдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Ҳамадон Укбарий бўлиб, Ибн Батта Укбарий номи билан машҳур (вафоти 387ҳ.). Ҳадис матни қуйидагича:

Менга Абу Юсуф Яъқуб ибн Юсуф айтди: бизга Абу Яҳё Закариё ибн Яҳё Сожий айтди: бизга Мусо ибн Исҳоқ Анворий айтди: бизга Аҳмад ибн Юнус айтди: бизга Абу Шиҳоб Ҳамза ибн Абу Ҳамзадан, у Амр ибн Динордан, у Ибн Аббосдан ривоят қилди: Росулуллоҳ A бундай дедилар:

«إِنَّمَا أَصْحَابِي كَالنُّجُومِ، فَبِأَيِّهِمْ اِقْتَدَيْتُمْ اِهْتَدَيْتُمْ»

«Албатта саҳобаларим юлдузлар кабидир, бас, уларнинг қайси бирига эргашсангиз ҳам ҳидоят йўлини топасиз».

2 –  Абу Умар Юсуф ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдулбир ибн Осим Намрий Қуртубийнинг (вафоти 463ҳ.) «Жомеу баёнил илми ва фазлиҳ» китоби. Ҳадис матни қуйидагича:

Бизга Аҳмад ибн Умар айтди: бизга Абд ибн Аҳмад айтди: бизга Али ибн Умар айтди: бизга қози Аҳмад ибн Комил айтди: бизга Абдуллоҳ ибн Ровҳ айтди: бизга Саллом ибн Сулайм айтди: бизга Ҳорис ибн Ғусайн Аъмашдан, у Абу Суфёндан, у Жобирдан ривоят қилди, Росулуллоҳ A бундай дедилар:

«أَصْحَابِي كَالنُّجُومِ بِأَيِّهِمْ اِقْتَدَيْتُمْ اِهْتَدَيْتُمْ»

«Саҳобаларим юлдузлар кабидир, уларнинг қайси бирига эргашсангиз ҳам ҳидоят йўлини топасиз». Абу Умар: «Бу ҳужжат бўладиган санад эмас, чунки Ҳорис ибн Ғусайн номаълум шахсдир», деган.

Ушбу икки ҳадис ҳам гап-сўздан холи эмас, шунинг учун айрим муҳаддислар уни заиф деганлар. Лекин биз бу ҳадисни ҳасан санаймиз, чунки у фуқаҳолар китобларида келган ва улар бу ҳадисни аҳкомларни истинбот қилишда ишлатганлар. «Исломий шахсия» китобининг 3-жузида ҳасан ҳадиснинг бизнинг наздимиздаги таърифи бундай келтирилган:

«Ҳасан ҳадис икки қисм бўлади:

1 –  Бу шундай ҳадиски, санади кишилари орасида аниқланмаган киши бўлиб, унинг ҳадис ривоят қилиш лаёқати бўлмайди, бироқ у ривоятларида ғафлатда қолмаган, кўп хато қилмайдиган ва ҳадис борасида ёлғон айтиш билан айбланмаган бўлади.

2 –  Бу шундай ҳадиски, унинг ривоятчилари ростгўйлик ва омонатгўйлик билан машҳур бўлган, бироқ саҳиҳ ҳадис ровийларидан қосир бўлгани учун уларчалик даражага етмаган бўлади. Ҳасан ҳадис худди саҳиҳ ҳадис каби ҳужжат бўлади. Имомлар, уларнинг шогирдлари ва бошқа уламою фуқаҳоларнинг китобларида келган ҳадислар ҳасан ҳадис ҳисобланади ва улар ҳужжат бўлади. Чунки улар ушбу ҳадисни ҳукмга далил қилиб келтирганлар, ёки ундан ҳукм истинбот қилганлар. Бу ҳадис усули фиқҳ китобларида келганми ё фиқҳ китобларидами, фарқи йўқ, фақат бу китоблар эътиборли китоб бўлиши шарт. Масалан: «Мабсут», «Умм», «Мудавванатул кубро» каби». (Матн тугади).

Мазкур ҳадис фуқаҳоларнинг бир неча китобларида келган. Жумладан:

1 –  «Мабсут».

Муаллифи Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Саҳл Шамсул аимма Сарахсий (вафоти 483ҳ).

Китобнинг қозилик мавзусида бундай дейилган:

«… У Аллоҳнинг Китобидаги нарсалар билан ҳукм қилиши керак, агар унга бирор нарса келсаю, уни Аллоҳнинг Китобидан тополмаса, Росулуллоҳ Aдан келган нарса билан ҳукм қилиши лозим, агар ундан ҳам тополмаса, Росулуллоҳ Aнинг саҳобалариларидан y келган нарса билан ҳукм қилиши лозим. Биз буни юқорида баён қилдик. Хуллас, агар у таниқли саҳобалардан y бирининг сўзини саҳиҳ деб топса, ўша билан ҳукм қилади ва уни Росулуллоҳ Aнинг ушбу

«أَصْحَابِي كَالنُّجُومِ بِأَيِّهِمْ اِقْتَدَيْتُمْ اِهْتَدَيْتُمْ»

«Саҳобаларим юлдузлар кабидир, уларнинг қайси бирига эргашсангиз ҳам ҳидоят йўлини топасиз», деган сўзларига асосланиб, бу далилни қиёсдан муқаддам қўяди. Чунки унга саҳобадан G етиб келган нарсанинг (Росул Aдан) эшитиш имконияти бўлган. Зеро, саҳобалар Росулуллоҳ Aдан бир нарса эшитардилар-да, сўнг ўша билан фатво берар, баъзан шундай раъй қилар эдилар…».

2 –  «Ҳошия Таҳтовий ала мароқил фаллоҳ шарҳи нурул изоҳ».

Муаллифи Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Исмоил Таҳтовий Ҳанафий (вафоти 1231ҳ).

Китобнинг Суннат мавзусида бундай дейилган:

«… Ҳанафийларда суннат – олдин айтиб ўтганимиздек – Росулуллоҳ A ёки у кишидан кейин саҳобалари қилган амалдир, «Сирож»да: Росулуллоҳ A ёки саҳобаларидан бири қилган амал, дейилган. Чунки у киши ўзларининг:

«عَلَيْكُمْ بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الْخُلَفَاءِ الرَّاشِدِينَ مِنْ بَعْدِي»

«Менинг ва мендан кейинги хулафои рошидинларнинг суннатини маҳкам ушланглар», ҳамда:

«أَصْحَابِي كَالنُّجُومِ بِأَيِّهِمْ اِقْتَدَيْتُمْ اِهْتَدَيْتُمْ»

«Саҳобаларим юлдузлар кабидир, уларнинг қайси бирига эргашсангиз ҳам ҳидоят йўлини топасиз», деган сўзлари билан саҳобаларининг суннатига эргашишга буюрганлар.

3 –  «Ал-Баён ват-таҳсил вал-шарҳ ват-тавжиҳ ват-таълил лимасоилил мустахрижа».

Муаллифи Абу Валид Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Рушд Қуртубий (вафоти 520ҳ).

Китобнинг мусулмонлардан икки тоифанинг бир-бири билан урушиши ҳақидаги масаласида қуйидагилар келади:

«… Чунки Аллоҳ Таоло Ўз Китобида ва Росулининг тилида уларни мақтаб, бундай деди:

«Одамлар учун чиқарилган энг яхши Уммат бўлдингиз»                                [Оли Имрон 110]

«Шунингдек сизларни васат Уммат қилдик»                                                       [Бақара 143]

яъни адолатли, энг яхши уммат қилдик.

«Муҳаммад Аллоҳнинг Росули ва у билан бирга бўлганлар…»                                  [Фатҳ 29]

Росулуллоҳ A бундай дедилар:

«أَصْحَابِي كَالنُّجُومِ بِأَيِّهِمْ اِقْتَدَيْتُمْ اِهْتَدَيْتُمْ»

«Саҳобаларим юлдузлар кабидир, уларнинг қайси бирига эргашсангиз ҳам ҳидоят йўлини топасиз». Яна бундай дедилар:

«عَشَرَةٌ مِنْ قُرَيْشٍ فِي الْجَنَّةِ»

«Қурайшдан ўн киши жаннатдадир». У киши шундай деб Али, Талҳа ва Зубайрни тилга олдилар, аҳли суннат ва ҳақ имомларининг гапи: Али G ва унга эргашганлар тўғрилик ва ҳақ устида бўлганлар, Талҳа ва Зубайр хато қилганлар, бироқ уларни бунга ижтиҳодлари олиб борган, шунинг учун уларга ўша ишни қилиш фарз бўлган, чунки улар иккиси ҳам ижтиҳод аҳлидан эди».

4 –  «Захира».

Муаллифи Абу Аббос Шиҳобиддин Аҳмад ибн Идрис ибн Абдурраҳмон Моликий, Қарофий номи билан машҳур (вафоти 684ҳ).

Китобнинг имом Молик усули ҳақидаги баҳсида бундай дейилади:

«… Чунки имом Молик наздида асл-асос амални оҳод хабардан муқаддам қўйишдир, шунингдек қиёс ҳам оҳоддан муқаддамдир, бу Абҳарийнинг ижтиҳоди. Агар (шаръий ҳукмни) Суннатдан тополмаса, саҳобалар y сўзларини олади, агар улар ихтилоф қилган бўлсалар, уларнинг сўзларидан амал қилинганини олади, агар амал қилингани бўлмаса, сўзларидан танлаб олади ва уларнинг барчаларига хилоф қилмайди. Шунингдек (агар Суннатдан тополмаса), у – гарчи барча саҳобаларга хилоф қилса ҳам – ижтиҳод қилиши лозим, деган гап ҳам бор. Биринчининг (яъни саҳобалар y сўзларини олади, деганларнинг) ҳужжати Росулуллоҳ Aнинг:

«أَصْحَابِي كَالنُّجُومِ بِأَيِّهِمْ اِقْتَدَيْتُمْ اِهْتَدَيْتُمْ»

«Саҳобаларим юлдузлар кабидир, уларнинг қайси бирига эргашсангиз ҳам ҳидоят йўлини топасиз», деган сўзлари бўлиб қолади. Агар буни қилолмаса, уламолар билан машварат қилгандан сўнг усулга биноан иш тутади».

5 –  Имом Шофеий мазҳаби фиқҳи ҳақидаги «Ҳовил кабир» китоби.

Муаллифи Мовардий номи билан танилган Абу Ҳасан Али ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Ҳабибул Басрий Бағдодий (вафоти 450ҳ).

Китобнинг саҳобалар ҳақидаги мавзусида қуйидагилар келган:

«Тўртинчи қисм эса саҳобалар бўлиб, уларга тақлид қилиш айтган фикрларидаги ҳолатлари қандайлигига қараб ҳар хил бўлади. Уларнинг ҳолатлари тўртта…

Учинчи ҳолат: улардан бири шундай бир фикрни айтадики, бу фикрнинг тарқалгани маълум эмас ва саҳобалардан унинг хилофи ҳам зоҳир бўлмаган, демак бу ижмо эмас. Бу фикр амал қилиш лозим бўлган ҳужжат бўладими, йўқми? Бу ҳақда икки хил гап бор:

Бири: Шофеийнинг аввалда айтган гапи, у Молик ва Абу Ҳанифанинг ҳам мазҳабидир. Унга кўра саҳобанинг бу фикри амал қилиш лозим бўлган ҳужжатдир. Бунга далил Пайғамбар Aнинг:

«أَصْحَابِي كَالنُّجُومِ بِأَيِّهِمْ اِقْتَدَيْتُمْ اِهْتَدَيْتُمْ»

«Саҳобаларим юлдузлар кабидир, уларнинг қайси бирига эргашсангиз ҳам ҳидоят йўлини топасиз», деган сўзларидир. Чунки саҳобаларнинг айримлари бошқа бировларининг сўзини унинг далилини сўрамай олаверарди, демак бу улардан бир кишининг фикри ҳужжат эканига далолат қилади».

6 –  «Кашшофул қиноъ ан матнил иқноъ».

Муаллифи Мансур ибн Юнус ибн Салоҳиддин ибн Ҳасан ибн Идрис Баҳутий Ҳанбалий (вафоти 1051ҳ).

Китобнинг «(Эҳромда) ов қилишнинг жазоси» бобида бундай дейилади (қавснинг ичига олинган гаплар Баҳутийнинг шарҳлари):

«… У (яъни ов) икки қисмдир: бири, унинг мисли (ўхшаши) берилади, яъни ҳайвоннинг қиймат жиҳатидан эмас, хилқат жиҳатидан ўхшашини бериш вожиб бўлади (бу оятда келгани учун шундай). У (яъни мисли тўланадиган ов) икки турли бўлиб, уларнинг бири саҳобалар қилган ҳукм бўйича бўлади (яъни гарчи саҳобаларнинг ҳаммаси эмас, бир қисми ҳукм қилган бўлса ҳам. Саҳобанинг таърифи эса юқорида хутбада ўтди. Бунга далил Росулуллоҳ Aнинг ушбу сўзлари:

«أَصْحَابِي كَالنُّجُومِ بِأَيِّهِمْ اِقْتَدَيْتُمْ اِهْتَدَيْتُمْ»

«Саҳобаларим юлдузлар кабидир, уларнинг қайси бирига эргашсангиз ҳам ҳидоят йўлини топасиз». Шунингдек, ушбу сўзлари:

«عَلَيْكُمْ بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الْخُلَفَاءِ الرَّاشِدِينَ الْمَهْدِيِّينَ عَضُّوا عَلَيْهَا بِالنَّوَاجِذِ»

«Менинг суннатим ва рошид, маҳдий халифалар суннатини маҳкам ушланг, унга озиқ тишларингиз билан ёпишинг». Имом Аҳмад ва имом Термизий ривояти. Бунга яна бир далил саҳобалар тўғриликка энг яқиндирлар, хитоб ўринларини яхши биладилар, уларнинг ҳукми бошқалар учун – худди олимнинг ҳукми оми учун ҳужжат бўлганидек – ҳужжат эди). Масалан туяқуш овлаган киши туя қурбонлик қилади (Умар, Усмон, Али, Зайд ва кўплаб уламолар шундай ҳукм қилганлар, чунки у хилқатида туяга ўхшаган қуш, шунинг учун туя унга мисл бўлди, демак у нусуснинг умуми остига киради. Хирақий уни қушларнинг бир қисми деб эътибор қилган, чунки уни қанотлари бор)».

7 –  Муғний.

Муаллиф Абу Муҳаммад Муваффақиддин Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Қудома Жамоилий Мақдисий, сўнг Димашқий Ҳанбалий, Ибн Қудома Мақдисий номи билан машҳур (вафоти 620ҳ).

Китобнинг «Олтинчи фасл: ўрмалаб юрадиган ҳайвонни (эҳромда) овлашнинг жазоси унга ўхшаган ҳайвондир» бобида бундай дейилади:

«… Имом Моликнинг айтишича, бу борада ҳукм кўриб чиқилади, чунки Аллоҳ Таоло бундай дейди:

«… Унга ўзингиздан бўлган икки адолат эгаси ҳакамлик қилади»                      [Моида 95]

Бизнинг далилимиз Набий Aнинг ушбу сўзлари:

«أَصْحَابِي كَالنُّجُومِ بِأَيِّهِمْ اِقْتَدَيْتُمْ اِهْتَدَيْتُمْ»

«Саҳобаларим юлдузлар кабидир, уларнинг қайси бирига эргашсангиз ҳам ҳидоят йўлини топасиз». Шунингдек, ушбу сўзлари:

«اقْتَدُوا بِاَللَّذَيْنِ مِنْ بَعْدِي: أَبِي بَكْرٍ، وَعُمَرَ»

«Мендан кейинги икки кишига – Абу Бакр ва Умарга эргашинг». Чунки саҳобалар тўғри ҳукмга яқин, илмда пухта бўлишиб, уларнинг ҳукмлари бошқалар учун – худди олимнинг ҳукми оми учун ҳужжат бўлганидек – ҳужжат бўлади. Уларнинг бизга етиб келган ҳукмларидан бири: Сиртлон учун товон қўйдир, бу Умар, Али, Жобир ва Ибн Аббоснинг ҳукми».

Кўриб турганингиздек, мазкур ҳадис ҳанафий, моликий, шофеъий ва ҳанбалий мазҳабидаги эътиборли фуқаҳоларнинг китобларида ишлатилган.

Энди, Розинга келсак, бу мавзуга қайта мурожаат қилиб, чуқурроқ изланиб кўрамиз, инша Аллоҳ.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here