Миср талабаларини ўлим ҳам тўхтата олмаяпти

690
0

Азхаре2

 Мисрда ҳарбийлар тарафидан уюштирилган давлат тўнтарилишига қарши намойишлар кеча жума намозидан сўнг яна давом этди. Пойтахт Қоҳиранинг Ғизо минтақаси ҳамда Шарқия ва Садат шаҳарларида қўлларида байроқлар ва “Рабиа” белгиларини кўтариб олган талабалар ҳарбий хунтага қарши юришлар ўтказди.

Намойишчилар 14-15 февралда ўтказилиши режалаштирилган референдумга қарши “кониституцияни байкот қилинг”, “ҳарбий хунтанинг кониституциясини байкот қилинг”, деган шиорлар ёзилган лозунгларни кўтариб чиқишди.

Жума куни эрта тонгдан эътиборан, “Таҳрир” майдонига олиб борадиган йўлларда давлат кучлари тарафидан ҳавфсизлик чора-тадбирлари кўриб қўйилди. Майдонга кириш жойига зирҳли уловлар билан биргаликда қуролланган ҳарбийлар жойлаштирилди.

“Талабалар норозилик ҳаракати” ҳарбий давлат тўнтарилишига қарши жума куни “Таҳрир” майдонида норозилик намойиши ўтказишни маълум қилган эди.

Бунга қарши Миср ички ишлар вазири Муҳаммад Иброҳим ўз баёнотида “Таҳрир” майдонига жума куни ҳеч ким киритилмаслигини маълум қилди. “Таҳрир майдонига ҳеч ким кира олмайди. Бунга журъат қиладиган ким бор?! Қани келсинчи, кўрамиз”, деди у.

ArabNyheter” ахборот агентлигининг хабар қилишича, Исмоилийя, Файюм, Искандария ва Қоҳирада бўлиб ўтган намойиш чоғида полиция кучлари тарафидан отиб ўлдирилган одамларнинг сони 19 кишига етган. Табиийки, бир нечта одам яраланган ва бир қанчаси қамоққа олинган. Бундан бир кун аввал ўтган намойишда икки талаба ҳаётдан кўз юмган эди.

Миср хавфсизлик кучлари қўлларига тушиб қолган талаба қизларни ҳам аямаяпти. Полиция кучлари қўлларидаги қора таёқ билан талаба қизларни уриб, тепаётгани ва ҳақорат гаплар билан сўкаётгани акс эттирилган видео лавҳа Интернет тармоқларида намойиш этилди. Аммо ҳукумат кучларининг талаба йигит-қизларни аёвсиз калтаклашлари ва отиб ўлдиришлари уларнинг намойишларини тўхтата олмаяпти.

Мисрнинг турли минтақаларида намойишлар тинмай давом этар экан, Миср ҳукуматини вақтинча бошқариб турган Ҳазем Бабловий Ал-Азҳар шайхини зиёрат қилди. У зиёрат чоғида Ал-Азҳар университети талабаларини “экстримистик” кучлар тузган режалар ортидан эргашмасликка чақирди.

Туркистон: Миср халқи, ҳудди бир хўккизни чола сўйиб қўйгандек, Муборакнинг режимини таг томири билан суғуриб юбора олмадилар. Энди бу режим сарқитлари, салтанатни ўз қўлларида ушлаб қолишни хаётий масалалари деб билиб, хатто Асад сингари ўз халқини қириб юборишдан хам тоймайдилар. 

Азхаре3   Азхаре4    Азхаре9  Азхаре7Азхаре6     Азхаре1

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here