Октябр хотираси муносабати билан армия айрим мисрликлар билан билан байрам қилаётган бўлса, айримларини ўлдирмоқда ва жароҳатламоқда!

607
0

01

 

Миср соғликни сақлаш вазирлигининг билдиришича, 6 октябр якшанба куни ўлдирилганлар сони 53га, жароҳатланганлар эса 271га етган. Ички ишлар вазирлигидаги манбаларнинг айтишича, 423дан кўпроқ намойишчи қамоққа олинган. Армия ва полиция ҳарбий тўнтаришга қарши чиқиб намойиш қилаётганларнинг Қоҳирадаги Таҳрир майдонига кириш истагини куч билан бостирди. Ҳолбуки бу майдон ҳозирги ҳукумат тарафдорларининг байрам қилиб армиядан купонлар кўринишидаги совға-саломларни олишлари учун ланг очиб қўйилган эди. Тўнтаришни рад қилиб тинч намойишга чиққанларни эса ўлдирилди ва жароҳатлар етказилди. Бу жуда ғалати фарқ!

Муваққат президентнинг пресс маслаҳатчиси берган баёнотлар эса бундан ҳам ғалати. У намойишчиларни «ажнабий давлатларга малайлик вазифаларини бажаришяпти» деб айблади. У бу гапи билан хавфсизлик кучлари амалга ошираётган қирғин амалиётларини олдиндан оқлашга уринди. Бош вазири Наҳза ва Робиатул Адавия майдонларидаги тинч намойишчилар тарқатиб юборилгани ва мингдан ошиқ одамнинг ўлдирилганини «полиция ўзини юқори даражада босиб турди» деб оқлаган ҳукуматнинг бу ишига ҳайрон бўлмаса ҳам бўлади, балки бу ҳукумат бош вазирининг фикрича улар Америка Вьетнамда қилганидан кўра кўпроқ ишни қилишмаган эмиш!

Бу режим ва унинг хавфсизлик идорасининг мўмин борасида на аҳдга, на бурчга риоя қилмаслиги ва тўкиш ҳаром қилинган қонни тўкишдан тоймаслиги ҳаммага аён бўлиб қолди. Ҳолбуки биз мусулмон қонини тўкиш ҳаром эканлигини уларга такрор-такрор эшиттириб турибмиз. Биз уларга Роббимизга Қиёмат Кунида узримизни айтиш учун ва шояд улар Аллоҳдан қўрқсалар, деб насиҳат қилмоқдамиз. Аллоҳ Таоло деди:

«Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир»                                                                                                [Нисо 93]

 

Росулуллоҳ A эса бундай дедилар:

«لَزَوَالُ الدُّنْيَا أَهْوَنُ عَلَى اللهِ مِنْ قَتْلِ رَجُلٍ مُسْلِمٍ»

«Дунёнинг йўқ бўлиб кетиши Аллоҳ наздида бир мусулмон кишининг ўлдирилишидан кўра енгилроқдир» (Термизий).

Армия ўзи ҳимоя қилиши вожиб бўлган кишиларнинг кўксига қурол тўғрилаши ҳақиқатда бир фожеадир. Эй Миср армиясининг шарафли ўғлонлари! Сизлар албатта Аллоҳ ҳузурида турасизлар, У Зот сизларни қилган ишларингиз бўйича муҳосаба қилажак! Бу раҳбариятга ва унинг Умматингизга қарши қилаётган зулмига сукут қилиб туришингиз тўғрисида ҳам албатта муҳосаба қилинасиз. Шундай экан, ўзингиз ўзгартирилмаслигингиздан олдин ўзгариш ясашга ҳаракат қилувчилардан бўлинг, акс ҳолда Аллоҳ ҳақида йўл қўйган лоқайдлигингиз учун надомат чекиб қоласиз!

«Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилмаслар ва Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлардан биронтасини) қилса уқубатга дучор бўлур. Қиёмат кунида унинг учун азоб бир неча баробар қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур»                                        [Фурқон 68-69]

 

Шариф Зойид

Ҳизбут Таҳрирнинг

Мисрдаги матбуот бўлими раиси

 

 

Адрес: Жало кўчаси 31 – Қоҳира

Телефон: 01015119857 – 0227738076

Электрон почта: hizb.ut.tahrir.eg@gmail.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here