Ас-Сиси Обамани Мисрдан юз ўгиришда айблади

470
0

 as-sisi

Миср армияси бош штаб қўмондони Абдулфаттоҳ Ас-Сиси АҚШнинг Мисрга нисбатан тутган сиёсатини танқид қилди. У президент Обамани Миср бўҳронига орқасини ўгиргандикда ва етарлича қўллаб қувватламаганликда айблади.

“АҚШ Мисрни ёлғиз ташлаб қўйди. У Мисрликларга орқа ўгирди, Миср халқи Американинг бу қилиғини унутмайди”, деди бош қўмондон Ас-Сиси Вошингтон пост газетасига берган интервьюсида. “Қўшма штатлар мисрликларга орқа ўгиришини давом эттираверармикин?”, деган саволни қўшиб қўйди у.

Газетанинг ёзишича, генерал Абдулфаттоҳ Ас-Сиси Мисрда энг нуфузли шахслардан бири ҳисобланади. 2011 йилда Ҳусни Муборак қулатилишида ҳам, 3 июлда Мурсийнинг ҳокимиятдан четлатилишида ҳам, ҳарбийларнинг катта роли бор.

Шунингдек, генерал Ас-Сиси Қўшма штатларни Мусулмон биродарларга босим ўтказишга чақирди. Унинг даъво қилишича, АҚШнинг Мусулмон биродарларга гапи ўтади, уларни бўҳронни ҳал қилиш ва қон тўкилишини тўхтатишга кўндира олади.

“АҚШ ихтилофларни чеклаб қўйиш учун ўз нуфузини ишга солишини хохлардим”, деди у.

Ўз навбатида Мусулмон биродарлар ҳам АҚШни Мисрдаги давлат тўнтаришини “инқилоб”, деб атамаганлиги учун иккиюзлмачиликда айблаб келади.

Охирги пайда АҚШ бош котиби Жон Керрининг ҳарбийларни дастаклаб, Мурсининг ағдарилишини “демократиянинг қайта тикланиши” деб баҳолаганлиги Мусулмон биродарларнинг юзига тушган оғир тарсаки бўлди.

 

Туркистон: Мисрнинг холати жиддийлашиб Сурия ахволи томон бораётгани, Сисийни вахимага солаяпти. Миср нафақат АҚШга боғланиб қолган, балки Британ айғоқчилари хам вазиятни лайқалаштира оладиган даражада кўп ва юқори лавозимларга таъсир кўрсата оладиган даражада харакатланишади. Барадей каби ягни лидерларни хам ўз томонидан илгари суришга интилишяпти.

Сисининг хавотири эса, АҚШ баъзи бир ўзининг сиёсий манфаат ёки хавотирлари йўлида, Миср харбийларини сиёсий жараёнга аралашиб, Асаднинг ўрнини эгаллаб бораётганини кўра туриб, АҚШ бирор бир жўъялик харакат қилолмаяпти. Балки вазият Исломийлаша боравераркан, унинг ўзи ўша сиёсий хаус холатини келтириб чиқаришни манфаатли деб топиши хам мумкин. Сириянинг хозирги холати худди ўшаларнинг манфаати йўлида бошаламон холатда суний урушлар давомийлиги ушлаб турилибди.

Балки Сиси, бекор сир фақат қопқондагина бўлиши мумкинлигини тушуниб етгандир. АҚШ унга миллиардлаган доллорларни яхши кўрганидан ёки Давлатининг фаровонлиги учун берган эмас, балки бошига шу каби қаро кунлар келганида бирор бир коримга яраб қолар деган мақсадни кўзлаган. Бу кун, яқин келажакда Карзайни, Каримовни ва бошқа барча куфрнинг қуввати билан мавжуд бўлиб турган режимларни кутаётган холат. Бу худди қайтмас процесга ўхшайди, агар улар ўзлари ақлларини топиб олишмаса, халқи билан ўрталаридаги уруш бўлиши муқаррар. Хозирдаги уларни хомийлари бўлган куфр катталари эса, вазиятга кўра бирма бир бу хоинларни бизларнинг қўлларимизга топшираверади. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here