Бундан қонхўр Башар билан диалогга эришиш ҳамда Сурияда Халифалик давлатини тиклаш лойиҳасига зарба бериш учун қўзғолончилар ўртасида фитна пайдо қилиш мақсад қилинган
2013 йил 22 июн шанба куни «Сурия дўстлари» гуруҳига аъзо 11 давлат ташқи ишлар вазирлари Қатар пойтахти Давҳада йиғин ўтказди. Унга Қатар ташқи ишлар вазири Ҳамд ибн Жосим раислик қилди. Йиғинда «мўътадил» қўзғолончиларни қуроллантириш мавзуси муҳокама қилинди. Америка ташқи ишлар вазири Керри: «Мен шуни таъкидламоқчиманки, биз бу ишга бирон ҳарбий ечимга эришиш мақсадида эмас, балки музокара столига ўтириб сиёсий ечимга эришиш учун қўл урмоқдамиз», деди. У бу қўллаб-қувватловдан мақсад «Женева сўзлашувларига эришиш» эканини таъкидлади. Ҳамд эса: «Сурия оппозициясига қурол-аслаҳаларни етказиб бериш Сурияда тинчликка эришишнинг бирдан-бир йўлидир», деб билдирди. Қатар бош вазири конференция очилишида нутқ сўзлаб тезлик билан ҳаракат қилиб Сурияда сиёсий процессга оид аниқ вақти белгиланган йўл харитасига эришиш зарурлигини айтди. Ҳамд эса Суриядаги вазиятни ўзгартириш учун «яширин қарорлар»ни қабул қилиш зарурлигини таъкидлар экан, шу гуруҳга аъзо 9 давлат Сурия озод армиясининг ҳарбий кенгаши орқали ҳарбий ёрдамларни етказиб берилишига келишиб олганини кўрсатиб ўтди. Сўзлашувлардан олдин бир юқори мартабали Америка масъули Вашингтон ғарблик ва араб иттифоқчилардан Сурия оппозициясига юбориладиган барча ёрдамларни Ғарб томонидан қўллаб-қувватланаётган Сурия озод армиясининг олий ҳарбий кенгаши орқали етказиб берилишини исташини айтди. Ғарб жиҳодий жамоалар ҳукмронлигини камайтиришга уриниб Сурия озод армиясини қўллаб-қувватламоқда. Эътиборни тортадиган нарса шуки, «озод армия» штаби бошлиғи генерал Салим Идрис «Сурия дўстлари» конференциясидан олдин Анқарада йиғин ўтказди. Унда бир неча исломий ташкилотлар ва гуруҳларнинг етакчилари ҳам қатнашди. Бу бир неча исломий гуруҳлар «озод армия» ҳукмронлигини тан олаётган камдан-кам ҳолатлардан бири бўлди. Ўша йиғиндан мақсад янги қурол-аслаҳалар етиб келишидан ва Давҳадаги бугунги йиғиндан олдин майдондаги позицияларни ўзаро мувофиқлаштириш эканлиги маълум бўлди.
Янги фитнага тил бириктирилган бу конференцияда айтилган гаплардан оппозицияни қуроллантириш яна бир ифлос экани очиқ кўриниб турибди. Фитнага тил бириктирган бу конференция иштирокчилари ўзларининг манфаатлари турли эканига қарамай бу ўйиндан қайсидир турда мувозанатни вужудга келтириш мақсадини кўзлашмоқда. Бу мувозанат оппозицияни ва режимни ҳам Америка ҳомийлик қиладиган Женева-2 асосида тинчлик ечимига эришиш учун диалог столига ўтиришга мажбур қилади. Бу мувозанатдан оппозицияни режимга қарши жангни оппозиция фойдасига ҳал қилишга имкон берадиган даражада қуроллантирмаслик мақсади кўзланмоқда. Аксинча оппозицияни диалогни қабул қилишга уни мажбур қиладиган миқдордагина қуроллантирилади. Америка мана шунга ҳаракат қилмоқда. Американинг бундан мақсади Суриядаги режимни ўзига малай бўлиб қолаверишини ҳамда жиноятчи разведка хавфсизлик аппаратини ўзининг қўлидаги бир қурол сифатида сақлаб қолишни кафолатлашдир. Суриядаги жиноятчи режим интизор бўлиб кутаётган нарса ҳам мана шудир. Чунки ана шунда дор сиртмоғи бу режим бўйнидан олиб ташланади. Бинобарин қонхўр Башарга собиқ президент сифатида муомала қилинадиган бўлади, унинг жиноятлари эса бирон нуқтаи назар асосида қилинган деб ҳисобланадиган бўлади.
Буларнинг барчасидан ҳам кўра хатарлироғи қурол-аслаҳаларни озод армиядаги штаб бошлиғи Салим Идрис тимсолидаги «мўътадил» томонларга топширишидир. Қурол-аслаҳаларни топшириш назорат остида ва «тиз чўктирувчи» ёзма шартлар рўйхатига мувофиқ тарзда бўлади. Буни Луай Миқдод очиқ айтди. Бу шартлардан бири қурол-аслаҳаларнинг жиҳодий гуруҳлар қўлига тушмаслигидир. Бу шартлардан яна бири жиноятчи режимга қарши жанг қилишга муштоқлик билан интилаётган баъзи жиҳодий жамоаларни уларнинг Исломий Халифалик давлатини тиклаш ва Аллоҳ йўлидаги жиҳод лойиҳасидан «мурожаат қилинадиган исломий манбаси бор» илмоний фуқаролик давлатини қуриш лойиҳаси фойдасига воз кечишга мажбур қилишдир. Бунга қонхўр Башарнинг ва унинг айрим жиноятчи таянчларининг ҳокимиятдан кетиши билангина кифояланиб қўя қолиш орқали эришилмоқчи. Бу ерда буларнинг барчасидан ҳам кўра хатарлироқ бўлган яна бир нарса бор. У ҳам бўлса терроризмга қарши, яъни Исломга қарши халқаро кураш деган баҳона билан қуролли жамоаларни бир-бирига зарба беришига эришишдир. Шундан кейин «мўътадиллар»ни ахборот воситаларида ва халқаро қарорлар билан қўллаб-қувватланади. Бунга мисол қилиб фаол халқаро кучларни жойлаштирилишини ва Саудия, Қатар, Туркия, Иордания каби шу кучларга малай ҳоким режимларни ишга солинишини келтириш мумкин. Бу малай режимларни ана шу кучларнинг зарба беришида ёрдам бериш учун ишга солинади.
Қўзғолончилар орасидаги «мўътадиллар»ни қуроллантиришдан мақсад қўзғолоннинг исломийлигига барҳам бериш, қўзғолончиларнинг хоҳиш-иродасини бўғиб ташлаш ва уларнинг сиёсий қарор чиқаришларига йўл қўймасликдир. Бунга уларни хорижда тузилган миллий коалиция ва унинг ҳарбий кенгаши тимсолидаги илмоний оппозицияга боғлаб қўйиш орқали эришилмоқчи. Бу билан эса қурол-аслаҳа бериш қарор эвазига бўладиган бўлади. Қўзғолончи мусулмонларга қарши жиноят қилаётган маккор Американинг режаси мана шудир. У буни ўзининг малайи Асад билан ҳамкорликда амалга оширмоқчи. Америка қўзғолончиларни ўзидан қурол-аслаҳа олиш учун ўзининг қучоғига отилишларига уларни мажбур қилиш учун Асадни қўзғолончиларга зарба беришини буюрди.
Шом Суриясидаги эй қўзғолончи мусулмонлар:
Суриядаги ҳар қандай жамоанинг ўз сиёсий қарорини қурол-аслаҳа эвазига сотиб юбориши шаръан ҳаромдир. Зеро ҳар бир жамоадан ўзини ҳар қандай халқаро авраб-алдашлардан қутқариши ва ўз қарорини гаровга қўйиб қурол-аслаҳа олиш тузоғига тушиб қолмаслиги шаръан талаб қилинади. Барча шуни яхши билсинки, Сурияда сизларга нажот берадиган ечим фақат сизларга ўзининг абадий етакчи экани ҳақида нидо қилган саййидимиз Муҳаммад Aга эргашиш билангина бўлади. Зеро саййидимиз Муҳаммад A бизнинг абадий етакчимиз ва имомимиздир. Пайғамбаримизнинг ўзгариш ясашдаги тариқатлари бизнинг тариқатимиздир. Демак ечим Пайғамбаримизнинг ва бизнинг душманларимизда эмас, Пайғамбаримиз тариқатларидадир. Бизга Аллоҳдан келадиган нусрат мевасини берадиган бирдан-бир ечим удир. Бу ечим қувват аҳли орасидан Аллоҳ ансорларини излашимиздир. Бу ансорлар Аллоҳ Таоло динига ёрдам бериш борасидаги ўз ролларини адо этадилар. Қурол-аслаҳа эса ичкарида кўплаб мавжуддир. Ансорлар Аллоҳ динига мана шу қурол-аслаҳалар билан ёрдам берсинлар. Америка ёки Европа томонидан ёки Саудия, Қатар, Туркия каби малай давлатлар томонидан бериладиган қурол-аслаҳалар эса қатор шартлар билангина берилади. Бу шартларда тезлик билан зўравонларча ўлдириш мавжуд! Шундай экан, эй қўзғолончи мусулмонлар, Аллоҳга, Росулига ва Ислом омонатига хиёнат қилишдан, мана шу арзимас тўлов эвазига шаҳидларингизнинг қимматли қонларини сотиб юборишдан сақланинг… Мана Ҳизбут Таҳрир Сурия аҳли орасидаги обрўли кишиларга, қўзғолончиларга, ҳарбий хизматни давом эттираётган ёки Сурия армиясидан ажралиб чиққан зобитларга даъват йўллаб уларни ёлғиз Аллоҳ ансорлари бўлишга чорламоқда, уларнинг барчасини Аллоҳ Субҳанаҳу рози бўладиган бирдан-бир давлат рошид Халифалик давлатини тиклаш учун қўлни қўлга беришга чорламоқда. Аллоҳ Таоло айтади:
«Агар сизларга Аллоҳ ёрдам берса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас. Ва агар сизларни ёрдамсиз қўйса, Ундан ўзга ҳеч бир зот ёрдамчи бўлмас. Имон келтирган зотлар Аллоҳнинг ўзигагина суянсинлар!» [Оли Имрон 160]
Ҳизбут Таҳрир 14 шаъбон 1434ҳ
Сурия вилояти 23 июн 2013м