Муборак бир умр қамоқ жазосини олди

430
0

Туркистон:
Миср суд маҳкамаси шанба куни мамлакатнинг собиқ президенти Ҳусни Муборакни ўтган йилги намоишлар қатнашчиларини отишликка буйруқ берганлиги учун, бир умр қамоқ жазосига ҳукм қилди, маълум қилади Interfax.
Суднинг мазкур қарорига норози халқ маҳкама биноси ёнида намоиш уюштириб, маҳкамага бостириб киришга харакат килган. Натижада намоишчиларнинг полиция билан тўқнашувлари келиб чиққан.
“Мусулмон биродарлар” исломий харакати ҳам қарорга ўз норозилигини билдириб, маҳкамадан қарорни қайта кўриб чиқишликни талаб қилди. “Намоишчилар қотилига лоиқ жазо белгилашлик учун етарли далиллар йиғишда прокурор ўз вазифасини тўлиқ бажармади”, – дейилади президентликка асосий номзодлардан бири, “Мусулмон биродарлар” харакатининг намоёндаси Муҳаммад Мусрининг баёнотида.
Миср марказида намоишлар тўхтамаяпти.
Икки кундан бери, собиқ президент Ҳусни Муборакка берилган “енгил” жазога норозилик тариқасида минглаган мисрликлар Қоҳиранинг Таҳрир майдонида намоишлар ўтказмоқда. Хабарларга кўра, намоишлар чоғида юздан ортиқ киши жароҳат олган.
Норозиликлар шанба куни, ўтган йили намоишчиларни қатл қилишликдаги иштироки учун бир умрга қамоқ ҳукмини олган Муборакка, кўп минглаган киши ўлим жазосини талаб қилиб чиққандан бошланди. Таҳрир майдонига йиғилган намоишчилар, Муборакнинг сафдоши, президентлик лавозимига икки номзоднинг бири Аҳмад Шофик портретларини ёқишмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here