Туркистон:
Афғонистоннинг шарқий вилояти Хўстдаги НАТО базасида жума куни портлаш юз берди. Бу ҳақда маҳаллий ҳуқуқ ҳимоя қилиш органлари хабар қилади.
Уларнинг маълумотига кўра, жангари портловчи модда юкланган автомобил билан база ичкарисига кириб борган. Мазкур амалиёт масъулиятини толиблар ўз зиммасига олди. қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
Ўтган хафтада Афғонистоннинг бир неча вилоятида худкуш-жангарилар полиция қисмларига бир қатор ҳужумалр уюштирган. Бу ҳужумлар натижасида 9 полициячи ва бир неча тинч ахоли қурбон бўлган.
Бир неча кун аввал Афғонистон ҳукумати, мамлакат хавфсизлик кучлари Афғонистондаги вазиятни бошқариш масъулиятини халқаро коалиция зиммасидан афғон армияси ва полициясига топшириш амалиётининг учунчи даврига ўтганлиги ҳақида маълумот берган эди. Амалиётнинг учунчи даврида мамлакат хавфсизлик кучларининг барча вилоят марказларидаги вазиятни ўз назроти остига олишлиги режалаштирилган
Афғонистондаги зўравонлик кучайган сари, ахоли орасида 2014 йили НАТО кучлари чиқиб кетгандан кейин, афғон армияси ва полицияси мамлакатдаги хавфсизликни таъминлай олишлигига ишончсизлик ортиб бормоқда. Негаки афғон армиясининг ҳар бир аскари, аввало ўзининг хавфсизлигини таъминлаши лозим.
Улар илгари ичкаридаги турган НАТО кувватга ишониб турган бўлсалар, энди океан ортидаги АҚШнинг қуруқ ваъдаларига ишонишлари амримахол.
Шунинг учун АҚШ янги хийлалар устида тинмай изланишлар олиб бормоқда.