Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Қовунда уширни қанча миқдарда берилади
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Қовунда уширни қанча миқдарда берилади
        February 14, 2018, 13:34
Иқтибос

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотуҳ

Ерни арендага олиб,Қовун экишган ,суви каналдан.. Ушри 10/1 ё 20/1 ми ? Бутун хосилданми ё ерни пули, дори-пори расходларни чикариб,фойдаданми?
Жавобингизни интизорлик билан кутаман . Илтимос факат тезрок жавоб кайтаринг .
Жавоблар учун олдиндан КАТТА РАХМАТ .

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Қовунда уширни қанча миқдарда берилади
        February 14, 2018, 13:37
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

1). Ер эгаси, ернинг фақат манфаатига эгалик қиладими ёки ҳам манфаати ва ҳам аслига эгалик қиладими, бошқачароқ қилиб айтганда, ер ушрий ёки хирожий бўладими, ижарага бериш пул ёки бошқа нарса эвазига бўладими, қатъий назар ижарага беришга мутлақо ҳаққи йўқ, яъни ерни ижарага бериш ҳам ёки бировдан ижарага олиш ҳам ҳаром. Шунингдек, у ўз ерини таом ва ердан чиқадиган бошқа нарсаларнинг эвазига экин экиш учун ижарага бериши ҳам мутлақо жоиз эмас. Саҳиҳул Бухорийда Пайғамбар (с.а.в) шундай деганлари ривоят қилинган:

«مَنْ كَانَتْ لَهُ أَرْضٌ فَلْيَزْرَعْهَا، أَوْ لِيَمْنَحْهَا أَخَاهُ فَإِنْ أَبَى فَلْيُمْسِكْ أَرْضَهُ»
«Кимнинг ери б´лса, экин эксин ёки биродарига берсин, агар беришни хоµламаса, ерини ушлаб турсин». Саҳиҳи Муслимда қуйидагича ривоят қилинган:

«نَهَى رَسُولُ اللهِ ﷺ أَنْ يُؤْخَذَ لِلْأَرْضِ أَجْرٌ أَوْ حَظٌّ»
«Пай²амбар ﷺ ер учун µа³ ёки улуш олишдан ³айтардилар». (“Исломда иқтисод низоми” китобидан “Ерни ижарага беришнинг ман қилиниши” темасига қаранг.)

2). Экин ва мевалар закоти - китоб ва суннат билан вожиб бўлган. Китобда Аллоҳ Таолонинг:

آتُواْ حَقَّهُ يَوْمَ حَصَادِهِ
– „Унинг ҳаққини йиғиштириб олган кунингизда беринглар“. [6:141]
деган сўзига биноан ва Набий ﷺ нинг: «5 васақдан кам бўлган нарсада садақа йўқ» деган сўзларига биноан ва Ибн Умар Набий ﷺ дан ривоят қилган ҳадисида Набий ﷺ «Осмон ва булоқлар суви билан суғориладиган экинлардан ўндан бир (ушр), сувни челакда ташиш билан суғориладиган экинлардан ушрнинг ярми олинади», деб айтган сўзларига биноан вожиб бўлган. Бухорий ривояти. Шунинг учун ҳадисларнинг маoноси осмон, булоқ ва анҳорлар суғорган буғдой, арпа, хурмо ва майизда ушр (ҳосилнинг 10дан бири), катта челак, чархпалак ёки сув чиқарадиган техникалар билан (яъни сарф-харажат қилиб) эришилган нарсада ярим ушр бўлади.

Закот буғдой, арпа, хурмо ва майизда вожиб бўлади. Амр ибн Шуайб отасидан, отаси Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилган ҳадисда: «Расулуллоҳ ﷺ буғдой, арпа, хурмо ва майизда закотни вожиб қилдилар», дейди. Яна Мусо ибн Талха: «Расулуллоҳ ﷺ Муоз ибн Жабални Яманга юборган вақтларида буғдой, арпа, хурмо ва узумдан закот олишни унга буюрдилар», дейди. Бу ҳадислар экин ва мева закотини бу 4 навдан - буғдой, арпа, хурмо ва майиздан олиниши, бундан бошқа экин ва мева навларидан олинмаслигини баён қилди, бунинг сабаби, аввалги 2 ҳадис чеклашга далолат қилувчи «иннамо» лафзи билан бошланган. Закот вожиблигини бу 4 навга чеклашни Ҳоким, Байҳақий ва Табароний Абу Мусо ва Муоздан ривоят қилган ҳадислар таoкидлайди.
(“Ҳалифалик давлатида моллар” китобидан “мева ва экинларнинг закоти” ва “Закот вожиб б´лган мева ва экинларнинг турлари” темаларига қаранг.)
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.028 seconds.