“Хавфсиз шаҳар-2” лойиҳасини 2022 йилдан ишга тушириш режалаштирилган

595
0

“Хавфсиз шаҳар-2” лойиҳасини 2022 йилдан ишга тушириш режалаштирилган

 Хабар: “Хафвсиз шаҳар” лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга оширишдаги асосий ишлар шу йилнинг охиригача якунланиши режалаштирилган. Тўлиқ ишга тушириш 2022-йилнинг март ойига боради. Бу ҳақда Рақамли (санариптик) ривожланиш вазири Дастан Догоев Мониторинг марказига ташрифи вақтида маълум қилди.

 Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, “Хавфсиз шаҳар-2” лойиҳаси доирасида Мониторинг маркази тўлиқ таъмирланиб, республика шимолидаги аппаратдастурий мажмуасига уланган. Маркази компьютер ва комуникация воситалари билан жиҳозланади. У йўлдаги қоидабузарликларни қайд қилади ва маълумотлар мониторинг марказига етказилади. Операторлар транспорт воситалари ва йўловчилар оқимини, тезликни, қизил чироқдан ўтиш ва нотўғри жойда тўхтаб туриш ҳолатларини қайд қилади.

 Маълумот ўрнида, лойиҳанинг биринчи босқичини Россиянинг “Вега” концерни амалга оширган. “Хавфсиз шаҳар-2” лойиҳасини ютган хитойлик компания етти вилоят, иккита йирик шаҳар, 15 кичик шаҳарча ва 73та аҳоли пунктларига видео кузатув ўрнатади ва жами 306 аппарат ўрнатади

 Изоҳ: … Дунё бўйлаб амалга оширилаётган “Ақлли шаҳар”, “Интеллектуал шаҳар”, “Хавфсиз шаҳар” ва бошқа шу каби лойиҳалар БМТнинг “Аҳоли пунктлари бўйича БМТ Дастури” (БМТ-Хабитат) иш-чораларидан бўлиб ҳисобланади.

 Қирғизистонда “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси 2010-йили ички ишлар органларининг реформа қилиш баҳонаси билан бошланган. Қирғизистон милициясини реформалаш концепциясини ишлаб чиқиш учун ЕХҲТ техник қўллаб-қувватлаш лойиҳасини молиялаштирди.

 2011-йил январ ойида Бишкекда Ички ишлар вазирлиги ишлаб чиққан “Хавфсиз шаҳар” дастури ишга туширилди. Дастур доирасида кўчаларга видео камералар ўрнатиш ҳам бор эди.

 2012-йили Бабанов бош вазир, Рисалиев ички ишлар вазири бўлиб турган вақтдаХавфсиз шаҳарбўйича тендер эълон қилинди. Тендер якунида ҳатто тендерда иштирок этмаган Хитойнинг Beijing Construction Engineering Group International компанияси ғолиб бўлди. Компания Бишкек, Ўш шаҳарлари ва БишкекҚоракўл йўлида видео ва фото ускуналар ўрнатиб, қонун бузилишларини рўйхатга олиш бўйича ягона электрон марказ ташкил этадиган бўлди. Бу Хитойнинг Қирғизистонга шу соҳа бўйича кириб келишидаги дастлабки қадами бўлди

 Бироқ, 2013-йили “Ата-Мекен” фракцияси бу масалани кўтариб чиқди ва натижада битим бекор қилинди. Бунда давлат ичидаги ишлар баҳона қилиб кўрсатилсада, аслида бу Американинг Хитойга қарши ахборот уруши доирасида бўлди. (“Ата-Мекен” америкапарастлиги билан танилган партия). Шунингдек, Хитой компанияси билан битимни бекор қилиш Россия манфаатларига ҳам мос келар эди.

 “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини амалга ошириш бўйича навбатдаги тендер 2014-йил август ойида эълон қилинди.

 2015-йил январида тендер бўйича комиссия россиялик “Стилфост-Бишкек”ни танлади. Бироқ, 2016-йили ўша вақтдаги ички ишлар вазири Турганбаев бу компания билан шартномани имзоламади. У “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси бўйича дунёда Хитой ва Жанубий Корея пешқадамлигини маълум қилди. Шу орқали бу соҳада Россиянинг кириб келиши бекор бўлди. Ўша вақтда буни россияпараст сиёсатчи Ирина Карамушкина қоралаб чиқиб, лойиҳани ИИВдан олиб қўйишни таклиф қилди. Натижада Турганбаев ишдан олинди ва лойиҳани амалга ошириш ички ишлар вазирлигидан ҳукуматга ўтиб кетди.

 Ўз вақтида Мелис Турганбаев йўл ҳаракати қоидалари бузилишини рўйхатга олишда видео кузатгичларни ўрнатиш экспременти муваффақиятли амалга оширилганини айтиб, мамлакат ўзи лойиҳани амалга ошириш имконига эга эканлигини маълум қилган эди.

 2017-йил апрелида президент маъмуриятининг ўша вақтдаги раҳбари Сапар Исаков давлатни юқори технология орқали ривожлантиришга мўлжалланган “Тоза жамият” миллий лойиҳасини эълон қилди. 2018-йилнинг январида “Хавфсиз шаҳар” ўрнига унинг кенгайтирилган шаклидаги “Ақлли шаҳар” лойиҳаси амалга ошириладиган бўлди. Бу вақтда Сапар Исаков бош вазирликка тайинланган эди.

 11-январда Қирғиз ҳукумати “Ақлли шаҳар” лойиҳасининг амалга ошириш бўйича Хитойнинг “Huawei Technologies” компанияси билан шартнома имзолади. Бироқ, март ойи бошида қирғиз ҳукумати хитойлик компания билан шартномани бир томонлама тўхтатишга мажбур бўлди. Шу билан Хитойнинг бу соҳада кириб келишга бўлган иккинчи уриниши бекор бўлди.

 Шундан сўнг, Қирғиз ҳукумати қайтадан “Ақлли шаҳар” лойиҳасини ўз кучи билан амалга оширишини маълум қилди. Бироқ, бу ҳам аввалгилари каби қуруқ сўзлигича қолди.

 Сапар Исаков бош вазирликдан кетганидан сўнг яна қайта “Хавфсиз шаҳар” деб номланган лойиҳанинг биринчи босқичи бўйича тендер ўтказилди ва унда Россиянинг “Вега” концерни ғолиб бўлди. Танловда ундан бошқа яна икки компания: Қирғизистоннинг “Альфа-Телеком” ва Россиянинг “Ахборот тизими хавфсизлиги” компанияси номигагина қатнашиб қўйди. Сабаби, қонун бўйича тендерда учтадан кам бўлмаган иштирокчилар ариза бериши керак эди. Шунингдек, россиялик икки компания ғуё судлашган ҳам бўлди.

 Ғолиб бўлган “Вега” компанияси АҚШ санкцияларига дучор бўлган корпорация таркибига киради. У СССР даврида ҳарбий тадқиқотлар институти бўлган ва 2004-йилда қайта ташкил этилган. Сўнгги йиллари “Вега” радиоқурув концерни асосан Россиянинг Мудофаа вазирлиги, Федерал хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги билан кўпроқ ҳамкорлик қилган.

 Қирғизистонда “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасининг биринчи босқичи доирасида умумий ҳисобда 800дан зиёд юзни ўқувчи назорат видеокамералари ўрнатилди.

 Эндиликда, 2019-йилги “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасининг иккинчи босқичи бўйича тендерда Хитойнинг “Shenzhen Sunwin” компанияси ғолиб бўлди. У ўзи билан рақобат қилган рус компанияларига нисбатан деярли икки баробар кам маблағ таклиф қилди. (Эслатиб ўтамиз, бундан ташқари Қирғизистон Ички ишлар вазирилиги ва Хитойнинг CEIEC давлат компанияси эришган лойиҳа тўғрисидаги буйруққа бош вазир Муҳаммедкалий Абилгазиев 2019-йилнинг 4-мартида имзо чеккани маълум бўлди. Унга кўра, Хитой компанияси одамларни юзидан таний оладиган тизимни жорий этадиган бўлган. Лойиҳа бир неча босқичда амалга оширилиб 2018-2022-йилларни ўз ичига олади).

 Агар тендерда ғолиб бўлган хитойлик компания ўз ишини бошлайдиган бўлса, бу Хитойнинг АҚШ ва Россия тўсиқларини ёриб ўтиб, бу соҳада Қирғизистонга кириб келганлигини англатади.

 Шундай қилиб, “Хавфсиз шаҳар” баҳонаси билан Қирғизистонда бир рус компанияси иш олиб бораётган бўлса, яна бир хитойлик компания фаолиятини бошлаш арафасида турипти. АҚШ эса канадалик, туркиялик, амирликлардаги компаниялар орқали киришга ҳаракат қилмоқда, бироқ, улар тендерларда ғолибликкка эриша олмай келишяпти, бундан ташқари, АҚШнинг Жаҳон банки орқали тиқиштираётган “Digital CASA” лойиҳаси ҳам амалга ошмаяпти.

 Шулардан маълум бўлганидек, Қирғизистонда “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси ҳеч қандай йўл хавфсизлиги ёки фуқаролар хавфсизлиги учун қилинаётган йўқ. Агар чиндан ҳам хавфсизлигимизни таъминлаш мақсад қилинган бўлса, буни давлатнинг ўзи ҳам амалга ошириши мумкин эди, буни амалдорларнинг ўзлари ҳам эътироф этишган. Бунга қадар бир нечта шаҳарларда, ҳатто микрорайонларда шундай хавфсизлик лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилган. Бироқ, амалдорларимиз арзимаган пулга алданиб тендер эълон қилиш билан давлатни йирик давлатлар учун кураш майдонига айлантириб беришмоқда.

 Ўлганнинг устидан тепгандек, бу лойиҳаларда хитойлик компаниялар ютиб чиқиши “Хавфсиз шаҳар” хавфини янада оширади. Чунки, хитойликлар олиб чиқиб кетган маълумотлар Хитойнинг бизни босиб олишига хизмат қилади (хукуматнинг “хавфсизлик ҳимояланган” деган сўзларининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ, чунки бизнинг кадрлар хавфсизликни таъминлаш уёқда турсин, ҳатто лойиҳанинг бузилиб қолган асбобларини таъмирлай олишмайди). Эртага Хитой босиб олгудек бўлса, бу маълумотлар бизларни “лагерларга” хайдалишимиз учун далил вазифасини ўтайди. “Видеода сен соқолли юрган экансан, “тўпланишиб жума намозига кетаётган экансизлар”, “сизлар диндан таълим олган экансизлар” деб, экстремизм тамғасини ёпиштириб, лагерларга ташлаш учун баҳона қилишади. Қамоққа тиқиб олишгач хоҳлаганини қилишади. Шундай қилиб бизлардан қутулиб ерларимизни бўшатишади. Уларга халқ эмас, ер керак. Ҳозир Шарқий Туркситондаги мусулмон биродарлармиз бошига тушаётган зулмлар кўпчилик учун эртакдек сезилмоқда. Шу сабабли бунга эътиборсиз қарашмоқда. Ҳақиқатда эса Хитой босқинчилиги бизга қараб жадал юриб келмоқда. Мазкур “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасида хитойлик компаниянинг ғолиб бўлиши ҳам бунинг бир одими бўлиб ҳисобланади.

 Туркистон (изоҳ архивдан олинди)

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here