Мирзиёев Путин билан COVID-19 га қарши Россия вакцинасини муҳокама қилди

515
0

Мирзиёев Путин билан COVID-19 га қарши Россия вакцинасини муҳокама қилди

 Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 ноябр куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Ўзбекистон давлат раҳбари матбуот хизмати ахборотига кўра, мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

 Мирзиёев ва Путин коронавирус пандемиясининг тарқалиши оқибатида келиб чиққан глобал инқироз шароитида икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар барқарор суръат билан ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этган. Жумладан, ўзаро ташрифлар фаол амалга оширилмоқда, ўзаро савдо ҳажмлари ортмоқда, устувор лойиҳалар ҳамда гуманитар алмашинув дастурлари давом эттирилмоқда.

 Кремл матбуот хизматининг ахборотида таъкидланишича, икки давлат раҳбарларининг телефон мулоқоти чоғида “коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, шунингдек, Россия вакцинасидан фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган”. Кремлнинг қайд этишича, мулоқот Ўзбекистон томони ташаббуси билан бўлиб ўтган.

Изоҳ: Мустамлакачи давлатлар ўзлари ишлаб чиқарган қуроллар учун янги бозор очиш мақсадида сунъий урушлар келтириб чиқаришгани каби, инсоният учун мусибат бўлган коронавирус пандемиясидан ҳам ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб қолишга интилмоқдалар. Ушбу давлатлар  ҳамда йирик фармацевтик компанияларининг ягона дарди айни эпидемия ёки пандемиядан даромад олишдан иборат. Мустамлакачилар қурол-яроқ сотишдан улкан фойда олишганидек, сунъий пайдо қилган касалликлар ёки кутилмаган ваболар орқали ҳам йирик даромад кўришади. Улар қурол бозорларини бошқа давлатлар эгаллашига йўл қўймаганлари каби, иккинчи сердаромад соҳа – фармацевтика бозорига ҳам чет давлатлар кириб келишига йўл қўйишмайди. Улар ўз бозорларини сақлаб қолиш учун керак бўлса минглаб, ҳатто миллионлаб одамлар қурбон бўлишига парво ҳам қилишмайди.  

 Россия ҳам коронавирус пандемияси баҳонасида Марказий Осиё республикаларни фақат ўзида ишлаб чиқарилган вакцинани олиш учун босим ўтказиб келмоқда. Шу йўли билан у минтақа фармацевтика бозорига бошқалар суқулиб киришини олдини олмоқчи бўляпти. Маълумки, жорий йилнинг 11 августида Россия президенти Владимир Путин жаҳонда биринчилардан бўлиб Россияда COVID-19га қарши вакцина рўйхатдан ўтганини айтган эди. Препарат “Спутник V” деган ном олди. Бироқ, дунёдаги соғлиқни сақлаш соҳаси олимлари ва тиббиёт мутахассислари Россия президенти Владимир Путиннинг Россия илк коронавирус вакцинасини яратганига оид иддаолари юзасидан ўз хавотирларини билдирдилар. Уларнинг аксарияти тасдиқланмаган ва синовдан ўтмаган дори COVID-19 вирусидан ҳам хатарлироқ бўлиши мумкинлигини таъкидлашди.

 Шунга қарамай, Ўзбекистон ва Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирликлари рус вакцинасини олиш ва синаб кўришга киришди. Сентябр ойида Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РТИФ) Ўзбекистоннинг “Лахисам” фармацевтика компанияси билан 35 миллион доза “Sputnik V” вакцинасини етказиб бериш бўйича келишувга эришганини эълон қилган бўлса, 12 сентябр куни эндиликда экс-президент  Жээнбеков “Биринчи радио”га берган интервьюсида, Қирғизистонга Россия вакцинасини олиб келиш “жуда ҳам муҳим”лигини, икки мамлакатнинг тегишли идоралари вакцинани Қирғизистонга етказиб бериш масаласида музокаралар олиб борётганини маълум қилди. Қозоғистон эса “иҳтиёрий асосда” Россия вакцинасини олиши хабар қилинди

 Демак, Россия Марказий Осиёдаги бозорини йўқотмаслик учун шошлинч чоралар кўрмоқда ва ўзига тобе бўлган президентларга босим ўтказиш орқали уларни бошқа вакциналардан воз кечишга ва фақат ўзида ишлаб чиқарилган вакцинани олишга мажбур қиляпти. Бизнинг малай ҳокимлар бўлса уларни рози қилиш учун ҳар нарсага, ҳатто ўз халқи саломатлигини хатарга қўйишга ҳам тайёрлар.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here