Россия Қирғизистон ва Тожикистон осмонини ўз назорати остига олади

329
2

Россия Қирғизистон ва Тожикистон осмонини ўз назорати остига олади

 Россия, Қирғизистон ва Тожикистон ягона ҳаво мудофаа тизимини ташкил этиш тўғрисида битим ишлаб чиқишди.

“РИА Новости”нинг хабар беришича, бу тўғрисида Россия космик-ҳаво кучлари бош қўмондони биринчи ўринбосари, Бош штаб раҳбари Павел Кураченко МДҲ Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги ҲМТ масалалари бўйича қўмита йиғилишида маълум қилган.

 Унинг сўзларига кўра, айни вақтда ҳужжат идоралараро келишув босқичида турипти.

 Кураченконинг қайд этишича, шунга ўхшаш битим Арманистон, Белорус ва Қозоғистон билан ҳам тузилган.

 Аввалроқ, Космик-ҳаво кучлари бош қўмондони Виктор Бондарев, минтақавий ҳаво мудофаа тизимини марказлаштириш ҳарбийлар учун устувор масала эканлигини белгилаб ўтган эди.

 Хабарга кўра, мазкур режа Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё минтақаларида ягона ҳаво мудофаа тизимини ташкил этишни кўзда тутади.

Туркистон:

Путин Сурияда Асад режими билан ҳам шунга ўхшаш битим имзолаган эди. Бироқ бу битим Россиянинг хавфсизлиги ёки бирор манфаати учун ҳеч қандай фойдаси бўлмаган натижаларга олиб келди. Путиннинг режими Россиянинг манфаатларини суистеъмол қилиб, уни ҳар томондан инқироз ҳолатига олиб келди.

Иқтисодий ҳолати:  Россия оғир саноатидан деярли ажраб қолди. У нефт ва газ хом ашёси орқасидан тирикчилик қиладиган оламий хом ашё базасига айланди. Бу эса, учинчи олам (аграр) мамлакатларининг иқтисодий системаси бўлиб, жаҳон иқтисодиётининг қолдиқлари билан озиқланишга мажбур бўлган қашшоқ иқтисодий шароитларга олиб боради. Яъни, енгил саноатнинг асоси бўлган оғир саноат ишдан чиқса, мамлакатнинг ишлаб чиқариш тармоғи издан чиқади. Ундай давлат чет эл товарлари учун импорт бозорига айланади. Россия шу ҳолатга тушиб қолди. Буларнинг барчасига Путиннинг давлат бойликларини миллийлаштириш номи билан, уларни давлат назорати остига олиш сиёсати сабаб бўлди. Хусусий мулкчилик миллийлаштирилиши оқибатида талон тарож бўлиб, оламий тараққиёт билан бирга юра олмай қолди. Натижада “олигархлар” номи билан, давлат хизматида бўлган монополист, ўғри ва миллиардер бойлар пайдо бўлди. Улар Путин ва унинг режими вакиллари бўлиб чиқди.

Сиёсий ҳолати: Охирги вақтда Рус халқи бу мамлакат хиёнаткорларининг кирдикорларидан хабар топиб, нафрат билан норозилик акциялари уюштира бошлади. Путин эса яқинлашиб келаётган “қора кун”ни ортга суриш учун АҚШ билан шартнома тузиб, Россия манфаатларига зид битимлар билан Сурияга ҳарбий юриш қилди. Бир неча шаҳарларни ер билан яксон қилиб, тинч аҳолини қириб юборди. АҚШнинг хизмати тугагач, Россияни қари, кераксиз кўппак сингари хизматдан бўшатиб юборди. Бунга қўшимча тарзда АҚШнинг ўзи бош бўлиб яна Россияга жазо санкциялари кучайтириб боряпти, ички сиёсатида эса Ғарб матбуот ҳужуми кучайиб боряпти. Путиннинг боши қотиб қолди. У яна аввалги ифлос услубига қайтиб, Петербург шаҳрида ўз фуқороларини портлата бошлади. Метрода ҳалок бўлганларга таъзия билдириш учун борганида, атрофдан “Путин қотил” деган қичқириқлар янграй бошлади. Ваҳолангки Петербург Путин туғилган ва у учун энг ишончли деб кўрилган шаҳар эди. Шундай бўлишига қарамай, Путин учун қўпорув ва уруш каби нотинчлик келтириб чиқарадиган ҳолат зарурлигича қолмоқда.

Путин Ўрта Осиёдан бошқа минтақада таъсир қуввати қолмаганини яхши билган ҳолда, рус миллатчиларининг туйғулари билан ўйнаб, Ўрта Осиёдан келган ишчи муҳожирларга қарши кураш майдонини очиб боряпти. Бунинг ортидан, у Ўрта Осиё давлат раҳбарларига босим ўтказиб, рус халқини бироз тинчлантириб олгунига қадар уруш ҳолатини ва “қалбаки исломий ваҳима” услубини Марказий Осиёда давом эттирмоқчи. Ва бунинг учун Афғонистондан келаётган қалбаки ваҳималарни баҳона қилмоқчи. У “душманни юртимизга кириб келгунича, ўз инида яксон қилиш афзал” деган ясама шиор билан, ҳатто Ўрта Осиё томонларда уруш пайдо қилиб бўлса ҳам, ўз халқини сиёсий юришлардан чалғитиб туришни мақсад қиляпти. Путин, ўзини ва режимини сақлаб қолишни ҳаётий масала қилиб олди. Энди у шу мақсадга етиш йўлида ҳеч нарсадан, ҳатто Сурия ҳолати ва қирғинини Ўрта Осиёда пайдо қилишдан ҳам тоймайди!   

Шунга кўра, айтиш мумкинки, Путин Қирғиз ва Тожик чегараларини ўз назоратига олиб, у томондан қалбаки ҳарбий ваҳималар пайдо қилади. Бу ваҳималарни бўрттириб кўрсатиш билан ички сиёсатимизда Ислом ва мусулмонларга қарши нафрат ва тазъйиқлар кучайтирмоқчи бўлади. У Россия учун ҳам бу ҳолат хавфли ва алоқадор қилиб кўрсатиш учун, ишчи-муҳожирлардан фойдаланмоқчи. Путин Сурия муаммоси ортида бир неча йил паноҳ топган бўлса, Ўрта Осиёдаги ифлос режаси амалга ошгудек бўлса, ўз халқи нафрати ва интиқомидан қанча омонда қолмоқчи бўлаётган экан!!!

2 COMMENTS

  1. Путин энди биз марказий осиёлик мусулмонлар хисобига тахтдаги умрини узайтиради эканда. Аллохни ланати бўлсин путин ва уни режимига.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here