Доналд Трамп: Сурия урушига чек қўйиш вақти келди

323
1

Доналд Трамп: Сурия урушига чек қўйиш вақти келди

АҚШ Президенти Доналд Трамп НАТО Бош котиби Женс Столтенберг билан учрашди. Учрашувдан сўнг Трамп ва Столтенберг иштирокида қўшма матбуот анжумани ташкил қилинди.

Муштарак матбуот анжумани чоғида Сурия уруши ҳақида танқидий баёнот берган Доналд Трамп, 2011 йилдан буён давом этиб келаётган Сурия урушига аллақачон нуқта қўйиш вақти келганлигини билдирди. Трампнинг таъкидлашича, “террорчилар”ни мағлуб қилиб, қочқинларни уйларига қайтариш керак.

“Асад қассобдир. Суриядаги шафқатсиз урушга нуқта қўйиш вақти келди. “Террорчилар”ни мағлуб қилиб, қочқинларни уйларига қайтишларига имкон яратиш лозим. Россия Суриянинг кимёвий ҳужумини аввалдан билмасди деб ўйлайсизми?” деди Трамп.

АҚШ Президентининг “Суриядаги шафқатсиз урушга нуқта қўйиш вақти келди”, деган сўзлари мутахассислар тарафидан АҚШнинг Сурияда янга режалар қўллашига ишора сифатида изоҳланмоқда.

Трамп НАТО ҳақида ҳам тўхталиб ўтар экан, “НАТОнинг эскиргангилини айтган эдим. Бу фикримдан қайтдим…. Мен Рекс Тиллерсоннинг Россияда муваффақиятли учрашувлар амалга оширганлигига ишонаман, Путин Россиянинг раҳбари. Россия эса кучли давлат. Агар Путин ва Россия билан яхши келиша олсак, ажойиб иш бўлар эди”, дея қўшимча қилди.

Ўз навбатида Женс Столтенберг ҳам НАТО “терроризм”га қарши курашда янада кўпроқ ҳаракат қилиши кераклигига эътиборни жалб қилди. Столтенберг Трампнинг сўзларини тасдиқлар экан “Барчамиз зиммамизга тушган вазифани бажаришимиз лозим”, дея қайд этди.

1 COMMENT

  1. Энди бу трап деганлари уруш оловини аланга олдириб қурол бизнесини кучайтиради шекилида. ёки афғонистонга ташлагани каби сурияга хам бомбалар отасини ташлайдимикин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here