Шом инқилобига нисбатан Россия позицияси.

495
0

ato rushta

Шом инқилобига нисбатан Россия тутган позицияси хусусида Бахир Маҳмуд берган саволга жавоб.

САВОЛ:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Азиз биродар, шайх Ато, Аллоҳ сизни ўз ҳифзу-ҳимоясида асрасин. Менинг саволим Россиянинг Шом инқилобига нисбатан позициясига тегишли.

Менинг фикримча, Россия Америка билан инқилоб хусусида манфаатларни рўёбга оширишликда тенгма тенг мавқеда туриб рақобатлашмоқда. Аммо сизнинг таҳлилингизда Америка Россиядан фойдаланмоқда дейилган. Шу нарса қандай рўй бераётганлигини ёритиб берсангиз. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

ЖАВОБ:

Ваалайкумуссалам ва роҳматуллоҳи барокатуҳ.

Жавоб ёрқинроқ бўлиши учун мен сизга баъзи жиҳатларни эслатиб қўймоқчиман:

 

  1. Сиёсий ходисаларни тушунишликда уларнинг ташқи кўринишларига қаралмайди. Бу ташқи кўринишлар кўп ҳолларда қалбаки бўлади ва ходисаларни тўғри тушунишдан инсонни чалғитади. Бу нарса, айниқса таъсир кучига эга державалар ўзаро сиёсий муносабатларини ҳал қилишликда ҳеч қандай қадрий қийматларни хисобга олмаётган бугунги оламга тегишлидир.
  2. Советлар Иттифоқи парчаланиб кетганидан сўнг глобал халқаро майдонда Россиянинг сиёсий роли кескин қисқарди ва унинг хаёт-мамот масалалари собиқ Совет Иттифоқи республикалари ҳудудларидагина чекланиб қолди. Ҳатто, Советлар Иттифоқининг ҳукмронлиги остидаги Шарқий Европа мамлакатлари ҳам ҳеч қандай тайёргарликсиз Евроиттифоқ таркибида бўлиб қолишди. Ундан ҳам баттари, Россия ўз назорати остидаги Сербияни НАТОнинг шиддатли хаво хужумларидан сақлаб қололмади. Ҳатто, Россия ҳимоясидан фойдаланиб келган серб етакчилари ҳам Халқаро жиноий судга тортилди ва Россия уларни қутқариб қололмади.
  3. Россиянинг бошқа минтақалардаги ҳаракатлари, масалан, Ўрта Шарқ ва Шарқий Осиёда, иқтисодий манфаатлар чегарасидан ташқари чиқмайди ва улар сиёсий таасирга эга бўлишликка қаратилмаган. Агар Росиянинг бу минтақаларда сиёсий ҳаракатлари мабодо пайдо бўлиб қолгудай бўлса ҳам, улар келишилган ё келишилмаган ҳолда Американинг шу минтақадаги ҳаракатларига мос кечади. Ва, хар қалай яқин келажаккача, шундай бўлади.
  4. Россиянинг собиқ Совет Иттифоқи республикаларидаги улкан сиёсий манфаатлари ва унинг бошқа минтақалардаги, Америка позицияси билан келишишликка мажбур бўлган заиф мавқеи ўртасидаги фарқ кўринишлиги учун мен сизга Россиянинг хаёт-мамот масалалари белгиланган ҳудуддаги ҳамда Шарқий Осиё ва Ўрта Шарқдаги унинг ҳаракатларидан мисоллар келтираман:

Совет Иттифоқининг собиқ республикалари:

 – Грузия.

2003 йилнинг ноябрида «Атир гуллар инқилоби» воситасида Саакашвили Грузияни Россиянинг биқинидаги америкалик кескинликлар ўчоғига айландиришга ҳаракат қилиб кўрди. Америка уни Жанубий Осетияга ҳужум қилишликка туртди ва кейин Россия билан бўладиган музокараларда унга ўзининг қўлловини ваъда қилди. 2008 йилнинг 8 августида Грузия ҳақиқатдан ҳам Жанубий Осетияга бостириб кира бошлади. Бу ҳужум ортида Америка турганлигини билган ҳолда (хусусан Америка бу нарсани ўзининг баъзи масъул шахслари баёнотларида кўрсатиб қўйди) ва шунга қарамасдан Россия Грузияга ҳужум қилиб, ундан Осетия ва Абхазияни ажратиб олди, яъни Россия Грузияни бўлиб ташлаш амалиётини бажарди ва ўзига  ҳеч қандай зиён келтира олмаслигини, ҳатто, безовта ҳам қила олмаслигини Грузияга тушундириб қўйди. У Американинг рус армияси маънавий руҳиятига таъсир қилиш мақсадида Россиянинг Грузия шимолидаги амалиётини барбод бўлган қилиб кўрсатишга ҳаракат қилаётганига, русларнинг Грузияга бостириб киришлигига нисбатан халқаро муносабатга, халқаро ҳуқуқни бузганлигига ва бошқаларга ишора қилаётганига эътибор ҳам бермади.

– Қирғизистон.

Россия 2009 йилда Қирғизистон президентлигига Бакиевнинг қайта сайланишлигини қўллаб-қувватлади. Бакиевнинг Россия тарафидан қўллаб-қувватланиши жуда ҳам сезиларли даражада бўлган эди. Президент Медведевнинг ўзи Қирғизистонга келган ва 23 июл куни Бакиевнинг инаугурация маросимида иштирок этган эди. Шундан сўнг, 2010 йилнинг 19 февралида Қирғизистонга америкалик дипломат Ричард Холбрук ташриф буюрган чоғида, Россия Бакиевнинг Америка билан яқинлашаётганини сезиб қолди. Бакиевнинг Холбрук билан учрашуви омма эътиборидан йироқда ўтди. Ўша учрашув ҳақида «Россия сегодня» нашриёти «Интерфакс-Россия»га ишора қилиб, 2010 йил 19 феврал сонида, “Холбрук президент Курманбек Бакиев билан икки томонлама муносабатларнинг келажаги ҳамда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди. Омма эътиборидан ташқарида томонлар Афғонистондаги вазият хусусида фикр алмашишди ҳамда икки давлат фойдаси учун ўзаро ҳамкорликни жадаллатиш йўлларини муҳокама қилдилар”, – деб ёзган эди. Шунингдек «Россия Сегодня» 17.03.2010 сонида, “Яқин кунларда Қўшма Штатлар қирғиз шахри Боткенда террорчилик билан курашишлик учун махсус қисмларни тайёрлаш марказини қуришликка Қирғизистонга 5,5 млн доллар ёрдам ажратди”, деб маълум қилган эди. Бакиевнинг Америкага баъзи мойилликларини сезган Россия, Бакиевнинг Америка билан бўладиган кейинги муносабатларининг олдини олиш учун унга қарши давлат тўнтаришини уюштиришга шошилди. 2010 йилнинг 8 апрелида Бакиевга қарши амалга оширган тўнтариш амалиётидаги ўзининг «ғалабасидан» Россиянинг эсанкираб қолгани аниқ билиниб турди.

– Ўзбекистон.

Каримов Россия билан бирга бўлган. Хусусан Россия унга Андижон воқеаларида ҳарбий ёрдам кўрсатган. Бироқ, иқтисод ҳамда хавфсизлик сохасидаги Америка тарафидан қилинган қизиқарли таклифлар уни Америка тарафга тоборо ўсиб бораётган моиллик ифода қилишга, ҳамда, шу вақтнинг ўзида, сезиларли даражада Россиядан йироқлашишга ундади. Бу нарса Ўзбекистон 2009 йилнинг август-октябр ойларида КХШТ уюштирган ҳарбий машқларида иштирок этишдан бош тортган вақтида аниқ аён бўлди.

Мазкур рад этиш Россияни ташвишлантириб қўйди, чунки Ўзбекистоннинг бу ҳатти-ҳаракати ташкилотдаги ўз аъзолигини тўхтатиб қўйишлигига ишора эди. Айниқса, иштирок этишдан бу бош тортишлик, Тошкентга америкалик генерал Дэвид Петрэуснинг 2009 йил 18 августидаги ташрифи ва Каримовнинг у билан учрашуви ҳамда президентнинг шу учрашувда, “Ўзбекистон Қўшма Штатлар билан тенг ҳуқуқли шерикликни ҳурмат қилиш принциплари асосида унумли ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр”, деб берган баёнотидан («Российские новости», 18.08.2009.) кейин юз берганини хисобга олганда, КХШТга аъзолигини музлатиб қўйишига шубҳа қолмаганди.

Икки мамлакат ўртасида иккитомонлама ҳамкорлик қилиш ҳақида келишим имзоланган эди.

Шартномада ҳарбий программалар ҳамда малакали таълим олишлик қайд қилинган.

Бу воқеалар Россияни хавф ҳақида бонг уришга ундади. Шунинг учун ҳам Россия ўзининг собиқ Совет Иттифоқи республикаларига нисбатан дадил амалиётга ўтиш услубига биноан ҳаракат қилиб Ўзбекистонни КХШТга, яъни ўз нуфузи доирасига қайтариш ҳақида режалар туза бошлади.

У Қирғизистоннинг вақтинчалик ҳукуматини ҳамда у ердаги ўз одамларини ўзбекларни Ўзбекистон чегарасига қувиб ва шу тариқа Ўзбекистонга муаммо туғдириш учун, ўзбекларга қарши оммавий тартиббузарликлар, қотилликлар, ўт қўюв ва вайронагарчиликларни бошлашликка ундади. Бундан Ўзбекистонга туғиладиган муаммонинг моҳияти – Қирғизистондан қувилган кўпсонли ўзбекларнинг Ўзбекистонга кўчиб ўтишликка мажбур бўлишлиги. Бунинг натижасида муаммони, Ўзбекистон ўз аъзолигини тўхтатиб қўйган КХШТ орқали ечиш учун аралашишликка асос пайдо бўлади. Бунда Россия, юзага келган муаммони, табиийки Россия етакчилигида, ҳал қилиш учун Ўзбекистон КХШТга қайтишликка мажбур бўлишлигини мақсад қилган. Натижада Ўзбекистон Россия нуфузи остига қайтишликка ва Америкадан йироқлашишликка мажбур бўлиши керак эди.

Бу режа муваффақият топишига озгина қолди. Ўзбекистон Ташкилотда иштирок этишликка ва кучларини Россия қўмондонлиги остида бу муаммони ечиш учун жўнатишликка рози эди, агар Тошкентдаги америкалик элчининг Америка ҳукумати номидан ишга аралашишлиги бўлмаганида. Америка ҳукумати ўзбек раҳбарияти билан боғланиб, уни бундай иштирокдан воз кечишликка кўндирди.

Ўзбек ҳукумати бунга розилик жавобини берди ва аввалда ўзбек қочқинларига очиб берган чегарасини бекитиб қўйди. Шу сабаб ҳам давлат котибининг ёрдамчиси Роберт Блейк Ўзбекистоннинг қочқинлар учун чегарани ёпиб қўйишликдаги ҳамда бошқа ҳаракатларини мақтади.

– Украина.

«Сариқ инқилоб» натижасида Украинада ҳокимиятга Юшченконинг келиши ва россияпараст Януковичнинг кетиши Россия учун қаттиқ зарба бўлди. Америка унинг ҳокимлик давридан Украинанинг Ғарб билан қоришиб кетишлиги учун фойдаланди. Президентлик лавозимида туриб Юшченко рус қораденгиз флотини 2017 йилда, ижара мухлати тугагач, Севастопольдан ҳайдаб чиқариш билан таҳдид қилди. Юшченко Украинани Европа Иттифоқи, Шимолийатлантик шартномаси Ташкилоти каби муассасаларга тўлиғинча қориштириб юбориш хусусидаги ўз мақсадини яширмади. Киев ЕвроИттифоқ билан шериклик шартномаси хусусидаги музокараларга киришди ҳамда НАТО аъзолигига ҳаракатлар планини сўради. Шундай қилиб, Россия нуфузи йўқ бўлиш арафасида қолди. Бироқ Росия Украинадаги ўзига моил кишиларни фаоллаштиришга киришди. У Украинада, айниқса қишки мавсумда, муаммолар келтириб чиқаришликда, мамлакатга газ етказиб беришнинг тўхтатилишлигидан ҳамда унинг нархи кўтарилиб кетишлигидан фойдаланди, чунки Украина иқтисоди кўп жихатларда Россияга боғлиқ бўлиб қолмоқда. Бу услублар Россия томонидан самарали қўлланилди ва у 2010 йилнинг февралида ҳокимиятга яна ўз кишиси – мамлакатнинг тўртинчи президенти, Россиянинг содиқ тарафдори, Януковични қайтаришга муяссар бўлди. Шу вақтдан бошлаб Американинг Украинада нуфузи заифлашиб борди. Украина, «Сариқ инқилобдан» аввалги жадаллик билан бўлмасада, Россия билан муносабатлари илиқлашиш томон ҳаракат қила бошлади.

Шундай қилиб, тушунарли бўладики, Россия имкониятида бор барча услубларни – сиёсий, иқтисодий ва, ҳаттоки, ҳарбийни ҳам қўллаб, хаёт-мамот масаласи мавжуд ҳудудда, яъни Совет Иттифоқининг собиқ республикаларида ўз нуфузи ва ҳокимлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилди. У бу республикалардаги ўз нуфузидан ўта мажбур аҳволда бўлиб қолганидагина ёки минтақавий ва халқаро сабабларга кўрагина воз кечди.

Бошқа минтақалар хусусида айтадиган бўлсак, бу ерда аҳвол бошқачароқ. Россиянинг роли бу ерда заиф ва бъзида иккинчи даражали ҳам. Мабодо унинг таъсири кўрингудай бўлса ҳам, у бевосита ёҳуд билвосита Америка билан ёндош кетади. Қуйида бунга мисоллар келтирилади:

Шарқий Осиё – Шимолий Корея.

Америка Россиянинг жанубий чегаралари ён-атрофларида хўжайинлик қилмоқда ва Гуам оролида ПРО системаларини жойлаштирмоқда. Камига, Россия Шимолий Кореяга қарши 2094 резолюцияни маъқуллади ва Корея хусусидаги ўз позициясининг Америка позициясидан фарқини деярли сезмаяпти.

Америка Шимолий Корея чегараларига яқин ерда уюштирган ва 2013 йилнинг 19 февралидан 30 апрелига қадар ўтган кенгмиқёсли ҳарбий машқлари билан Шимолий Кореянинг ғазабини келтирди. Бу машқлар йирик ва мисли кўрилмаган ҳарбий машқлар эди. Улар Американинг Хавфсизлик Кенгашида илгари сурган ва Россия ҳамда Хитой маъқуллаган жазо чораларини қабул қилишлик билан бир вақтда ўтди. Бу чоралар Шимолий Кореяга нисбатан бўлиб, улар Ғарбнинг, хусусан Американинг қитиғини келтирган 2013 йил 12 февралда ўтган Шимолий Кореянинг учунчи машқлари учун қўйилган эди.

Аввалроқ Шимолий Корея Осиёнинг тинчокеан ҳудудига нисбатан ўзининг янги стратегиясини эълон қилган. Стратегиянинг моҳияти – юзага келиш эҳтимоли бор хавфга қарши туриш учун у ҳудудга 2020 йилгача ўз денгиз кучларининг 60% ни жўнатиш орқали у ердаги қувватини кучайтириш.

Американинг бу машқлари Шимолий Кореяни ғазаблантирди ва уни Осёнинг тинчокеан ҳудудида жойлашган Америка базаларига ўрта масофага учувчи ракеталар орқали зарба бериш билан таҳдид қилишликка ундади. Америка бу баёнотдан шошилинч равишда Гуам оролида ПРО системаларини ўрнатишликда фойдаланди. Бу нарса Шимолий Корея билан бир қаторда шунингдек Россиянинг жанубига ҳам хавф туғдиришига қарамай, Россия ўта юмшоқ позицияда турди, ҳатто унинг позицияси Американикидан деярли фарқ қилмади. Россия ташқи ишлар министрлигининг расмий вакили Александр Лукашевич: “Пхеньяннинг фитнакашлик ҳамда уруш руҳи билан туйғуланган юришига қарши чиқишликда биз улар билан ҳамжихатмиз”, – деган эди. Шимолий Кореяга нисбатан Американинг адоватли муносабатига жавоб сифатида Россия Америкага нисбатан бирор-бир жиддий позицияни эгалламади ва шунингдек Американинг Жанубий Корея билан замонавий қуроллар ишлатиб ўтказган фитнакашлик ҳарбий машқларига ҳам жим қараб турди. Американинг бу ҳаракатлари минтақага хавф туғдиришини ва бу ҳаракатлар минтақада барчани қўрқитиб туришлик ҳамда Американинг оламга ҳукмронлигини ўрнатишлик учун Американинг минтақада қарор топиб туришини мустаҳкамлашга қаратилганини била туриб Россия бу нарсага ҳеч қанда муносабат билдирмади. Американинг бу минтақада қарор топиб туришлиги Россиянинг ўзига ҳам қарши қаратилган, чунки бу минтақага Россиянинг кириб келишлигига у имкон бермайди.

Энди Ўрта Шарққа ўтамиз.

Бироқ, сизнинг Сурия хусусидаги саволингизга жавоб беришдан аввал сизга Ливия воқеаларидаги Россия позицияси ҳақида эслатмоқчиман:

Ливиядаги халқ ҳаракатлари 2011 йилнинг 17 февралида бошланган. Ўша йил феврал ойининг охирлари, март ойининг бошларида Европа, хусусан Франция, Ливияга ҳарбий аралашишлик учун мухит тайёрлаётган, ҳатто кичик миқёсларда бу нарсани амалга оширишга ҳаракат ҳам қилиб турган эди.

Бу вақтда Америка давлат котиби 2011 йил 2 март чоршанба куни сенатда Ливияга аралашув ҳақида ўтган тингловда: “Қўшма Штатлар ҳеч бир вариантни эҳтимолдан ҳоли қўймайди”, – деб баён қилган эди. У шунингдек, Қаззофига қарши тарафга ёрдам бериш учун қилинган ҳар бир ҳарбий аралашув нафақат Ливияда, балки бутун араб оламида жанжалли бўлишлигини огоҳландирган эди.

Шундан сўнг Россия ташқи ишлар министри Сергей Лавров ўз мамлакати Ливияга қарши ҳар бир ҳарбий интервенцияга қарши эканлигини баён қилди. 2011 йил 07 март душанба куни Калининградда бўлиб ўтган матбуот анжуманида у: “Ливиядаги бўҳронни ҳал қилиш мақсадида қилинган ҳорижий аралашувга, айниқса ҳарбий аралашувга Россия қарши чиқади”, – деб баён қилиб Ливия масаласи хусусида ўз мамлакатининг қатъий позициясини белгилаб берди ва “ўз муаммоларини ливияликларнинг ўзлари ҳал қилишлари керак”, деб қўшиб қўйди.

Бир неча кундан кейин Америка ҳарбий аралашувни маъқуллади ва БМТнинг Хавфсизлик Кенгашида 1973 резолюциясининг қабул қилиниши (17.03.2011) ортида турди. Мазкур резолюция овозга қўйилганда Россия илгари қилган баёнотларини ютиб юборди, вето ҳуқуқидан ҳам фойдаланмади ва, ҳаттоки, эътироз ҳам билдирмади, у бу сайловларда шунчаки бетараф қолди. Шундай қилиб резолюция пайдо бўлди ва АҚШ ҳамда Европанинг ҳарбий аралашуви юз берди. Яъни Америка ҳарбий аралашувни хоҳламаётганда Россия ҳам қарши чиқиб турди, аммо, қачонки Америка аралашувни хоҳлаб қолганида Россия қаршилик қилмади.

Энди Сурия ҳақида гапирамиз:

Сурияда Тунис, Миср, Ливия ва Ямандаги «Араб бахоридан» ўзгача, янги ҳолат рўй берди. Бу янгилик Америка ва бошқаларни қўрқитган исломий шиорларнинг кучайиши эди. Булар инсонларнинг туйғуларини жўшқинлантириб юборган, Халифаликка бўлган чақириқлар эди. Бу янги ҳолат ғарбий мамлакатларни, хусусан, Ҳафиз ва унинг ўғли давридан буён Сурияда сиёсий таъсирга эга бўлиб келган Американи муаммоли вазиятга рўбаро қилиб қўйди.

Бен Али режими ва унинг полицияси тарафидан эзилган, камситилган ва ҳақоратланган Буазизи ўзини ёқиб юборишлигидан бошланиб кетган «Араб Бахори» инқилоблари Ғарб учун кутилмаган ҳол бўлди. Ғарб ўз одамларига муҳитга сизиб кириб, янада баландроқ овоз ва иштиёқ билан инқилоб чақириқларини талаб қилишларини буюриб, бу инқилоблар йўналишини бошланғич мақсадлардан бошқа тарафга ўзгартиролди. Сўнгра улар зулмкор обрўли аввалги золимни олиб ташлаб, унинг ўрнига камроқ зулмкор обрўли одамни қўйишди. Бироқ режим авваллигича, илмонийлигича, республикачи ва қарамлигича қолди, фақат шахслар ўзгарди халос. Кейинчаликка улар бу услуб билан тайёр ечим сифатида қуролланиб олдилар. Ҳар сафар инсонлар ҳеч қандай ўзгаришлар юз бермаганини сезиб қолиб, қўзғолон кўтариб озодликка чақира бошлаганда, бу мустамлакачи мамлакатлар муҳитга ўз одамларини киритишарди. Улар эса янада кўпроқ ва қаттиқроқ овоз билан озодликка чақиришарди ва натижада ўзгаришлар шу мамлакатлар назоратида ва улар хоҳишига биноан кечарди.

Сурияда эса ватанпарварлик ва гражданлик чақириқлари бўлмади, озодликка ва демократияга ҳам чақириқлар бўлмади. Шунинг учун ҳам ғарбпараст кишилар бу чақириқларни янада каттароқ шижоат билан илиб кета олмади ва одамлар устидан етакчиликни ўз қўлига олиб, бир шахсни иккинчи шахс билан алмаштириб ва ишни шунинг билан тугатиб қўйишликка эриша олмади. Сурияда Исломга ва Халифаликка чақириқлар янгради, бироқ улар учун одатдаги эмас услуб билан, яъни улар тиқиштираётган мўътадил қатлам тарафидан эмас. Сурия инқилобида ҳам бошқа, яъни «гражданлар давлати», «демократия» сингари чақириқлар бўлишига қарамай, у чақириқлар бошқа инқилоблардагидай етакчи бўла олмади ва бу муҳитга кириб боришнинг имкони бўлмади.

Шу сабаб ҳам Миллий кенгаш, Коалиция сингари ҳориждаги америка қўғирчоқлари ва ҳатто Суриянинг ўзидаги Миллий координацион орган каби қўғирчоғи ҳам халқнинг маъқуллови ва қўлловини топа олмади. Натижада Америка қийин аҳволга тушиб қолди: бир тарафдан у ўз агенти Башар ўтмиш бўлиб қолганини ва аввал отаси иккиси қирқ йил давомида қилганидай АҚШ манфаатини бошқа рўёбга ошира олмаслигини ва яҳудийларнинг хавфсизлигини таъминлай олмаслигини тушунади. Иккинчи тарафдан, унинг қўғирчоқлари инқилобчилар томонидан ички қўлловга эга эмас. Америка, у янги ворис таёрламай туриб Башар ағдариладиган бўлса, ўрнига келадиган бошқарув у хоҳламаган бошқарув бўлишидан, яъни Халифалик, ёҳуд америка сценарийсидан бўлмаган, қандайдир бошқа бошқарув бўлиб қолишидан хавфсирайди. Шу билан бир қаторда Америка, аввалги инқилоблардаги сингари сиқув ва зулмга қарши ҳаракатда халқ билан биргалигини намоиш қилмоқчи бўляпти.

Шунинг учун ҳам Америка золимга қарши халқнинг тарафдори ниқоби остида боши берк кўчадан чиқиб кетиш йўлини қидирмоқда. Шу вақтнинг ўзида у, аввалги золимнинг вориси бўлиб қолувчи янги агент тайёрлангунга қадар, ўша золимнинг мамлакатдан кетишини хоҳламаяпти.

Ечим Россиядан топилди: Россия Башарни қўллайди, Америка эса ўзини Россия туфайли муаммони еча олмаётган қилиб кўрсатади. Россия Башар билан бирга, Америка эса инқилобчилар томонида сценарийсида ўтаётган музокараларда иштирок этиш учун Россияга ташрифларни кўриб турибсиз. Америка муаммони ҳал қилишликда Россия билан келиша олмаётганини намоиш қилмоқда. Шундай қилиб, Башар Россия қуроли ёрдамида қон тўкишни ва вайрон қилишни давом этдириши учун бир ташриф ортидан яна ташриф, бир кейинга қолдириш ортидан яна бир кейинга қолдириш юз бермоқда. Буларнинг барчаси Америка янги агентни тайёрлаб олиши учун қўшимча вақт олиб туриши мақсадида қилинмоқда. Бунда бу мақсад америка қўғирчоқларини қўллаб-қувватлашликларига инсонларни мажбур қилиш учун қон тўкиш орқали рўёбга ошадими, ёки унга, охир оқибат, янги ҳукуматнинг хавфсизлигини таъминлаш бахонаси билан Хавфсизлик Кенгашининг резолюцияси ила ниқобланган Американинг ҳарбий аралашишлиги орқали эришиладими, фарқи йўқ.

Шундай қилиб, хар сафар оғир аҳволда қола туриб, Америка музокаралар орқали ечим ишлаб чиқиш учун келишимлар борлигини намоиш қилиб, Россия билан муҳокамаларни  бошлайди. Шундан кейин яна Россия билан Америка ўртасида келишмовчиликлар ҳақида баёнотлар такрорланади. Ҳатто, Америка, Сурия ҳукуматининг кимёвий қурол ишлатиши «қизил чизиқ» хисобланишлиги ҳақида айтганида ва Франция унга кимёвий қурол ишлатилганлиги ҳақида аниқ далиллар келтирганида, бу далиллар етарли эмас деб бахона қилган эди. Қачонки даллиллар тасдиқлангач, Обама, Россия бу далилларга шубҳа қилмоқда, деди. Буларнинг барчаси Америка хозирча ўзининг амалдаги агенти ўрнига халқ қабул қилгудай ўринбосар тополмаётганидан юз бермоқда. Унинг ҳориждаги қўғирчоқлари халқ томонидан қўлловга эга эмас. Шунингдек халқ, режим билан мамлакат ичидаю-ҳорижда ман қилинган мухолифат ўртасидаги кўчиб ўтиш ҳукуматини ҳам қабул қилмаяпти. Бугун Америка бир вақтнинг ўзида қамчи ва кулча сиёсатини қўллашликка ҳаракат қилмоқда, яъни уларни бир биридан ажратмаган ҳолда. У қонтўкишни ва вайронагарчиликни давом этдириш учун, Башарнинг босқинчилар тўдаси ҳамда тарафдорларининг учоқлари ва ракеталари билан бир қаторда шу ракета ва учоқларга, яъни Россия қуролига қарши туришлик учун етказиб келинаётган шартли ўлароқ қуролларни ишга солмоқда. Америка, Европа, уларнинг иттифоқдошлари ва малайлари тарафидан келадиган қуроллар тез орада ҳалокатга олиб боришни шарт қилган. Улар бу қуролларни Башарнинг тажоввузини даф қилиш бахонаси билан Женева конференциясига тобора яқинлашишлик мақсадида етказиб берадилар. Яъни қанчалик Башарнинг қўли баланд келса, мухолифат билан режим ўртасидаги кўчиб ўтиш ҳукумати хусусида музокаралар ўтувчи Женева конференцияси шунчалик яқин бўлади. Америка ўзгаришларни ўзи бошқаришдан манфаатдор, Россия эса бу йўналишга қаршилик қилмайди, ҳатто унга хизмат ҳам қилади.

Шундай қилиб, руслар ва америкаликлар позицияларини диққат билан текширган киши уларни бир бирига зид деб топмайди. У, Россиянинг ҳаракатлари янги америкалик агент Суриядаги хозирги (ҳамда қари) америкалик агентнинг вориси бўла олишлигига асос таёрлаш планидаги Америка мақсадларига хизмат қилаётганини кўради.

Эҳтимолга қараганда, Ливияда бўлгани сингари, агар Америка сиёсийми ёки ҳарбийми қарорни тасдиқласа, Россия вето ҳуқуқидан фойдаланмайди, Хавфсизлик Кенгаши эса резолюция чиқариб беради. Бунинг барчасига сабаб – Ўрта Шарқ Россиянинг сиёсий нуфузи остидаги майдон эмаслиги. Бу минтақада у Америка ҳаракатига мос келадиган ҳаракат олиб боради.

Хулоса шуки, Сурия бўхрони хусусида Россия Америка билан сиёсий қарама-қаршилик мавқеида эмас. Камига, ечимлар ишлаб чиқишликда у Америка учун фронтнинг олдинги чизиғи бўлиб хизмат қилиб беради, яъни қонтўкиш ва қотилликда Башарга мадад етказиб бериб, Америка қўғирчоқларига рози бўлишлари учун одамларга босим ўтказиш мақсадини рўёбга ошириб беради.

Бу нарса Америка, Россия, Европа ва уларнинг иттифоқдошларига таълуқлидир. Уммат хусусида эса, Аллоҳ роҳмати ила, унда одил ва холис рижоллар бўлган ва бўлиб келмоқда. Ва қанчалик зулм ва зулмат давом этиб кучаймасин, охир оқибат мусулмонларники бўлади! Аллоҳ қувват ва ҳикмат соҳибидир!

Биродарингиз Ато ибн Ҳалил Абу ар-Рушта.

20 Шаъбон. 1434 ҳ.

29.06.2013 м.

www.fb.com/AtaAbuArRashta

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here