АҚШ Ироқ ва Ливанга ҳарбий мададни кенгайтириш йўлларини кўриб чиқмоқда.

581
0

00

Сурияда вужудга келган вазият сабабли, Қўшма Штатлар Ироқ ва Ливанга ҳарбий техника сотиш ва инструкторларни жўнатиш каби ҳарбий ёрдамни кенгайтириш йўлларини ўрганиб чиқмоқда. Бу ҳақда ҳарбий штаблар бошлиқлари қўмитаси райиси генерал Мартин Демпси маълум қилди.

“Ҳарбий планда биз минтақадаги шерикларга, Сурия қўшниларига, зўравонликнинг кучайишидан кутиладиган таъсирга тайёр бўлишликларини кафолатлаш учун мадад берамиз”, – баён қилди генерал.

Унинг тушунтиришича, Ироқ ва Ливанга ҳарбий инструкторлар алоҳида гуруҳларини юборишлик ва Боғдод ва Байрутга ҳарбий техника ва қуроллар сотишликни тезлатиш назарда тутилмоқда. Ироқ ва Ливанда АҚШ ҳарбий қисмларини жойлаштириш ҳақида айтилмаяпти, қайд қилди Қўмита райиси.

Туркистон: 

Бу гениралнинг оғзидан чиқаётган АҚШнинг ушбу давлатларга нисбатан режалаштираётган стротегияси, минтақа бўйлаб Ислом қаршиликлари кенгайиши муқаррарлигидан келиб чиқади.

Мақсади ўша вазиятга таъсир ўтказишда, аввалдан мавжуд харбий ҳокимияни қувватлаш, ёки мухолифотни ўзи таёрлаш орқали вазиятни вақтинча бўлса ҳам ўз таъсири остида ушлаб туриш, Ливия сингари. Кейин айтайлик Миср холатини пайдо қилишга муваффақ бўлишга харакат қилса бўлади. Негаки унақанги вазиятларда ҳокимиятга олиб келинадиган кучлар, асосан ҳарбийлар қўлловига муҳтож бўлади, Мурсий сингари.

АҚШ халқаро системадан манфаатдор давлатларнинг лидери қатори, ҳечдан кўра кеч принципи асосида иш кўриб, вазиятни ҳеч бўлмаганда сиёсий беқарорлик холатида ушлаб қолишга шароитлар яратмоқчи.

Шу харакатлар хозирда Ўрта Осиё давлатларида ҳам бошланган. Ўзбекистон Ғарб томонидан, Қирғиз ва Тожик давлатлари эса Россия орқали қурол яроқ билан дастакланиши шартномалар билан келишилди.

Бу вазиятларнинг барчаси, шу минтақаларда яқин келажакда кутилаётган қандайдир ҳарбий харакатлар режалаштирилаётганидан далолат беради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here