Обама Эрдуғон билан ҳамкорлик қилишни орзуқиб кутмоқда

532
0

obamaJpegОқ уй маъмурияти президент Барак Обаманинг Туркиянинг янги президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон билан ҳамкорликда фаолият юритишни сабрсизлик билан кутаётганлигини билдирди.

Оқ уй миллий хавфсизлик кенгашининг сўзчиси Кейтлин Хэйден ўзига берилган бир саволнинг жавобида Туркиядаги президентлик сайлови натижаларини кузатиб турганликларини қайд этди.

АҚШ президенти Обама Туркияда ўтган сайловда ғалаба қозониб, президентликни қўлга киритган Эрдуғон билан янги мансабида ҳамкорликда фаолият юритишни сабрсизлик билан кутаётганини билдирган Хэйден айни пайтда Обама Эрдуғоннинг ўрнини эгаллайдиган янги бош вазир билан ҳам ҳамкорлик қилиш иштиёқида эканлигини маълум қилди.

Хэйденнинг билдиришича, яқин кунларда АҚШ президенти Барак Обама Туркиянинг янги президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғонга қўнғироқ қилиши кутилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here