Аллоҳ йўлида ҳалок бўлган (шаҳид)ларни “ўликлар”, деманг!

325
0

IMG-20140810-WA0004 Қирғизистон ҳукумати Ислом ва мусулмонларга қарши курашида тобора қутириб бормоқда. Авваллари Ислом динини ҳаётга қайтаришга йўл қўймаслик, имкон қадар исломий кўринишларни жамиятдан узоқлаштириш учун бу динга даъват қилаётган, одамларга ҳақ билан ботилни ажратиб бераётган, одамларни Аллоҳ томонидан белгиланган ҳалол ва ҳаромга риоя этишга чақириб, Ислом ҳукумларини ҳаётга татбиқ этишга интилаётган муҳлис мусулмонларни қамоққа олиб, турли муддатларга озодликдан маҳрум этиб келяпти.

 Расмий ҳукумат фақат шу билан кифояланиб қолмай, қамоқдаги биродарларимизга нисбатан турли туман азоблар қўллаб, уларни ўз эътиқодларидан қайтаришга уринмоқда. Бунинг натижасида эса айрим биродарларимиз Аллоҳнинг изни билан шаҳидлик мартабасига эришмоқдалар.

Аллоҳнинг изни билан шаҳидлик мартабасига эришган – биз уни шундай деб биламиз ва Аллоҳни олдида ҳеч кимни оқламаймиз –биродаримиз Қулмирзаев Қадырали 1969 йил 15 ноябр куни Жалолобод вилояти Ноокен райони Ынтымак айыл окмуматида туғилган, қарамоғида олти фарзанди, уч ўғил ва уч қизи бор эди. Кадырали ўзи яшаётган бузуқ воқеликларни кўриб қийналар, бундай ҳаётда яшаш мусулмон учун муносиб эмаслигини англаб етгани сари тинчини йўқотар эди. Шу сабабли илк бор Ҳизб ут-Таҳрир фикрлари билан танишгач йўқотган нарсасини топган одамдек қувониб кетди. Шу кундан бошлаб бутун вужуди билан Ҳизб сақофатини ўрганишга киришди ва 1997 йили Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо бўлди.

  Куч органлари Қодиралининг даъватига чек қўйиш учун дастлаб 2012 йил 13 феврал куни икки йил муддатга шартли жазо берди. Бироқ Қодирали буни ўзи учун Аллоҳ томонидан берилган бир синов сифатида қабул қилди ва ўз даъват фаолиятини аввалгидек давом эттираверди. Шундан сўнг 2013 йил 15 феврал куни бўлиб ўтган суд мажлисининг қарорига асосан Қодирали Қирғизистон республикаси Жиноят кодексининг 299 модда1 банди (диний ва миллий адоват қўзғашлик) билан саккиз йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Белгиланган жазо муддатини бир йилу олти ойини ўтаб бўлган вақтда Қулмирзаев Қодирали 2014 йил 9 август куни Аллоҳнинг изни билан шаҳид бўлди.

إنا لله وإنا إليه راجعون

“Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз”  [Бақара: 156]

 Расмий ҳукумат Қодиралини узоқ муддатга озодликдан маҳрум этгани етмагандек, унинг аёли 1974 йил 30 апрелда туғилган Қулмирзаева Гулнора Абалтиевнага нисбатан ҳам 2014 йил 4 августда икки йил муддатга шартли жазо белгилади.

 Унинг муборак жасади яқинлари қўлига топширилганидан сўнг 10 август куни марҳумнинг жаноза намози ўқилди. Муборак шаҳиднинг жаноза намозига Қирғизистоннинг барча вилоятларидан келган уч мингдан зиёд мусулмон иштирок этди. Жаноза намозида ва қабристонда   сўзга чиққан қирғиз, рус, ўзбек… миллатига мансуб мусулмонларни ўз она тилларида сўзлаши, шаҳиднинг руҳига бағишлаб барча бирдек Қуръон тиловат қилиши расмий ҳукумат томонидан шаҳид биродаримизга қўйилган 299 модда1 банди (диний ва миллий адоват қўзғашлик) нақадар асоссиз, расмий ҳукумат оддий мусулмонларга нисбатан туҳмат уюштиришдан бошқа нарсага қодир эмаслигини исботлаб берди.

 Шаҳиднинг дафн маросими тугаб, мусулмонлар уйларига қайтишаётган вақтда Жалолобод вилояти Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ)нинг 10- бўлими ва Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ДМХҚ) ходимлари 16 нафар мусулмонни ҳеч қандай асоссиз қўлга олиб, уч соат мобайнида сўроқ-савол қилишди. Аммо жаноза намозига қатнашиш, Аллоҳу Акбар, деб такбир айтиш ҳеч қандай жиноят эмаслиги ҳамда қўлга олинган мусулмонлар адвокатсиз ҳар қандай саволга жавоб беришдан бош тортишгани сабабли куч органлари уларни уч соатдан сўнг қўйиб юборишга мажбур бўлишди.

 Қирғизистон ҳукумати ва бу ҳукуматга хизмат қилаётган куч органлари томонидан Ислом ва мусулмонларга, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан содир этаётган бундай зулм, таъқибга олишлари, қатл этишлари билан ўзларини нақадар ожиз эканликларини, исломий фикрларга қарши қўйишга яроқли фикр ва ғоялари йўқлигини кўрсатиб турипти. Улар томонидан амалга оширилаётган ҳар қандай зулмлар Аллоҳнинг изни билан уларнинг иродасини синдира олмайди, аксинча уларнинг шижоатларига шижоат, ғайратларига ғайрат қўшади.

 Улар ўзлари содир этган учун жавобсиз қоламиз, деб ўйлашмасин. Аллоҳнинг изни билан Халифалик давлати эшик қоқиб турипти. Ана ўша кунда барча золимлар мусулмонлар, муслималар ва етимлар кўзидан оққан ҳар бир томчи кўз ёши учун жавоб беришади. Аммо Аллоҳ ва мусулмонлар амири олдида кечирилмайдиганлар сафида бўлиб қолмаслик учун тавба қилишларига хали ҳам муддат бор.

 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллаҳу алайҳи ва саллам Макка шаҳрини фатҳ қилган вақтларида Ислом динига ва мусулмонларга қарши аёвсиз курашган бер неча мушрик ва муртадларни номма ном санаб, ҳатто улар Кабатуллоҳ ёпинчиғига ўраниб олишган бўлишсада ўлдиришликка буюриган эдилар.

 Биз кеч бўлмай туриб ҳукумат расмийлари ва куч органларини ана шундайлар сафида бўлиб қолмасликка чақирамиз.

 Туркистон.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here