Қирғизистон ва Тожикистон чегараси масаласида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди

4804
0

Қирғизистон ва Тожикистон чегараси масаласида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича топографик ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бир ҳафта давом этган йиғилиш натижасида тегишли баённомалар имзоланди. Хабарда айтилишича ушбу тадбир умуман дўстона ва ўзаро англашув руҳида ўтган. Ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши Қирғизистонда бўлиб ўтади.

Икки давлат ўртасидаги чегара узунлиги 950 километрдан ортиқ масофани ташкил этади. Ҳозиргача томонлар 626 километр масофа лойиҳасини аниқлаштириш ва белгилаш ишларини якунлагани айтилмоқда. Қирғизистон вазирлар маҳкамасининг чегара масалалари бўйича махсус ваколатхонасининг маълум қилишича, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида аниқланмаган чегара узунлиги 290 километр масофани ташкил этади.

Аввалроқ, ҳукумат комиссияси музокаралар чоғида Тожикистон томони 1924-1927 йиллардаги харитадан фойдаланишни таклиф қилганини маълум қилган эди.

Изоҳ: Қирғизистон ва Тожикистон расмийлари икки давлат ўртасидаги чегарани делимитация ва демаркация қилишга қанчалик ҳаракат қилишмасин, уларнинг бу ҳаракатлари чегара муаммосини тубдан ҳал қила олмайди. Чунки чегара масалаларини ҳал қилиш буларнинг ўзига боғлиқ масала эмас, балки мазкур давлатлар устида нуфуз юритаётган етакчи давлатга боғлиқ масаладир.

Маълумки, 1991 йилда СССР қулаши ортидан Ўрта Осиё давлатлари ўртасидаги кўплаб чегара зоналар баҳсли ҳудудга айланиб қолди. Чунки бу давлатлар ўртасида тортилган чегаралар – келажакда бу республикалар қайта бирлашиб кетмаслиги учун – атайин ноаниқ қилиб белгиланган эди. Бундан ташқари “Анклав ва эксклав ҳудудлар” атамаси билан бир давлат ҳудудида жойлашган, лекин бошқа бир давлат майдони ҳисобланган ҳудудлар ҳам белгилаб кетилган. Масалан, Ўзбекистонга қарашли Шоҳимардон, Сўх, Чўнғара ва Жангайл анклавлари Қирғизистоннинг ичида жойлашган. Қирғизистоннинг Барак анклави ва Тожикистоннинг Сарвак анклави эса Ўзбекистоннинг ичида жойлашган. Яъни, маҳаллий ҳукуматлар ўзаро учрашиб, чегара масалалари бўйича келишиб, ҳудудларини белгилаб олишларига ҳеч қандай имкон қолдирилмаган.

Шундай экан, “бир мерт ер менга, икки метр ер сенга”, деб сохта чегара чизиқларини делимитация қилиш (давлат чегарасини қўшни давлатлар ўртасида музокаралар йўли билан белгилаб олиш) ва демаркация қилиш (давлат чегарасини махсус чегара белгилари билан белгилаган ҳолда чизиш) ҳеч қандай масалани ҳал қилмайди. Аксинча, булар “дўстона ва ўзаро англашув руҳида ўтган учрашувлар” билан чагараларни делимитация ва демаркация қилиш орқали муаммони ҳал қилмоқчи бўлаётгандек кўринишса-да, бироқ бу ишлари орқали ақидаси, дини, пайғамбари, қибласи бир бўлган қардош халқлар ўртасида муаммолар туғдираётган ва кераксиз можароларга сабаб бўлаётган сунъий чегараларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишмоқда.

Аслида, чегар муаммолари ҳудудларни белгилаш, бахсли ҳудудларни ўзаро айирбошлаш ва ўртага тиконли сим тортиб, мустаҳкамлаш билан ҳал бўлиб қолмайди. Балки, бир Уммат вакиллари бўлган мусулмонлар ўрталарида мустамлакачи кофирлар томонидан тортилган сунъий чегараларни йўқ қилиш ва мустамлакачи кофирлар зеҳнларимизга сингдириб ташлаган “миллатчилик” ва “ватанпарварлик” каби тубан ва чирик тушунчалардан халос бўлиб, қайта Исломга қайтиш ва Аллоҳнинг ҳукмларини ўз ҳаётга татбиқ этиш билангина хал бўлади. Бу иш эса, Халифалик давлатини барпо қилиш билан амалга ошади. Шундай экан, биз мусулмонлар ўз ақидамиздан келиб чиққан исломий тузумни ҳаётга татбиқ қиладиган ҳамда бизларни икки дунё саодатига элтадиган Халифалик давлатини барпо этиш учун ҳаракат қилишимиз зарур.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here