Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Шахсларнинг соғлиғини сақлаш – шахсларни даволаш чора-тадбирлари
Терепевтик бошқарувдаги технология ва тиббиёт саноати
Одамларнинг эҳтиёжларини қондиришга ёрдам берадиган ҳар қандай мубоҳ технология – ишлаб чиқарилган манбасидан қатъий назар – қўлланилиши ва ривожлантирилиши лозим. Халифалик давлати жарроҳликда роботлардан фойдаланиш, рентген текширувида сунъий интелект нурларидан фойдаланиш, масофавий консултацияларда видио-коммуникация технологиялари, беморнинг шахсини ва терепевтик маълумотларини текшириш орқали соғлиқни сақлаш хавфсизлигини ва унинг сифатини яхшилаш учун штрих код технологиясини қўллаш каби замонавий тиббий технологияни ривожлантириши ва улардан фойдаланиши лозим. Давлат электрон тиббий ёзувлар, электрон характеристикалар тизимлари ва булардан бошқа кўплаб замонавий технологияларни ривожлантириши зарур. Мана шу технологияларни ишга солиш орқали беъморга ташхис қўйишда юз бериши мумкин бўлган хатолар сони кескин пасаяди.
Маъмурий соғлиқни сақлаш тизими
Халифалик давлатидаги Соғлиқни Сақлаш тизими мана шу соҳага алоқадор шаръий аҳкомлар ва маъмурий қонунлар тўпламидан иборат бўлади. Шаръий аҳкомларга келсак, улар шаръий далиллардан тўғри истинбот қилинган аҳкомлардир. Аммо, Соғлиқни Сақлашнинг маъмурий қонунлари эса, улар мубоҳ услуб ва воситалар бўлиб, масъул раҳбар ушбу услуб ва воситалардан тизимни ижро қилишда ва ундан кўзланган мақсадни амалга оширишда самарали деб билганини қўллайверади. Булар дунёвий масалалар бўлиб, уларни тегишли шариат аҳкомларини татбиқ этилишига мос равишда ўзгартириш ва тараққий эттириш мумкин. Шунингдек, бундай услуб ва воситаларни бошқа халқлар эришган мубоҳ тажриба ва изланишлардан олиш ҳам мумкин. Шу ўринда одамларнинг манфаатларини ҳимоя қиладиган бир аппарат-жиҳоз ташкил этилиб, уни халифанинг ўзи назорат қилади. Ёки, айниқса, бундай манфаатлар кўпайиб, тармоқларга бўлиниб кетган пайтда халифанинг оғирини енгил қилиш учун бундай жиҳозга бошқа бир лаёқатли мудир таъйин қилинади. Ушбу жиҳоз аҳолининг турмуш тарзини енгиллаштирадиган услуб ва воситаларни қўллайди. Керакли хизматларни ҳеч қандай қийинчиликсиз, билъакс, ўта осонлик ва енгиллик билан тақдим этади. Ушбу жиҳоз бўлим, маҳкама ва идоралардан ташкил топади. Бўлим давлатнинг ҳар қандай манфаатларини, шу жумладан, Соғлиқни Сақлаш Бошқармасини ҳам ўзи ичига олган олий бошқармаси ҳисобланади.
Бошқарув жиҳози эса, ҳаракатни амалга оишириш усулларидан ва унинг воситаларидан биридир. Шунинг учун унга алоҳида далил керак эмас. Унинг аслига далолат қиладиган далил унга ҳам кифоя қилади. Шунингдек, маъмурий усулларни ҳар қандай тузумдан олиш мумкин. Магар, муайян маъмурий услубни олишни ман қилган алоҳида насс келган бўлса, албатта, бу ҳол бундан мустасно. Бундан бошқа ўринларда, агар маъмурий жиҳоз ишларини юргизишга ва одамларнинг мафаатларини рўёбга чиқаришга яраса, бундай услуб ва воситалардан фойдаланиш мумкин.
Ислом давлатида соғлиқни сақлашнинг маъмурий тизими тиббий хизматлар ва даволанишнинг соддалиги ва тезкорлиги ҳамда идорани бошқараётган кишиларнинг шу ишга лаёқатлилиги асосига қурилади. Бу умуман олганда, манфаатларга эришиш воқелигидан олинган. Зеро, ҳар қандай манфаат соҳиби унга тез эришиб, уни тўла-тўкис амалга оширишга интилади. Имоми Муслим ўз “Саҳиҳ”ида ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
إنَّ اللهَ كتَبَ الإحسانَ على كلِّ شيءٍ
“Аллоҳ Таоло ҳар бир нарсани яхши қилишни-хайрихоҳликни вожиб қилди”.
Демак, инсон амалларни адо этишда хайрихоҳ бўлишга шаръан буюрилган. Манфаатларни рўёбга чиқаришда ушбу хайрихоҳликка эришиш учун бошқарувда учта хусусият мавжуд бўлиши лозим; биринчиси, тизимдаги соддалик. Чунки, бу осонлик ва қулайликка олиб келади. Мураккаблик эса, қийинчилик туғдиради. Иккинчиси, муомалаларни амалга оширишдаги тезкорлик. Чунки, бу манфаатдор томонга қулайлик яратади. Учинчиси, иш ишониб топширилган шахсларнинг қобилияти ва маҳорати бўлиб, бу сифатни айни ишни бажаришнинг ўзи талаб қилганидек, уни ишни хайрихоҳлик билан бажариш ҳам тақазо этади.
Хусусан олиб қараганда эса, соғлиқни сақлаш хизматларида маъмурий муомалалардаги тезкорлик, соддалик ҳамда мураккабликдан олислик энг муҳим ва энг афзал саналади. Чунки, касаллик шошилинч зарурат бўлганлиги боис уни даволашни кечиктириш касалликни янада оғирлашишига ва ундан келиб чиқадиган зарарни ортишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, беморнинг ўзи ҳам ҳаддан ортиқ чўзилиш, кутиш ва муомалаларнинг мураккаблигига чидай олмайди.