Малай ҳокимлар Умматнинг бирлашишидаги асосий тўсиқдир

765
0

Малай ҳокимлар Умматнинг бирлашишидаги асосий тўсиқдир

 Мўғул императори Чингизхоннинг Бухоро шаҳрига қилган юриши мувафаққиятсиз бўлиб, кучи етмаслигига амин бўлади. Шунда Чингизхон Бухоро аҳлига мактуб йўллаб шундай дейди: “Ким бизнинг сафимизга қўшилса, унинг хавфсизлигига кафил бўламан”. Натижада шаҳар аҳолиси мўғуллар таклифини қабул қилган ва қабул қилмаганлардан иборат бўлган икки гуруҳга бўлинди. Бундан хабар топган Чингизхон яна хат юбориб: “Бизга қарши чиққанларга қарши биз билан бир сафда туриб курашганларга шаҳар ҳокимлигини берамиз”, дейди. Оқибатда мўғулларга таслим бўлиш тарафдорлари уруш бошлаб, ғалаба қилишади. Бироқ, шаҳарни босиб олган мўғуллар хоинлар қўлидан қуролларни йиғиштириб олиб, уларни ўлдиришга буйруқ беради. Шундан сўнг Чингизхон ушбу машхур сўзини айтади: “Агар улар ўз раҳбарларига ишонишганида, душманлари бўлган бизнинг фойдамизга хоинлик қилишмас эдилар”. (Ибн Асир, “АлКомил фит тарих”).

 Шубҳа йўқки, Ислом тарихида Уммат бошига тушган хорликлар ўз раҳбарларига ишонмай, босқинчи кофирлар кучига ишонганликлари оқибатида содир бўлди. Афсуски, бугун Уммат бошига тушаётган кулфатлар ҳам бизнинг раҳбарлар Умматга эмас, балки кофир мустамлакачиларнинг кучига таяниши сабабли бўлмоқда. Бунга Сурия инқирози ёрқин мисол бўла олади. 

 Яқин Шарқдаги Уммат қўзғолони ўғирланиб, уни шавфқатсизларча бостирилишига мустамлакачи АҚШ, Европа ва Россия билан бирга минтақадаги Эрон, Саудия ва Туркиянинг хиёнаткор ҳаракатлари катта рол ўйнамоқда. Чунки, Америка Шом қўзғолони минтақадаги бошқа қўзғолонлардан фарқ қилишини англаб етди. Шу сабабли минтақадаги малай ҳокимларга рол бўлиб берди. Масалан, Эроннинг “ҳизбуллоҳ” ташкилоти Асад режимини мустаҳкамлаш учун Исломни олиб келишга ҳаракат қилаётганларга қарши уруш олиб бормоқда. Саудия ва Бирлашган Араб Амирликлари эса бир томондан халқаро коалициянинг чиқимларини қоплаш, иккинчи томондан курдларга қурол-яроқ ва молиявий кўмак кўрсатиш ролини олди. Бундай ёрдамлар дастлаб жиҳодий ташкилотларга ҳам очиқ эди. Аммо кейинчалик улар АҚШ манфаатларига хизмат қилувчи музокаралар столига ўтиришмагач, улар учун бу эшиклар ёпилди. Туркия эса Асад режимига алтернатив сифатида пайдо бўлган “Сурия озодлик армияси” билан бирга “Ислом давлати” ташкилоти ва курд кучларига қарши кураш олиб бормоқда. Шунингдек, курдлар томонидан “Сурия демократик кучлари” ташкил этилиб, АҚШ манфаатларига мувофиқ жиҳодий ташкилотларга қарши курашмоқда.

 Бу ҳокимларнинг вазифаси – зўравонлик, қирғин ва Шом халқи уйларини вайрон қилиб, уларни қочқинга айлантириш бўлди. Масалан, “RT” веб-сайти 10-январда Эроннинг Сурияга аралашуви 500 минг инсон ўлмига сабаб бўлганини маълум қилди. Бунга қўшимча фуқароларнинг ярмида кўпи ўз уй-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Халқнинг 90 фоизининг кунлик даромади 2 доллардан ҳам кам. Қўзғолончиларга “дўст”дек кўринган ҳокимлар Америка малайи Башар режимини қулашдан сақлаб қолиш учун қўзғолончиларни мақсад ва талабларидан чалғитиш вазифасини адо этишмоқда. Уларнинг ҳаракати билан “Женева-1”дан бошланган Вена, Риёз, Москва, Остона ва Сочи каби музокара столлари ташкил этилди.  

 Бунга қўшимча, Исломни ёмон кўрувчи ва Шом қўзғолони ғалаб қозонишидан қўрққан хорижий разведка жосуслари Туркияда йиғилиб, қўзғолончиларга қарши макр-хийла қилишни режалаштиришди, жанговор гуруҳлар етакчилари ва таъсирли кишиларни тўғри йўлдан адаштириш учун уларни ифлос пуллар билан сотиб олиш устида иш олиб боришди. Улар Шом қўзғолонини ҳам Миср, Тунис, Ливия ва Ямандаги ҳолатга солишмоқчи. Бу давлатларда режим сақлаб қолинди, баъзи сиёсатчиларгина ўзгартирилди, буни барчамиз яхши биламиз. Шу сабабли ўн йилдан бери АҚШ, Европа, Туркия, Россия ва Эрон Суриянинг келажаги “сиёсий ечимда” деб келишмоқда! Аммо бу ечимни ҳарбий йўл билан мажбурлаб тиқиштиришмоқда самолётлар, замбараклар, ракеталар, рус салибчилари ва Асад нусайрийларининг ҳужумлари билан амалга оширилмоқда. Турк режими сиёсий макр ишлатиб, жанговор гуруҳларнинг қурол-яроқларини назоратга олмоқда… Гуруҳлар етакчилари эса “қўллаб-қувватловчи” давлатлар билан алоқа қилиб, уларнинг буйруқларига итоат қилишмоқда!

 Шундай қилиб, ҳозир Сурия майдонининг 63,38 фоизни Асад режими, 25,65 фоизини “Сурия озодлик армияси, 10,32 фоизи Туркия назорати остида, қолган майда ҳудудлар жиҳодий ташкилотлар томонидан назорат қилинмоқда.

 Хулоса қилиб айтганда, Сурия қўзғолони 10 йилдан бери тўхтамай давом этиб келаётганини ягона сабаби, АҚШнинг араб баҳорига нисбатан қўллаган услуби барбод бўлганидадир. Аниқроғи, АҚШ бошқа қўзғолонларда бошқарувдаги малай ҳокимларни алмаштириш ёки ҳарбий тўнтариш орқали режимни алмаштириш йўли билан халқни чалғитиб келди. Сурия масаласида уммат АҚШнинг бу икки стратегиясига алданмади. Асаднинг ўрнига, унинг режими ўрнига таклиф қилинган ҳеч бир режим халқ томонидан қабул қилинмади. Натижада АҚШ бошчилигидаги кучлар Асад режимини ҳимоя қилишга мажбур бўлишмоқда. Унга қарши тарафни эса шафқатсизларча бостиришга ҳаракат қилишмоқда. Бироқ, мафкурага қарши ҳарбий куч билан курашиш усули тарихда ҳеч қачон муваффақиятли бўлган эмас! Аксинча, Шомда бўлаётган бу қирғин, хиёнат ва зулмлар иймоний муҳитни, мабдаий тушунчаларни ва мафкуравий ҳаракатларни кучайтирмоқда. Албатта, куфр олами бу ҳақиқатни билади. Аммо уларнинг вазиятни вақтинча бўлса ҳам ҳарбий ҳаракатлар билан бостириб, яшириб туришдан бошқа чораси қолмади.

 Афсуски, мусулмон мамлакатлар ҳукмдорлари ҳеч уялмай Умматга хиёнат қилишни давом эттирмоқдалар. Уларга ҳақиқат баён қилингани сари, ўз хожаларини янада кўпроқ рози қилиш ва мансабларини сақлаб қолиш илинжида бу ҳақиқатдан янада узоқлашишмоқда. Улар ўзларидан аввалги малай ҳокимлар тақдири қандай якун топганига назар солишмади, у малайларнинг даври бутганидан сўнг хўжайинлари тупириб ташлашган эди. Бунга Саддам Хусайин, Муаммар Қаззофий, Хусни Муборак ва бошқа малай ҳокимларнинг тақдири ёрқин мисолдир.

 Уммат ҳимоя қиладиган қалқонисиз қолгани сабабли бундай хорлик 100 йилдан бери давом этиб келмоқда. Демак, бу ҳолатдан чиқишнинг ҳақиқий йўли мана шу буюк давлатни қайта барпо этишдадир. Албатта, Аллоҳнинг нусрати яқин…

Албатта, Аллоҳ Ўзига (динига) ёрдам берганларга ёрдам беради. Албатта Аллоҳ кучли ва ғолибдир”  [22:40]

Мумтоз Мовароуннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here