Июн фожиаси: Муваққат ҳукумат аъзоларига қарши иш очилди

2177
0

Июн фожиаси: Муваққат ҳукумат аъзоларига қарши иш очилди

 Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) Муваққат ҳукумат аъзоларига қарши 2010-йилда қзўғатилган жиноий ишини қайта тергов қилишни бошлади. Шу билан бир вақтда, Муваққат ҳукуматнинг айрим аъзолари расмийларни 11 йил олдин содир бўлган воқеаларнинг баъзи ошкор этилмаган тафсилатлари борлигидан огоҳлантиришди.

 МХДҚ июн воқеалари бўйича қўзғатилган жиноят ишини Жалолободдаги Ўзбек миллий маданият марказининг собиқ президенти ва Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Қодиржон Ботировни мамлакатдан чиқиб кетишига боғлиқ эканлигини маълум қилди.

 “2020-йилнинг май-июн ойларида республика жанубида содир бўлган фожиали воқеалар ижрочиларидан бири Қодиржон Ботировга мамлакатдан тўсиқсиз ва ноқонуний чиқиб кетишига кўмаклашганлик факти бўйича Муваққат ҳукумат мансабдор шахсларига қарши жиноят иши қўзғатилди”, – деди МХДҚ матбуот котиби Назгул Кидиралиева.

 МХДҚ Қодиржон Ботировни мамлакатдан чиқариб юборилиши билан бир қаторда, фожианинг олдини олишда тегишли чораларни кўрмаган Муваққат ҳукумат аъзолари, куч органлари раҳбарлари ва вилоят даражасидаги мансабдор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини хабар қилди.

 Изоҳ: Дарҳақиқат, 2010-йилнинг июн ойида дини бир, бозори ва мозори бир бўлган икки қардош халқ ўртасида содир бўлган қонли воқеалар инсон қалбини маҳзун қиладиган иш бўлган эди. Аммо, бу ходисалар табиий содир бўлмаган, икки миллат ўз ҳолига қўйиб берилса, улар ўзаро тинч, қўни-қўшни, қуда-анда бўлиб тинч-тотув яшайверади. Бироқ, ўша вақтдаги Муваққат ҳукумат ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш, мамлакатда вужудга келган жануб-шимол бўлинишини олдини олиш мақсадида ушбу воқеаларни сунъий равишда пайдо қилди. Қонли воқеалар вужудга келишида асосий ролни қирғиз ҳукумати ва куч органларида кучли таъсирга эга бўлган рус ҳукумати ва махсус хизматлари ўйнаган эди. Ўша вақтда ҳам қонли ходисалардан кейин олиб борилган тергов ишлари нохолис олиб борилган ва Муваққат ҳукумат бундан ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олишда фойдаланган эди.

 Кейинчалик, Атамбаев бошқаруви даврида ҳам июн воқеалари қайта тергов қилинишга киришилган эди. Атамбаев ҳам 2016-йили Бош прокуратурага Қодиржон Ботировни мамлакатдан чиқиб кетишини тергов қилишни топширганди. Бунга Муваққат ҳукумат аъзоларининг Атамбаев томонидан таклиф қилинган конституцияга ўзгартиришлар киритишга қарши чиқишлари сабаб бўлган эди. Ўша вақтда муваққат ҳукумат аъзолари Атамбаевга очиқ қарши чиқиб, амалдаги конституция даҳлсизлигини 2020-йилга қадар ҳимоя қилиш ва мамлакатда авторитар режим тикланишини тўхтатишга чақиришганди. Очиқ мурожаатга муваққат ҳукумат аъзолари Роза Отунбаева, Омүрбек Текебаев, Азимбек Бекназаров, Исмаил Исаков, Элмира Ибраимова, Кенешбек Дүйшобаев, Эмилбек Каптагаев, Болот Шер имзо чекишган эди. Атамбаев томонидан июн воқеаларини қайта тергов қилиш таҳдиди ўз натижасини бериб, улар конституцияга ўзгартириш киритишга ортиқча қаршилик қилишмади. Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича 2016-йил 11-декабр куни бўлиб ўтган референдумдан кейин Атамбаевнинг ушбу топшириғи унитилди ва “ёпиғлиқ қозон ёпиғлигича қолди”…

 Октябр ойидаги навбатдаги давлат тўнтаришидан кейин ҳокимият тепасига келган Садир Жапаров Россияни рози қилиш илинжида конституцияга яна бир бор ўзгартириш киритиб, мамлакатни парламент бошқарувидан президентлик бошқарувига айлантириш йўлида ҳаракатини бошлаб юборди. Бунга сабаб, Россия учун ўз таъсири остидаги мамлакатда қаттиққўл президентлик бошқаруви бўлиши манфаатли. Шунинг учун ҳам Жапаров Россия қўлловига суянган ҳолда мамлакатдаги ғарбпараст кучлар, хусусан, собиқ муваққат ҳукумат аъзоларининг жиддий қаршилигига қарамай конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдум ўтказди. Қонунга мувофиқ, 11-апрел куни бўлиб ўтган референдумнинг расмий натижалари 35 кун ичида эълон қилиниши керак. Жапаров референдум арафаси, яъни 5-апрел куниёқ МХДҚга июн воқеаларни қайта тергов қилишни топширган ва бу орқали Муваққат ҳукумат аъзоларига ўзига хос бир “огоҳлантириш” берган эди. Шу топшириқ натижасида референдум тинч ўтди ва Жапаров ўзи кўзлаган натижага эришди. Бироқ олдинда хали референдумнинг расмий натижалари эълон қилиниши турипти. Жапаров расмий эълондан кейин содир бўлиши мумкин бўлган эҳтимолий қаршиликларни олдини олиш учун ҳам муваққат ҳукумат аъзоларига қарши жиноят иши очтириб қўйди. Агар қаршилик бўлса “ҳужжатлар” уларга рўбарў қилинади. Қаршилик бўлмайдиган бўлса бу иш ҳам 2016-йилдаги каби “унутиб юборилади”. Чунки, агар иш холис текшириладиган бўлса бу иш ортидан “Россиянинг изи” чиқиши аниқ. (Архивдан)

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here