“Ўш фожеаси”га оид айрим вазиятларнинг ҳақиқатлари

2536
0

“Ўш фожеаси”га оид айрим вазиятларнинг ҳақиқатлари

Бизнинг бошимизга кулфатлар ёғдираётган миллатлараро ёки чегаравий низолар юзага келганда, халқаро ва маҳаллий сиёсатчилар томонидан кўплаб баёнотлар берилади ва бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилади. Аммо ўша баёнотлар ва чора-тадбирлар воқеанинг асл ҳақиқатини бузиб кўрсатиш ва ўз манфаатларига айлантиришдан иборатдир.

Шу муносабатга кўра “Ўш фожеаси” билан боғлиқ яширин ҳақиқатларни қисқача санаб ўтмоқчимиз:

  1. Қонли қирғинни ким бошлади?

Одамлар орасида низоларни рус офицерлари ва ёлланма аскарлари амалга оширган. Воқеа вақтида бир россиялик офицер ва ёлланган снайперлар айрим фуқаролар томонидан қўлга олиниб, ҳукумат кучларига топширилган эди. Бироқ кейинчалик улар сирли тарзда ғойиб бўлди, уларга нисбатан ҳеч қандай қонуний чоралар кўрилмади, ҳатто улар ҳақидаги маълумотлар ҳам атайлаб унуттирилди. Бу ҳақда ўша пайтдаги Муваққат ҳукумат аъзоси Азимбек Бекназаровнинг гаплари бор. Қонли можарони рус генераллари уюштирганини ҳақида Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ҳам айтган гаплари мавжуд.

  1. Комиссиялар ва уларнинг мақсадлари қандай эди?

Можаро пайтида Женевада БМТнинг навбатдаги кенгаши бўлиб ўтди ва унда резолюция қабул қилинди. Ушбу резолюция доирасида воқеани текшириш учун Қирғизистонда бир қанча комиссиялар иш олиб борди.

А) Миллий комиссия. Ўша пайтда президент Роза Отунбоева Миллий комиссиянинг иш олиб бориши тўғрисида фармон чиқарган эди. Комиссиянинг асл мақсади бу воқеа Россия томонидан уюштирилганини яшириш ва одамларни бу фожеа “халқаро можаро” эканига ишонтириш ҳамда бу билан янги ҳукуматни Россия тарафидан қўллаб-қувватланишига ҳисса қўшиш эди.

Б) Халқаро комиссия. Халқаро комиссиянинг иши асосан Россия томонидан уюштирилган воқеани фош қилиш орқали рус мустамлакачилигига ҳужум қилиш бўлган. Бундан кўзланган мақсад Қирғизистондаги янги ҳукуматнинг ғарбпараст бўлишига ёрдам бериш эди. Шунинг учун унинг иши АҚШ, БМТ, Европа Иттифоқи ва бошқа Ғарб ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланди.

В) Парламент комиссияси. Ушбу комиссия фожеа Россия томонидан уюштирилганлигини яшириш ҳамда Ғарб аралашувини қайтариш учун ташкил этилган эди. Шунинг учун бу комиссия халқаро комиссия раҳбарини “персона нон-грата”га айлантирди. Қолаверса, ички сиёсатда янги мухолифат сифатида янги тузулган ҳукуматни заифлаштириш кўзда тутилган эди, чунки ўша пайтдаги парламент депутатларининг аксарияти янги ҳукуматни тан олишни истамаган эди.

  1. “Ўш фожеаси”нинг асосий ўйинчиси ким эди?

“Ўш воқеаси”нинг асосий ўйинчиси Россия эди. Унинг мақсади Ўзбекистонни ОДКБ тузоғига илинтириш эди.

  1. Фожеани амалга оширувчиси ким эди?

Бу фожеа Қирғизистоннинг ўша пайтдаги янги ҳукумати, яъни Муваққат ҳукумат томонидан амалга оширилди. Зеро, Россиянинг бу ҳукуматни тан олиши ва қўллаб-қувватлаши ҳам ушбу фожеага боғлиқ эди.

Қолган воқеалар эса, мана шу тамойиллардан келиб чиқадиган тафсилотлар ҳисобланади.

Абдулҳаким Қорахоний

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here