Халифалик давлати адолат ва раҳмат давлатидир

313
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Халифалик давлати адолат ва раҳмат давлатидир

Устоз Муҳаммад Солиҳ

Асос шахснинг айбсизлиги (айбсизлик презумпцияси)дир. Агар айблов қозият кенгашида далил билан исботланмаса, то айблов ўз исботини топмагунча айбланувчини жазога ҳукм қилиш ҳаром ҳисобланади. Қозининг Аллоҳ охиратдаги азоб қилиб белгилаган нарсани, яъни ўт (олов)ни жазо қилиб тайинлаши ҳаром қилинган.

Истисҳоб қоидасига кўра, «шахснинг айбдорлиги қозият кенгашида ҳужжат билан исботланмагунча, асос унинг айбсизлигини тақозо этади». Бунга Росулуллоҳ ﷺнинг ушбу сўзлари далилдир:

«الْبَيِّنَةُ عَلَى الْمُدَّعِي، وَالْيَمِينُ عَلَى مَنْ أَنْكَرَ»

«Даъво қилувчи далил келтириши, инкор этувчи эса қасам ичиши лозим». (Байҳақий саҳиҳ санад билан ривоят қилган). Буни Росулуллоҳ ﷺ қозилик тўғрисида амалда баён қилиб берганлар:

«Воил ибн Ҳужр ривоят қилади: Пайғамбаримиз ﷺнинг олдиларига бири Ҳазрамавтдан, яна бири Киндадан бўлган икки киши келди. Ҳазрамавтлик – ё Росулуллоҳ, бу отамдан қолган ерга эга чиқяпти, деди. Киндалик киши – у менинг экин экаётган қўлимдаги ер, унинг ҳеч қандай ҳаққи йўқ, деди. Росулуллоҳ ﷺ киндалик кишидан «Сизнинг далилингиз борми?», деб сўрадилар. У йўқ, деб жавоб қилди. Ул зот «Бас, у сизга қасам ичиб беради», дедилар. Ё Росулуллоҳ, бу фожир бир кимса, ичган қасамига асло боқмайди, ҳеч нарсадан қўрқмайди, деди. Ул зот «Сизда бундан бошқа танлов йўқ», дедилар». (Имом Муслим ривояти).

Демак, қози ўз илми билан ҳукм қилмайди, айбланувчи эса, то шаръий далил асосида айбланмагунча айбсиз қолаверади. Бунга ўзи муслима бўлса ҳам ножўя хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотган аёл ҳақида Росулуллоҳ ﷺнинг

«لَوْ كُنْتُ رَاجِماً أَحَداً بِغيْرِ بَيِّنَةٍ لَرَجَمتُهَا»

«Агар бировни далилсиз тошбўрон қилувчи бўлганимда, албатта шу аёлни тошбўрон қилган бўлур эдим», деган сўзлари далилдир. (Муттафақун алайҳи). Араб тилида «لَوْ агар» ҳарфи имконсизлик ҳарфи дейилади. Яъни ҳужжат-далил имконсиз бўлгани учун тошбўрон ҳам имконсиз бўлиб қолади. Далиллар фақат тўртта бўлади, бешинчиси йўқ. Улар иқрор, қасам, гувоҳлик ва қатъий ёзма ҳужжатлардир. (Шайх Аҳмад Доурнинг «Аҳкомул баййинот» китобидан, 9-саҳифа).

Айбдорнинг қийноққа тутилишига келсак, бу Исломда гуноҳи кабирадир. Буни содир этган кимса шариат аҳкомларига мувофиқ қаттиқ жазоланади. Қийноқ орқали тан олдирилган бўлса, буни қозилик чора-тадбирларида ҳеч қандай қиймати бўлмайди.

Нафақат бу, ҳатто айбланувчига қўйилган айблов тўғри ва адолатли қозилик маҳкамаси орқали исботланган бўлса ҳам, қози айбланувчига нисбатан қийноқни ўз ичига олган жазо тайинлаши мумкин эмас. Балки фақат шариат кўрсатган жазолар қўлланилади. Чунки Исломда уқубот-жазо чоралари одамларни жиноятдан тийиш учун чиқарилган, қийноққа солиш учун эмас.

Фазл ибн Аббос розияллоҳу анҳудан Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганлари ривоят қилинган:

«فَمَنْ كُنْتُ جَلَدْتُ لَهُ ظَهْراً فَهَذَا ظَهْرِي فَلْيَسْتَقِدْ مِنْهُ، وَمَنْ كُنْتُ شَتَمْتُ لَهُ عِرْضاً فَهَذَا عِرْضِي فَلْيَسْتَقِدْ مِنْهُ، وَمَنْ كُنْتُ أَخَذْتُ لَهُ مَالاً فَهَذَا مَالِي فَلْيَسْتَقِدْ مِنْهُ»

«Кимни орқасига урган бўлсам, келсин ўчини олсин. Кимни обрўсини тўккан бўлсам, у ҳам обрўйимни тўкиб ўчини олсин. Кимни молини олган бўлсам, мана молим, келиб олсин». (Табароний, Мўъжамул Авсат). Росулуллоҳ буни ўзлари ҳукмдор бўлган ҳолларида айтганлар. Яъни агар адолатсизлик билан дарралаган бўлсам ёки молини зулм билан олган бўлсам, демоқчилар.

Бугунги кунда мусулмонлар яшаётган воқеликка қарайдиган бўлсак, мусулмон юртларидаги мавжуд зараркунанда ҳукмдорлар ҳокимиятни ўзларига ўлжа ва мол, деб биладилар. Шунинг учун ҳам бу ҳукмдорларда кўзга яққол ташланаётган иллат одамларни бостириш ва қасддан жазолаш бўлиб қолди.

Шундан келиб чиқиб, Ҳизб ут-Таҳрир томонидан мусулмонларга тақдим этилган «Халифалик давлати дастури лойиҳаси» китобининг 13-моддасида бундай дейилган: «Асос шахснинг айбсизлигидир. Ҳеч ким маҳкаманинг ҳукмисиз жазоланмайди. Бирор шахсни қийноққа солиш мутлақо жоиз эмас. Бу ишни қилган ҳар қандай инсон жазоланади». Ушбу моддадан кўриниб турибдики, иккинчи Халифалик давлати қандайдир давлат сифатида эмас, балки инсонлар учун адолат ва раҳмат давлати сифатида намоён бўлади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дейди:

﴿وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلا رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ

«Биз сизни бутун оламга албатта раҳмат қилиб юбордик»                                       [Анбиё 107]

﴿إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُكُمْ أَنْ تُؤَدُّوا الأمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا وَإِذَا حَكَمْتُمْ بَيْنَ النَّاسِ أَنْ تَحْكُمُوا بِالْعَدْلِ

«Албатта, Аллоҳ сизларни омонатларини ўз эгаларига топширишга ва инсонлар орасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради»                                                    [Нисо 58]

Роя газетасининг 2022 йил 22 июн чоршанба кунги 396-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here