Тўғри, улар олимлар, бироқ!

191
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Тўғри, улар олимлар, бироқ!

Устоз Аҳмад Абдулжавод Ҳажий

Барчамизга маълумки, бугунги кунда табиий ҳаётда яшамаяпмиз. Қандай ҳам ҳаётимиз табиий бўлсин, ахир, ўз кўзимиз билан ер юзининг машриқию мағрибидаги мусулмонларнинг воқелигини кўриб турган бўлсак. Буни кўриб, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло томонидан инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат сифати билан баҳоланган буюк Ислом Умматининг шу аҳволга тушганидан юракларимиз эзилаётган бўлса. Яна ҳам аламлиси, Умматнинг ўтмишда қандай бўлгану бугун қандай ҳалокатли ҳолатда яшаётганини сезиб турибмиз. Бундан ҳам аламлиси Уммат Қуръон матнларида қандай сифатлангану бугунги ҳаётда қандай аҳволда яшаётганини ҳис қиляпмиз.

Ҳар қандай мусулмонга бугунги ҳолатимизга баҳо бериш қийин эмас. Бироқ баҳо берса-да, Ислом Умматининг бу аҳволга тушиши сабабини кўпчилик билмаяпти. Билмаётганликлари одамларнинг «нега бу аҳволдамиз?», деган саволларига берилган қуйидаги жавобларидан кўриниб турибди:

Баъзилари бу саволга – биз бир-биримизни яхши кўрмаймиз, деб жавоб берса, баъзилари – биз бундан яхшисига лойиқ эмасмиз, деб жавоб қиляпти. Яна бошқалари бизнинг азоб-уқубатларимизга жамиятдаги ахлоқсизлик сабабчи, деб билмоқда.

Ушбу буюк Умматнинг нима сабабдан зое кетаётганига оид бу каби жавоблар талайгина.

Бунга ўхшаш ҳолатда Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бизга уламолар ва толиби илмларга мурожаат қилишимиз кераклигини, ўшалар бундай аччиқ воқеликнинг асл сабабини ёритиб беришларини баён қилди. Аллоҳ Таоло бундай дейди:

﴿فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِن كُنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ﴾

«Агар билмайдиган бўлсангиз, аҳли зикр (уламолар)дан сўранг»                                      [Наҳл 43]

Хўш, бу борада пайғамбарларнинг ишончли меросхўрлари (уламолар) қайда қолдилар?!

Уламолар ва толиби илмларга қарасак, қамчиларини қўлга олиб, Умматни савалашга шай туришганини кўряпмиз (Аллоҳнинг раҳматига эришганларигина ундай эмаслар), уларда на жавоб бор ва на ечим. Аксинча, «бугунги аламли аҳволимизга сабаб бир-биримизни ҳурмат қилмаслигимиз», «орамиздан гўзал ахлоқларнинг кўтарилганлиги» каби одамларнинг одатий гапларини баттар кучайтиришяпти. Албатта, бу жавоблар ҳеч нарсага ярамайди. Чунки бу «уламо»лар жавобгарликни Умматга юклаб, уни ҳаммасига балогардон қилишяпти. Уларга шоирнинг қуйидаги гапи тўғри келаётганига гувоҳ бўламиз:

Толқондан тиқилган сувга борур

Сувдан тиқилган қайга борур?!

Уламолар Аллоҳ Азза ва Жалланинг

﴿إنَّ الَّذِينَ يَكْتُمُونَ مَا أَنْزَلْنَا مِنَ الْبَيِّنَاتِ وَالْهُدَى مِن بَعْدِ مَا بَيَّنَّاهُ لِلنَّاسِ فِي الْكِتَابِ أُولَئِكَ يَلْعَنُهُمُ اللهُ وَيَلْعَنُهُمُ اللَّاعِنُونَ﴾

«Биз нозил қилган ҳужжатлар ва ҳидоятдан иборат нарсаларни одамларга Китобда равшан қилиб берганимиздан кейин беркитган кимсаларни шубҳасиз Аллоҳ лаънатлагай ва лаънатловчи зотлар (фаришталар ва мўминлар) лаънатлагайлар»                                                            [Бақара 159]

деган каломини яхши билишади, била туриб Умматдаги бу зое кетиш кўламини янада кенгайтиришяпти. Наҳотки, улар Пайғамбаримиз ﷺнинг

«مَنْ كَتَمَ عِلْماً أَلْجَمَهُ اللهُ بِلِجِامٍ مِنْ نَارٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»

«Ким бир илмни яширса (бермаса) Аллоҳ қиёмат куни уни дўзах олови билан юганлайди», деган ҳадисларини ўйлаб кўрмасалар?! Ёки улар Қуръондан фақатгина ҳарфлари махражларини, тиловат қоидаларини ва тажвидни, Набий ﷺнинг ҳадисларидан эса, фақатгина матн ва санадларини ўргатиш билан бандмилар?!

Абу Наим «Ҳуля»да Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қиладики, Пайғамбаримиз ﷺ бундай деганлар:

«صِنْفَانِ مِنَ النِّاسِ إِذَا صَلَحَا صَلَحَ النَّاسُ وَإِذَا فَسَدَا فَسَدَ النَّاسُ: الْعُلَمَاءُ وَالأُمَرَاءُ»

«Икки турли инсон борки, улар ислоҳ бўлса, одамлар ислоҳ бўлади. Улар бузилса, одамлар ҳам бузилади. Улар уламолар ва раҳбарлардир».

Балонинг асли шу турдаги инсонлардир. Шунинг учун Росул ﷺ саройга аралашган, яқин бўлган олимни эҳтиёт бўлиши керак бўлган ўғри эканини баён қилганлар. Дайламий «Муснади Фирдавс»да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладики, Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:

«إِذا رَأيْتَ العالِمَ يُخالِطُ السُّلْطانَ مُخالطَةً كَثِيرَةً فَاعْلَمْ أنَّهُ لِصٌّ»

«Агар олимни саройга кўп аралашиб қолганини кўрсангиз, билингки у ўғридир».

Бугун уламолар Росулуллоҳ ﷺнинг минбарларига чиқиб олиб, одамларга аҳволларини ўнгламайдиган нарсалар ҳақида гап сотишяпти, шу боис одамлар боғда бўлса, улар тоғдалар. Улардан бири қачон шахсга оид ибодатлар ҳақида гапирса, жуда чиройли қилиб тушунтиришяпти… Аммо жамоа қилиши керак бўлган фарзлар ҳақида гапириш керак бўлса, уларни топа олмайсиз. Қуръондан ҳам ўз ҳукмдорларини безовта қилмайдиган қисмини олишяпти. Ҳукмдорлари уларни койийдиган нарса ҳақида бўлса, бу ҳақда лом-мим демай, бунга мингта баҳоналар келтиришади!!

Ундайлар Аллоҳ Таолонинг

﴿وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الْمَحِيضِ قُلْ هُوَ أَذًى فاعْتَزِلُوا النِّسَاءَ فِى الْمَحِيضِ﴾

«Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: У кўнгилсиз-нопок нарсадир. Бас, ҳайз пайтида аёлларингиздан четланингиз ва то покланмагунларича уларга яқинлашмангиз!»         [Бақара 222]

деган каломи ҳақида дарслар беряпти, докладлар қиляпти… Аммо

﴿فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِى أَنفُسِهِمْ حَرَجاً مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمٌوا تَسْلِيماً﴾

«Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар»                 [Нисо 65]

деган каломига дуч келиб қолишса, сирғалиб ўтиб кетишяпти, гўё бу унга тегишли эмасдек! У Аллоҳ Таолонинг

﴿وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ وَارْكَعُوا مَعَ الرَّاكِعِينَ﴾

«Намозни барпо қилинг, закотни беринг ва руку қилгувчилар билан бирга руку қилинг» [Бақара 43]

деган каломини қабул қиляпти, бироқ,

﴿وَأَنِ احْكُمْ بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللهُ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُم وَاحْذَرْهُمْ أَن يَفْتِنُوكَ عَن بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللهُ إِلَيْكَ﴾

«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни (буриб) фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг»                                                                                [ Моида 49]

деган каломидан бутунлай юз ўгирмоқда!!

Олим бу қилмишларнинг барчасини ҳокимият эгаларидан иборат валинеъматларини рози қилиш учун қилди. Уларга яқин бўлиб, дунёларини тўғрилаб берди, аммо улар олимнинг охиратини бузишди. Шу боис, бундай олимга Набий ﷺнинг ушбу ҳадислари тушмоқда:

«الْعُلَمَاءُ أُمَنَاءُ الرُّسُلِ عَلَى عِبَادِ اللَّهِ مَا لَمْ يُخَالِطُوا السُّلْطَانَ فَإِذَا فَعَلُوا ذَلِكَ فَقَدْ خَانُوا الرُّسُلَ فَاحْذَرُوهُمْ وَاعْتَزِلُوهُمْ»

«Уламолар – мудом султонга яқин эмас эканлар – Аллоҳнинг бандалари устидан пайғамбарларнинг омонатгўйларидир. Агар султонга яқинлашсалар, у ҳолда, пайғамбарларга хиёнат қилишибди. Бас, улардан эҳтиёт бўлинг, улардан нари юринг». Ҳа, ҳақиқатдан ҳам бугун улар саройга яқин бўлиб, пайғамбарларга хиёнат қилишди, бас, улардан эҳтиёт бўлиб, нари юрмоқ даркор.

Ислом Умматининг ҳаётидан Ислом ғойиб бўлгандан кейин у мубтало бўлган энг катта бало сарой уламоларидир. Чунки ҳозирги уламолар Уммат билан ҳукмдорлар ўртасида мустаҳкам тўсиқ бўлиб, шу золимларнинг қилмишларини тўғрилаб-безаб кўрсатишяпти… Ваҳоланки, улар Умматнинг ҳокимиятини тортиб олиб, бунинг гуноҳига ботган ва Умматнинг елкасига миниб олган ҳукмдорлардир… Шунинг учун Пайғамбаримиз ﷺ кўплаб ҳадисларида сарой уламолари хавфидан огоҳ этганлар.

Ибн Адий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ бундай дейдилар:

«إِنَّ فِي جَهَنَّمَ وادِياً تَسْتَعِيذُ مِنْهُ جَهَنَّمُ كُلَّ يَومٍ سَبْعِينَ مَرَّةً، أَعَدَّهُ اللهُ لِلقُرَّاءِ الْمُرائِينَ بِأَعْمالِهِمْ، وَإِنَّ أَبْغَضَ الْخَلْقِ إِلَى اللهِ عَالِمُ السُّلْطانِ»

«Жаҳаннамда шундай бир водий борки, жаҳаннамнинг ўзи ҳам ҳар куни етмиш марта (Аллоҳдан) ундан паноҳ беришини сўрайди. Аллоҳ уни амаллари билан риё қиладиган қорилар учун тайёрлаб қўйган. Албатта Аллоҳ учун энг манфур ҳисобланган кимса сарой олимидир». Ибн Можа Абу Ҳурайра ﷺдан ривоят қилган яна бир ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ бундай дейдилар:

«وَإِنَّ مِنْ أَبْغَضِ الْقُرَّاءِ إِلَى اللهِ تَعَالَى الَّذِينَ يَزُورُونَ الْأُمَرَاءَ»

«Қорилардан Аллоҳ Таоло учун энг манфур ҳисобланганлари раҳбарлар ҳузурига серқатнов бўлганларидир».

Бугунги кунда булар орасида Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмайдиган раббоний уламолардан ўрнак олиб, маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш, золимларга қарши туриш позициясини эгаллаган олим топилмайди.

Ҳажжож ўзининг Воситдаги янги ҳовлисини кўрсатиш учун Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳни олиб келишларини буюрди. Шунда Ҳасан Басрий ҳовлига кириб, бундай сўзларни айтган: «Алҳамду лиллаҳ, бу подшоҳлар ўзларини азиз-кучли қилиб кўрсатишяпти ва биз улардан ҳар кун ибрат оляпмиз. Бири шоҳона қаср қуриб, кўрпалар қовиб, гўзал либосу маркаблар тайёрлаяпти-ю, кейин очкўзлик, кўрпалар ва оловларга ўраляпти… Шунингдек, бу ёмонлик эгалари – кўриб қўйинглар мен нималар қилдим, дейишяпти… Мана, кўрдик эй алданган банда, кейин нима бўлади, эй фосиқлар фосиқи?! Самовот аҳли сени ёмон кўрмадими, ер аҳли сени лаънатламадими?! Чунки сен фонийлик ҳовлисини қурдинг-у, аммо боқийлик ҳовлисини вайрон қилдинг, ёлғон ҳовли ила алданиш билан, бахт ҳовлисида хор бўлдинг». Кейин у ҳовлидан чиқаркан, бундай деди: «Аллоҳ уламолардан инсонларга илмни очиқ кўрсатишлари ва яширмасликлари устида ваъда олган», деди… Аллоҳим Ҳасан Басрийни раҳмат қил.

Бугунги куннинг раббоний уламоларига келсак, улар ё қоронғи зиндонларда ётибдилар ёки ғурбатда юриб, оммавий ахборот воситаларига яқинлашолмаяптилар. Ёхуд золим режимлар ва уларнинг разведка хизматлари томонидан қувғин остида қолганлар. Бас, Росули акрам ﷺнинг ушбу ҳадисларида айтилган уламолар айнан шулардир:

«بَدَأَ الْإِسْلَامُ غَرِيباً، ثُمَّ يَعُودُ غَرِيباً كَمَا بَدَأَ، فَطُوبَى لِلْغُرَبَاءِ قِيلَ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، وَمِنَ الْغُرَبَاءِ؟ قَالَ: الَّذِينَ يُصْلِحُونَ إِذَا فَسَدَ النَّاسُ»

«Ислом ғариб бўлиб бошланди, у яна ғариб бўлиб қайтади, ғарибларга Тубо жаннати бўлсин. Шунда, Ё Росулуллоҳ, ғариблар ким? – деб сўралди. Ул зот айтдилар: одамлар бузганини ислоҳ қилувчи кишилар». (Имом Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилган). Росулуллоҳ ﷺ бизга уларнинг озчилик бўлишларини очиқлаб,

«هُمْ أُناسٌ صَالِحُونَ قَلِيلٌ في أُناسِ سُوءٍ كَثِيرٍ»

«Улар кўпгина ёмон кимсалар орасидаги озчилик солиҳ кишилардир», дедилар.

Бугунги кунда Ислом Уммати учун мана шундай эр кишилар жуда-жуда керак. Чунки улар Умматга нажот йўлини чизиб бериб, уни экинзорлару наслларни ҳалок қилмиш нопок золим бошқарув сабабли юзага келган ёмон воқеликни ўзгартириш сари етаклайдилар, имон ва тоат аҳли азиз, ширк ва исён аҳли хор бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қайта барпо этиш учун жиддий фаолият қиладилар. Мен Аллоҳдан ушбу Халифалик барпо бўлажак кунни яқин қилишини сўраб қоламан, чунки У бунга қодир ва дуоларни ижобат қилувчи зотдир.

Роя газетасининг 2022 йил 22 июн чоршанба кунги 396-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here