Бишкекда ДМХХ томонидан “ноқонуний наркотика савдосига қарши кураш хизмати”нинг аъзолари қўлга олинди
Бишкекда “ноқонуний наркотика савдосига қарши курашиш хизмати” бўлимининг 3 нафар ходимлари ДМХХ томонидан қўлга олинди. Уларни уйларидан тинтув вақтида 3 кило олтин ва героин моддаси топилган. 24 kg.
Орган хизматчилари билан 3 нафар оддий фуқоро ҳам қўлга олингани айтилди. Бу жиноий тўда, милиция ходимлари томонидан қўлга олиниб йўқ қилиниши керак бўлган наркотик моддаларни савдоси билан шуғулланганликда гумон қилинишмоқда.
Изоҳ: Қирғизистоннинг деярли барча ҳудудида аҳвол шундай. Героин ва бошқа гиёҳванд моддалар сотиладиган жойлар ва сотаётган шахсларнинг деярли барчаси орган хизматчиларининг ҳимояси остида. Бу оддий фуқоролар учун сир эмас, балки оддий ҳолга айланиб, одамлар бу жиноятларга кўникиб қолишди. Фарзандлари ёки яқин одамлари бу дардга гирифтор бўлган одамлар ҳукумат ёки орган ходимларига арз қилишдан умидлари узилган.
Куч ишлатиш салоҳиятига эга орган ходимлари, ўқитувчилар сингари бюджетдан таъминланадиган тармоқ вакиллари бўлиб, улар ҳам, биз фуқоролар хавфсизлигимизни таъминлашлари учун ёлланган хизматчи тармоқ ҳисобланади. Яъни орган ходимлари умумий ёлланувчилар бўлиб, давлат воситасида халқ томонидан ёлланган хизматчилардир.
Лекин Қирғизистонда ҳам, куч ишлатиш салоҳиятига эга ходимлар давлатни фуқоролардан ҳимоя қилувчи органга айланиб қолди. Давлат ўқитувчи ва бошқа бюджетга боғлик тармоқлар сингари орган ходимларига ҳам зулм қилиб, маошларини оила тебратиш даражасидан паст белгилаб қўйди. Бундан ташқари коррупция авжига чиқиб, куч структураси ташкилотлари ичида пастдан юқорига қараб муайян норасмий солиғ йиғилади. Шунингдек ҳар бир лавозим муайян миқдорда сотилади. Буларнинг барчаси юқоридаги орган ходимлари иштирокида жиноий тўдалар пайдо бўлишига муҳит яратади.
Охирги вақтда куч структуралари давлатдан ажраб алоҳида ўз-ўзича орган бўлиб бораётгандек кўриняпти. Улар устидан ёзилаётган аризалар жавобсиз қолдириляпти. Улар ўзларини ёлланган хизматчилар эмас, хўжайинлардек тутиб, ноқонуний ҳаракатларида жавобгарлик сезишмагач, ҳаддиларидан ошиб боришяпти. Фуқоролар улар устидан кимга арз қилишни билмай умидсизликка тушиб, зулмга қарши курашишдан тўхтаб қолишди. Натижада давлат уларга беэтибор бўлиб, порахўрлик, коррупция йўллари билан фуқоролар устидан иқтисодий етишмовчилигини тўлдириб олишлари учун атайин имкониятлар яратиб беряпти. Одамлар ўғри, қароқчи тўдалардан эмас, милиция, суд ва барча орган ходимларидан хавотирда яшайдиган хавфли муҳит пайдо бўлиб қолди.
Қирғизистон давлати сайлов олдидан орган ходимлари ва жиноий тўдалар қўлловига муҳтожлик сезади. Шунинг учун уларга қарши қонуний чора тадбирлар кўра олмайди. Давлатнинг бу заифлиги фуқороларни орган ходимлари зулми остида қолиб кетишига сабаб бўляпти. Ҳозир халқ ичида орган ходимлари, суд ва ҳукуматга нисбатан ишонч, ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик қолмади, қўрқувдан бошқа ҳеч нарса йўқ!
Жамиятда жиноятчилик, коррупция ва зулмларга қарши фуқоролик кураши, жамоий руҳ (халқ нафрати)ни йўқолиши, зулмни кучайтиради! Қонун устиворлигининг заифлашиши ва куч орган ходимларининг ҳаддиларидан ошиши ҳамда сиёсат ва қонуннинг уларни жиловлай олмай қолиши давлатчиликни йўқотади.
Абдураззоқ Мўъмин.