Жо Биден: Турк халқи учун АҚШдан кўра яхшироқ дўст йуқ

650
0

Жо Биден: Турк халқи учун АҚШдан кўра яхшироқ дўст йуқ

Расмий сафар билан Туркияга келган АҚШ вице-президенти Жо Байден Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашди. Ёпиқ эшиклар ортида ўтган музокара икки ярим соатга яқин давом этди. Учрашувдан сўнг журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди.

Байден 15 Июлда юз берган давлат тўнтариши ташаббуси чоғида Турк халқининг жасоратига қойил қолганлигини билдирар экан, Туркияга эртароқ келмаганлиги учун ёки телефон орқали ҳамдардлик билдирмаганлиги учун узр сўради.

“АҚШ ҳалқи сиз томонда. Барак Обама биринчи бўлиб телефон қилган раҳбарлардан бири бўлди. Кошки эди, аввалроқ келганимда эди, бунинг учун узр сўрайман”, “Бизнинг дастагимиз мутлақ ва мустаҳкамдир. Юрагим фақат турк ҳукумати билан эмас, балки  турк халқи билан ҳам биргадир”, “Бутун жаҳон туркларнинг ватанпарварлигини кўрди. Мен шахсан, АҚШ Президенти номидан ҳам, АҚШ халқи номидан ҳам шуни айтиб ўтишни истардимки, сизнинг жасоратингизни ҳайрат билан кузатдик”, деди Байден.

Турк халқи АҚШни дўст сифатида кўришда давом этишига умид билдирган Байден ИШИД ва Курд ишчилар партиясининг (ПКК) қурбонига айланаётган турк халқига ўзининг шахсий ҳамдардлигини такрор изҳор этди. Бироқ Байден Курд ишчилар партияси АҚШ тарафидан қўллаб қувватланиб келаётгани ҳақида оғиз очмади. У фақат АҚШ ҳукумати Турк халқининг яқин дўсти эканлигига ишонтиришга уринди.

“Биз Туркия билан ҳамкорликни давом эттириш умидидамиз. Икки давлат ҳамкорлигини ошириш учун янги қадамлар ташлаймиз. “Терроризм”га қарши ҳамкорликни давом эттирамиз. АҚШ халқи аввалгидек сизларни қўллаб-қувватлайди. Халқингиз жасоратига қойил қолдик, бу фожиа қаршидаги позициянгиз кишини лол этади”, “Биз Туркия ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилишни давом эттирамиз. Турк халқи учун АҚШдан кўра яхшироқ дўст йуқ”, дея сўзида давом этди Жо Биден.

Байдендан кейин сўзга чиққан Эрдуғон АҚШ вице-президентига бу йил ҳисобидан иккинчи марта мезбонлик қилаётганлигидан мамнун эканлигини билдирди. Шунингдек, Туркия президенти давлат тўнтариш ташаббусида айбланаётган “ФЕТО”чилар етакчиси Фатҳуллоҳ Гуланни Туркияга топширишларини АҚШдан яна бир бор талаб қилганлигини айтиб ўтди.

Туркистон:

АҚШ бошчилик қилаётган оламий куфр системаси Россия, Эрон, Туркия, Саудия каби мамлакатлар билан яширин битим остида ҳаракат олиб боряпти. Улар Сурия ҳудудидаги тинч аҳолини ва бошқа жангчи қувватларни бомбардимон қилишларида ҳам, АҚШ чизиб берган йўналиш харитаси бўйлаб ҳаракатланишяпти.

Мақсадлари ҳам бир ва ўзаро мувофиқлаштирилган. Яъни, “Шомда бораётган исломий, мабдаий, инқилобий, мафкуравий оммавий йўналишга барҳам бериш кўзда тутилган”. Куфр системаси инқилобни, қуролли қўзғалонга айлантириб олиш учун жуда қаттик матбуот кураши олиб борди. Энди бу қуролли қўзғалончиларга ўзи барҳам бермоқчи. Лекин уларнинг муаммолари шундаки, қуролли қўзғалонлчиларни баҳона қилиб, тинч аҳоли вакилларини бир қисмини муҳожирларга айлантириб, чет мамлакатларга чиқариб юборган бўлса, яна бир қисмини қириб юбораяпти. Лекин шунга қарамасдан, Сурия халқини инқилобий исломий руҳини синдира олишмади. Женевадаги шартномаларнинг барчаси мувоффаққиятсизликка учради. Яъни улар Суриядаги исломий муҳитни синдириб, мусулмонларини ўз томонларига оғдира олишмади.

Улар Шом халқини мафкуравий, инқилобий руҳини синдира олишмагани боис Сурияни бир неча бўлакларга бўлиб, ҳар бири мазкур бўлинган қимсларни оталиққа олиш орқали босиб олишмоқчи бўлишаяпти. Шунингдек, Улар бу ҳудудларда ўзлари вайрон қилган шаҳар ва қишлоқларни қайтадан тиклаб бериш билан мусулмонларни аввалги ишончларини қозониб олишга ҳаракат қилишмоқчи.

Ҳозирда куфр олами мафкурага қарши ҳарбий куч ишлатиб яна бир марта мағлуб бўлганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Шу кунларда ҳатто Хитой ҳам бу куфр карвонига қўшилиш иштиёқида эканини билдириб, Асадни ҳимоя қилиш ташаббуси билан ўртага чиқди. Бу ҳам юқоридаги фикримизни қувватлайди. Чунки Хитой Сурияда инқилобий ҳаракатлар бошланиш вақтида у ерга жуда катта лоиҳалар бошлаган ва инвестиция ётқизган энг йирик давлатлардан бири эди.

Куфр олами Сурияни ўлжа сингари бўлиштириб олиш ҳақида фикрлашяпти. Лекин уларнинг бу ҳаракатлари ўзлари учун ўта хавфли вазиятлар пайдо қилади. Чунки куфр олами Шом мусулмонларини ўта хорлаб юборишди. Улар энди маккорлик қилиб яна аввалгидек ҳамкор ҳолатига қайта олишмайди. Саудия, Туркия, Эрон сингари исломий юртлар Исломни ниқоб қилиб, куфрнинг бу юртдаги қадамларини яна ҳам мустаҳкамлаб беришга ҳаракат қилишмоқда. Лекин энди уларнинг макрларининг иш бериши жуда қийин. Зулм ҳаддан ташқари кучайиб кетди. Исломни ниқоб қилиб олган исломий ўлкалардаги ҳукуматлар эса, зулмни олдини олиш ўрнига золимлар билан ҳамкорлик қилишяпти. Энди куфр олами Шомга йиғилишса, у ерда Ислом билан куфр ўртасида ҳақиқий кураш бошланади. Улар учун Афғонистондаги аччиқ мағлубиятлари бир “ҳолва” бўлиб қолади инша Аллоҳ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here