Амалларнинг яхшиси

2415
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Амалларнинг яхшиси

Ҳофиз Абу Наъим “Ҳилятул-авлиё” асарида Иброҳим ибн Башардан шундай ривоят қилади: “Мен барча бандалар, жумладан олимлар, солиҳлар, ва зоҳидлар орасида Иброҳим ибн Адҳамчалик дунёдан юз ўгирган ва ундан нафратланган одамни кўрмадим. Баъзан деворлар, уйлар ва дўконларни бино қилганлар ёнидан ўтсак, уларга юзланиб, қараб ҳам қўймас эди. Ўшанда мен уни бунинг учун койидим. У менга шундай деди: “Эй Башарнинг ўғли, Аллоҳ Таолонинг ушбу каломини ўқинг:

لِيَبْلُوَكُمْ أَيُّكُمْ أَحْسَنُ عَمَلًا ۚ

“(Эй инсонлар, У) сизларнинг қайсиларингиз чиройлироқ-яхшироқ амал қилгувчи эканлигингизни имтиҳон қилиш учун ўлим ва ҳаётни яратган зотдир”. (67:2)

Аллоҳ, “Сизлардан қайси бирингиз дунёни қаттиқ яхши қурувчи, дунёни барча нарсалардан устун қўювчи ва дунёни кўп йиғувчи эканлигингизни имтиҳон қилиш учун, деб айтмаган”, деди. Яна у Аллоҳ Таолонинг ушбу

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ

“Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. (51:56) сўзларини эслатиб, Аллоҳ “Мен жин ва инсонни фақат дунё кетидан қувиш, пул йиғиш, уйлар қуриш, саройлар бино қилиш ва кўнгил очиш учунгина яратдим” демаган, деди. Шундай қилиб у, кунни худди шу нарсаларни такрорлаш билан ўтказди.

Аллоҳ Таоло яна шундай марҳамат қилади:

فَبِهُدَاهُمُ اقْتَدِهْ

“Бас, уларнинг ҳидоятига эргаш”. (6:90)

Яна айтади:

وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ حُنَفَاءَ وَيُقِيمُوا الصَّلَاةَ وَيُؤْتُوا الزَّكَاةَ ۚ وَذَٰلِكَ دِينُ الْقَيِّمَةِ

“Ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга, у зот учун динни холис қилган, Тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) ато этишга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри йўлдаги (миллатнинг) динидир”. (98:5)

“Зоҳидлик” – мулойимлик, демакдир. (одоб 1-бўлим.)

Пайғамбаримиз  У кишининг оила аъзолари ва саҳобаларига солоту саломлар бўлсин. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи бароатуҳу.

4 Зулҳижжа, 1445ҳ йил.

10 Июн,       2024м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here