Тожикистон парламенти ҳижобни тақиқловчи қонунни қабул қилди
19 июн куни Тожикистон парламентининг юқори палатаси “Анъана ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритди. Қонуннинг янги таҳририга кўра, миллий маданиятга мос келмайдиган кийимларни кийиш, реклама қилиш ва сотиш тақиқланади. Мазкур қонунга амал қилмаганлар 65 минг сомоний ёки 6 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилади.
Парламент томонидан қабул қилинган қонунга киритилган ўзгартиришлар президент имзосидан кейин кучга киради. Бундан аввал Тожикистоннинг тоғут президенти Имомали Раҳмон ҳижобнинг тожик маданиятига мос келмаслигини айтиб чиққан эди.
Эслатиб ўтамиз, 2023-йил 5 сентябрь куни Ўзбекистон парламентининг қуйи палатаси жамоат жойларда ниқоб кийган аёлларни маъмурий жазога тортиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.
Қирғизистонда ниқоб кийиш ва узун соқол қўйишни тақиқловчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.
Қозоғистон Таълим-тарбия вазирлиги ҳам “Мажбурий мактаб формасига қўйиладиган талабларни тасдиқлаш тўғрисида”ги фармон доирасида ўқувчи қизларга ниқоб кийишни тақиқлади. Ота-оналар томонидан ушбу фармон конституцияга зид эканлиги ҳақида шикоят қилинган бўлса-да, конституциявий суд уни кўриб чиқишдан бош тортди.
Демак ўз-ўзидан маълумки, Марказий Осиёда Исломий қадриятларга қарши кураш оммавий норозиликларни бостириш учун баҳона сифатида фойдаланиладиган воситага айланган. Чунки диктатуранинг табиати шундайки, унда бир ҳовуч одамларнинг манфаати учун барча инсонларнинг қадриятлари оёқ ости қилинади. Қирғизистонда хавфсизлик баҳонасида ҳайит намозини майдонда ўқишни тақиқловчи чора-тадбирларда буни яққол кўрдик.
Аслида, ҳижоб ёки ниқобни тақиқлаш бу хоин раҳбарлар улуғлаб келаётган демократик қадриятларига зиддир. Аниқроқ айтганда, демократиядаги дин эркинлиги ва шахс эркинлиги инсонга исталган динга эътиқод қилиш ва ҳар қандай хусусиятдан фойдаланишни кафолатлайди. Бу қадрият дунёвий давлатнинг конституциявий қонунидир. Бироқ, Марказий Осиёдаги бу хоин режимлар бу қадриятлардан воз кечиб, улардан фақат ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб келаётганига анча бўлди. Масалан, тангричилик, бутпарастлик, ЛГБТ ёки бошқа бузуқликлар учун эркинлик берилади. Бироқ, Исломий қадриятлар ҳақида гап кетганда, масалага бошқача қаралади. Бу эса, демократик тузум билан диктаторлик тузум бир танганинг икки томони эканлигини, ҳар иккиси ҳам ўз хоҳиш-иродасини халқ иродасидан устун қўйишини кўрсатиб турибди!
Аслида, муслималар ниқобни золим ҳокимият рухсат бергани ёки инсонга эркинлик берилгани учун киймайдилар, аксинча, Аллоҳнинг амри ва Исломий қадрият деб киядилар.
Шундай экан, биз мусулмонлар мустамлакачи ва диктаторлик тузумларнинг Исломга қарши курашига қарши туришимиз лозим. Чунки бугун ниқоб кийишни ман қилган мутасаддилар эртага даъватимизни, намозимизни, рўзамизни ҳам ман қилиши турган гап.
Мумтоз Мавароуннаҳрий