Қизил-Омполдаги уран конини ишга тушириш учун инвесторлар изланмоқда

2285
0

Қизил-Омполдаги уран конини ишга тушириш учун инвесторлар изланмоқда

Қирғизистон ҳукумати 19 июн куни хорижий инвесторларни бир қатор тоғ-кон лойиҳаларида иштирок этишга таклиф қилди. Улар орасида бугунги кунда муҳокамага сабаб бўлаётган уран конини ўз ичига олган Қизил-Омпол конини ривожлантириш лойиҳаси ҳам бор.

Бундан ташқари, нефт ва темирни қайта ишлаш бўйича ҳукуматнинг тавсиялари ҳам тақдим этилди. Иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиевнинг сўзларига кўра, Қирғизистондаги темир рудаси заҳиралари 5 миллиард тоннадан ошади. Тош-Булоқ ҳудудидан уранни қайта ишлаш имконияти ҳам таклиф қилинмоқда. Қирғизистонда 50 миллион тоннадан ортиқ нодир металлар заҳираси мавжуд.

Ўтган ҳафта Жогорку Кенеш Қирғизистонда уран конини ишга тушириш ва тадқиқоқ ишларини олиб бориш бўйича чекловларни олиб ташлаш борасида қонун қабул қилди. Бу билан Қизил-Омпол конини ишга туширишга йўл очилди.

Бундан аввал бош вазир Ақилбек Жапаров конларни қазиб олишга тайёргарлик кўриш учун бюджетдан 1 миллиард сом ажратилганини маълум қилган эди. Ўшанда у 26-28 июн кунлари Хитойнинг Урумчи шаҳрига ташриф буюришини ва у ердаги йирик титаномагнетит заводи фаолияти билан танишишини қўшимча қилган эди.

Бироқ экологлар бу конни ишга тушириш табиатга катта зарар етказишидан огоҳлантирмоқда. Айниқса, Қизил-Омполдан қазиб олинган материалларни қайта ишлаш учун Қара-Балтага олиб кетилиши режалаштирилганлиги сабабли, бунинг хавфи янада юқори. Ахир, Балиқчидан Қара-Балтага ташиш учун бошидан охиригача аҳоли зич жойлашган Чуй вилоятидан ўтиш керак бўлади.

Айни пайтда Жумғал туманининг Минг-Қуш қишлоғида уран чиқиндиларини олиб кетаётган юк машинасининг сойга қулаши аҳолини хавотирга солмоқда. Вазирлик қулаган машинада уран чиқиндилари борлигини тасдиқлади. Воқеа жойидан олинган видео тасвирда ҳалокатга учраган машинадаги қандайдир номаълум моддалар оғир техника орқали бошқа машинага юкланаётганини кўриш мумкин.

2019 йилда жамоатчилик норозилиги туфайли уран ва торий конларини ўрганиш, изланиш ва ишлатиш тақиқланган эди. Бунга Қизил-Омпол конида изланиш ишларини олиб бораётган Россиянинг “ЮрАзиа” компанияси фаолиятига нисбатан аҳолининг норозилиги сабаб бўлган эди.

Бугунги кунга келиб, Жапаров ҳукумати мазкур конни ишга туширишга киришмоқда. Қизил-Омполда аҳоли саломатлиги учун хавфли моддалар мавжудлигига қарамай, унинг фойдаси эътиборга олинмоқда.

Қизил-Омполдаги уран конини қазиб олиш халқ учун жиддий муаммо туғдиради. Чунки мазкур кон денгиз сатҳидан 3000 метр баландликда жойлашган. Ер остидан уран қазиб олинса, радиацион нурланишнинг таъсир қилиш хавфи ортади. Уранни бойитиш жараёнида ундан қолдиқлар чиқади. Унинг радиацион хавф туғдириши бир неча минг йилларгача давом этаверади. Унинг зарари сув ва шамол орқали тарқалади.

Қазиб олинган хомашёни қайта ишлаш заводига ташиб бориш ҳам хавфлидир. Агар уран юкланган контейнерлар аварияга учраса, унинг зарарсизлигини айтиб халқни алдаб қўяверишади, лекин барибир халқ унинг зараридан азоб чекаверади. Барскоондаги циянид авариясида ана шундай ҳодисага гувоҳ бўлдик. Мин-Қуш қишлоғида содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳам бунга яққол мисол бўла олади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бугунги кунда фойдага асосланган капиталистик тузум устимизда татбиқ қилинаётганлиги учун ҳам, Уммат мулки бўлган фойдали қазилмаларни қазиб олишда одамларга зарар етиши ҳисобга олинмайди. Уларнинг зарарсиз усуллар билан қазиб оламиз, деб даъво қилишлари ёлғондан бошқа нарса эмас. Буни Қумтордаги музликларнинг эриб йўқ бўлиши ва цианиднинг сувга тўкилиши яққол кўрсатиб турибди. Ҳозирги ҳукумат нафақат Қизил-Омполдаги конни, балки Жетим тоғ каби йирик темир руда конларини ҳам инвесторлар қўлига топширишга ҳаракат қилмоқда. Шундай экан, халқ ер ости бойликлари соҳасида ҳукуматнинг ҳийла-найрангларидан эҳтиёт бўлиши ва ҳукуматни шариат ҳукмларига биноан муҳосаба қилишлари лозим. Халқ уларнинг Уммат мулкини суистеъмол қилишларига эътиборсиз бўлмаслиги керак.

Мумтоз Мавароаннаҳрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here