Озиқ-овқат хавфсизлиги

148
0

 Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

 Атроф муҳит саломатлиги

 Озиқ-овқат хавфсизлиги

   Албатта бизлар истеъмол қилаётган озиқ-овқатлар кимёвий ва биологик хатарларга нишондир. Агар озиқ-овқат бузилса ёки тайёрлаш жараёнида тозаликка риоа қилинмаса, албатта бундан турли касалликлар келиб чиқиши мумкин. Ҳайвонот махсулотлари ва юмшоқ сабзавот махсулотлари Сальмонелла, Листериа ва Патоген колиформ бактерияларини шунингдек, Бассилиус, Ентерококкус ва Глостридиум, Ботилинум иссиққа чидамли бактериал оқсилларни ташиши мумкин. Улар хатто уларни ишлаб чиқарган бактерияларни ўлдиргандан кейин ҳам зарарли бўлиб қолаверадилар. Озиқ-овқатлар тайёрлаш, қадоқлаш ёки сақлаш вақтида ҳам ифлосланиши мумкин. Шу йўл билан улар дон ва бошқа ўсимлик махсулотларига токсинларни чиқариши мумкин. Ҳайвонот махсулотлари ўз ўринларида ҳам ифлосланишлари мумкин. Ўрта Ер денгизи хавзаси мамлакатларида сут берувчи чорва молларида бактериал хужайрали паразит қўзғатувчи Брутселлос кенг тарқалган касаллик бўлиб, у одамларга пастеризацияланмаган сут, юмшоқ пишлоқлар ва хатто чала пишган гўшт орқали юқади. Ҳайвонларни қайта ишланган ҳайвонлар қолдиқлари билан озиқлантириш каби ношаръий амалиётлар чорва моллари орасида “Жунунул бақар – Жинни сигир касаллиги” нинг тарқалишига олиб келди. Агар у одамларга юқса, Криетсфелдт-Якоб касалига олиб келади.

  Халифалик давлати озиқ-овқат саноатининг барча нуқталарида, фермер хўжалигидан тортиб, то истеъмолчига қадар озиқ-овқат гигенаси стандартларини ўрнатиши ва бу стандартларга риоя этилишини назорат қилиши лозим.

Зооноз касалликларининг тарқалишини назорат қилиш ва олдини олиш

   Кўпгина қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари касалликлари ҳайвонларнинг маҳсулотларини истеъмол қилиш ёки қишлоқ хўжалиги билан бевосита алоқа қилиш орқали одамларга юқади. Шунингдек, қуруқлик ҳайвонлари зооноз касаллигининг асосий манбайидир. Шунинг учун ҳам бу касаллик зооноз касаллиги (ҳайвонлардан тарқаган касаллик) деб аталади. Парранда гриппи, чўчқа гриппи ва коронавируснинг сўнги учта оғир пневмания тўлқинлари ҳайвонлардан келиб чиққан. Улардан энг сўнгиси Covid-19 касаллигига сабабчи бўлган Covid-SARS 2, шунингдек, Zika ва Ebola вирусларидан келиб чиққан бошқа юқумли касалликлар, Q иситмаси(Ку-лихорадка), сил ва қутуриш каби бошқа эпидемияларнинг барчаси зооноз-ҳайвонлардан тарқаган касалликлардир. Бунга қўшимча, ношаръий жинсий алоқалар келиб чиқадиган  (OIV) OITS (Спид) касалликлари ҳам мавжуд. Ушбу  юқумли касалликларнинг одамларга юқиш усуллари бу касалликларга қараб фарқ қилади.

  Ҳайвонлар орасида касалликларни тарқалишини назорат қилиш ва уларнинг одамларга юқишини олдини олиш Халифалик давлати олдида турган энг муҳим вазифалардандир.  Шунинг учун бу давлатнинг асосий вазифаси ветерианария шифокорларидан иборат махсус органни ташкил этишдан иборатдир. Бу орган ўзининг асосий вазифасида Қишлоқ хўжалиги идораси(зироат бўлими)га бўйсунади ва қуйидаги соҳаларда Соғлиқни сақлаш идораси билан бирга иш олиб боради:

А – ҳайвонларнинг саломатлигини назорат қилиш; Ислом давлатидаги ветеринария аппарати давлатга ёки жисмоний шахсларга тегишли барча чорвачилик хўжаликларини кузатиб боради.

Б – касаллик ташувчи зараркунандаларга қарши курашади.

В – ёввой ҳайвонларни асраш; ёввойи ҳайвонлар бойлигини асраш ҳаётнинг давомийлиги ва табиат мезонини сақлаб қолиш учун зарур бўлган ишдир. Ёввойи ҳайвонларнинг соғлиғини назорат қилиш эса, қутириш, парранда гриппи ва бошқа касалликларнинг уй ҳайвонларига ёки инсонларга юқишини олдини олиш учун муҳим омилдир.

  Албатта инсон соғлиғи ҳайвонларнинг саломатлиги билан боғлиқдир. Бу ҳақиқат ҳайвонларга эътибор қаратишга чақиради. Бундан ташқари, ҳайвонларга ғамхўрлик қилиш шариатда савоб иш саналади. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

بَيْنمَا رَجُلٌ يَمْشِي بطَريقٍ اشْتَدَّ علَيْهِ الْعَطشُ، فَوجد بِئراً فَنزَلَ فِيهَا فَشَربَ، ثُمَّ خَرَجَ فإِذا كلْبٌ يلهثُ يَأْكُلُ الثَّرَى مِنَ الْعَطَشِ، فَقَالَ الرَّجُلُ: لَقَدْ بلَغَ هَذَا الْكَلْبُ مِنَ العطشِ مِثْلَ الَّذِي كَانَ قَدْ بَلَغَ مِنِّي، فَنَزَلَ الْبِئْرَ فَملأَ خُفَّه مَاءً ثُمَّ أَمْسَكَه بِفيهِ، حتَّى رقِيَ فَسَقَى الْكَلْبَ، فَشَكَرَ اللَّهُ لَه فَغَفَرَ لَه. قَالُوا: يَا رسولَ اللَّه إِنَّ لَنَا في الْبَهَائِم أَجْراً؟ فَقَالَ: “في كُلِّ كَبِدٍ رَطْبةٍ أَجْرٌ

“Бир одам йўл юраётганда қаттиқ чанқайди. Шунда бир қудуқ топади. Қудуққа тушиб, қудуқ сувидан ичади. Сўнг ундан чиқади. Қараса, бир ит хансираб, очликдан тупроқ ялаётган бўлади. Шунда халиги одам; бу ҳам худди мендек чанқабди, дейди-да қудуққа қайта тушади, массисига сув тўлдиради, оғзида тишлаб олиб чиқада ва сувни итга ичиради. Шунда Аллоҳ ундан мамнун бўлади, гуноҳларини кечиради. Саҳобалар; ё Расулаллоҳ, бизлар учун ҳайвонлар қаршисида ҳам ажр борми, деб сўрайдилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам эса: “Ҳа, ҳар бир нам жигарда (ҳар бир тирик жониворда) ажр бордир”, – деб марҳамат қиладилар.

Дарахтзор ва ўрмонларни асраш 

   Дарахтзор ва ўрмонлар ер юзида ҳаётнинг давом этишини мукаммаллаштирувчи табиий ўпка вазифасини бажаради. Демак, улар ҳаёт боқийлиги учун ҳамда табиат қонуни Аллоҳ таъоло белгилаганидек бир маромда давом этиши учун зарур омилдир. Зеро, инсон ва ҳайвон кислород ва озиқа моддаларига муҳтож. Айрим ҳайвонлар эса, бу ўрмонларга ўзлари яшайдиган муҳит сифатида муҳтождирлар. Шунинг учун дарахтзор ва ўрмонларни муҳофаза қилиш ҳаёт давомийлигини таъминлаш учун зарур бўлган ишдир. Модомики, табиий ҳаётни бус-бутун, тўлалигича асраб қолиш лозим бўлар экан,  Ислом давлати ўрмонларни кесиб, йўқ қилишдан, улардаги тирик мавжудотларни ов қилиш ёки қувиб хайдашдан ҳимоя қилиши лозим бўлади.

Канализация

   Канализация – чиқиндиларни экологик жиҳатдан энг соғлом бошқариш бўлиб, у ўзан сувларини, ёмғирларнинг йўналишларини буриш вазифасини ҳам бажаради. У саноат ва қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига таъсири кўрсатмайдиган тарзда тўғри ҳал этишга ёрдам беради. Шунинг учун аҳоли пунктларида оқава сув ва чиқиндиларни оқизишга мўлжалланган канализация тармоқлари давлат томонидан  ташкил этилиши лозим. Шунингдек, давлат бу чиқиндиларни кўмиш, ёқиш ёки нопок бўлмаган чиқиндиларни қайта ишлаш ва қайта ишлатиш марказларини барпо этиши лозим. Бу – ишларни бошқариш ва зарарни олдини олиш бобига киради. Бундан ташқари, чиқиндихоналар ва чиқиндиарни қайта ишлаш корхоналари аҳоли турар жойларидан ва сув хавзаларидан олисда жойлашиши ҳам ана ўша ишларни бошқариш ва зарарни олдини олиш бобига киради.

Турар-жой шароити учун санитария муҳандислиги

  Ислом давлатида шахар ва турар-жойлар архитектураси аҳолининг саломатлиги ва уларнинг истироҳатига хизмат қилиши лозим. Бунинг учун шахарлар ифлосланишдан ва шовқин- сурондан чегараланади. Уйлар заводлар ва турли устахоналардан олисга қурилади. Магистрал йўллар, поезд вокзал ва аэропортлар ҳам уйлардан ва аҳоли пункларидан узоқлаштирилади. Давлат шахарлар ва турар-жойлар архитектурасини тўғри вентилация қилишга имкон берадиган, аҳолининг хаддан зиёд кўп тўпланишига йўл бермайдиган, санитария-гигена, кўчаларни тозалаш ва чиқиндиларни олиб чиқишга қулай бўлган тарзда лоихалаштиради. Давлат шол, кўзи ожизлар ва турли касалликларга чалинган одамларни ҳисобга олиб, транспорт воситаларини ва йўлларни қулайлаштириши, уларни хаста ва ногиронларнинг талаб ва эҳтиёжларига мослаштириш лозим.  Айниқса, мактаблар ва давлат бинолари каби жамоат муассасаларида давлат томонидан қулайликлар яратилиши лозим. Бу давлат бошлиғига вожиб бўлган ишдир. Шунингдек, болалар хавфли жойларда ўйнаш хатарига дучор бўлмасликлари учун давлат улар учун ҳам, аҳолининг қолган қисми учун ҳам хавфсиз оромгоҳлар ҳамда ўйин майдончаларини ташкил этиши лозим.

Стандартлар ва назорат

   Инсонларни айниган озиқ-овқатлардан, ифлосланган сув ва ифлосланган ҳаводан ҳимоя қилиш учун Ислом давлати қуйидаги умумий ишларни амалга ошириши керак; хавфларни баҳолаш, хавфсизлик стандартларини  ўрнатиш, ҳаво, сув ва озиқ-овқат махсулотларини текшириш. Бундан ташқари, давлат ҳайвонлар саломатлигини инсон саломатлиги омили сифатида кўриши лозим. Шунинг учун ветерианария экспертизаси ҳам давлат масъулиятидандир. Ушбу текширувлар лабараториялар билан таъминланиши лозим. Кечикиш натижасида юзага келадиган ҳар қандай хавфни олдини олиш учун хавф жойида тезкор ташхис  имконини берувчи диогнозтика воситаларини ишлаб чиқиш учун лабаратория тадқиқотлари қўллаб-қуватланиши лозим. Яхши жиҳозланган ҳудудий лабораториялар мунтазам диагностика таҳлилларини ўтказиши лозим. Ушбу лабораторилар оммавий эпидемиялар пайдо бўлиши эҳтимолига қарши курашиш имкониятини берадиган жиҳозлар билан жиҳозланиши лозим. Ушбу жиҳозлар аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун таҳлилий жараёнларнинг сезиларли даражада кучайишига ёрдам беради.

  Халифа техник эксперт комиталари тавсиялари асосида ҳаво, сув, озиқ-овқат ва ветеринария хавфсизлиги стандартларини қабул қилади. Муҳтасиб номидан ҳаракат қилувчи инспекторлар бу меъёрларни амалга оширишга мажбурлайдилар. Улар қоидабузарларга қарши чоралар кўриш салоҳиятига эгадирлар. Масалан, айниган ёки соҳта таом сотганлиги фош бўлган  ресторанлар ёки магазинларни ёпиб қўядилар. Агар бепарволик қилиб ёки қасддан таомни айнитиб қўйган бўлсалар, бундай ресторан ва озиқ-овқат дўконлари эгаларига қарши жазо чораларини қўллашлари мумкин. Тўғрилаш қийинроқ бўлган жойларда, масалан саноат ишлаб чиқаришида бўлгани каби, инспекторлар носозликлар тўғрисида ҳисоботларни тақдим этишлари лозим. Кейин эса, бу масала завод эгаси билан кўриб чиқилади. Тегишли олий маълумотга эга бўлган инспекторлар махсус стандарт иш тартиб-қоидаларига мувофиқ мониторинг ва намуна олиш бўйича ўқитилади. Давлат ушбу хавфларни тушиниш ва тузатишга қаратилган тадқиқотлар билан доимо ҳамқадам юриши лозим.  Марказий лабораторияларни фундаментал тадқиқотлар билан таъминлаши лозим. Шу билан бирга, минтақавий лабораторияларни ҳам мунтазам равишда кузатув остида назорат қилиб бориши шарт.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here