بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Британия «терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Ҳизб ут-Таҳрирни тақиқламоқда
﴿قَدۡ بَدَتِ ٱلۡبَغۡضَآءُ مِنۡ أَفۡوَٰهِهِمۡ وَمَا تُخۡفِي صُدُورُهُمۡ أَكۡبَرُۚ﴾
«Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир»
Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак
Фаластин заминидаги
матбуот бўлими аъзоси
Британия парламенти Ҳизб ут-Таҳрирни тақиқлаш ва уни «террорчи ташкилот» деб таснифлаш тўғрисидаги қарорни ёқлаб овоз берди. «Ҳизб ут-Таҳрир терроризм ва «антисемитизмни» мақтайди» деган асосда ички ишлар вазири Жеймс Клеверли томонидан тақдим этилган бу қарор, шошилинч муҳокамадан сўнг, умум ва лордлар палатасидаги барча Британия вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди. Британия ички ишлар вазири Жеймс Клеверли ўз баёнотида Ҳизб ут-Таҳрирга тақиқ қўйилишини унинг 7 октябр воқеаларини мақтагани ва Фаластин қаршилик ҳаракатининг (Исроил) объектларига қарши зарбаларини юксак баҳолагани билан асослади. Баёнотда Ҳизбнинг бу воқеаларни қоралаши «терроризмга даъват» ва «экстремизм ва антисемитизмга тарғиб қилиш» деб ҳисобланди.
Шундай қилиб, демократия ва эркинликлар қонунчиларини, либерал ва илмоний қадриятлар назариётчиларини ўзида жамлаган деб фараз қилинган Британия парламенти ўз принципларини, даъво қилган қадриятларини ва ёлғон сақофатларини оёқ-ости қилиб, Ҳизбни террорчи деб ҳисоблашда ижрочи ҳокимиятга қўшилди.
Дунёнинг 50дан ортиқ давлатида фаолият юритаётган, 70 йилдан ортиқ вақтдан бери мавжуд бўлган Ҳизб ут-Таҳрирнинг террорчилик ва моддий ишлар билан машғул бўлганини ёки зўравонликдан восита ўрнида фойдаланганини бирорта ҳукумат исботлай олмаган. Ҳизбни тақиқлаган, унинг аъзоларини қувғин қилган давлатларнинг барчаси Ғарбнинг ўзи томонидан ҳамиша диктатор ва мустабид деб таърифланган давлатлардир. Ҳолбуки, Ғарб араб давлатлари, Россия ва Ўрта Осиё давлатлари каби баъзи давлатларга қарши курашишини ва уларнинг режимларига душманлигини даъво қилиб, уларни қолоқ, реакцион, демократия ва эркинлик душмани деб таърифлаб келади. Барча давлатлар Ҳизбни фикрий ва сиёсий кураш майдонидан зўравонлик майдонига чиқарадиган бирорта воқеани топиша олмаган. Британия сиёсатчиларини ўз қонунларига зид бўлган бундай қадамни ташлашга нима ундади?! Эътибор қаратилиши керак бўлган ва чуқур текширишни талаб қиладиган нарса шудир.
Бу саволга жавоб беришдан олдин шуни айтиб ўтиш керакки, бу Британия ҳукуматининг Ҳизбни жиноий жавобгарликка тортиш ёки тақиқлашга қаратилган биринчи уриниши эмас. Тақиқлаш қарори Тони Блэр, Дэвид Камерон ва Тереза Мэй каби бош вазирлар томонидан бир неча бор муҳокамага қўйилган. Улар тақиқлашни оқлайдиган аниқ қонуний асос бўлмагани учун ортга чекинишган. Улар қарорни қонуний жиҳатдан оқлайдиган асосни ҳозир ҳақиқатдан топишдими?! Албатта, йўқ. Ҳизб ўз фикрини, хатти-ҳаракатини, эътиқодини ва фаолиятини ўзгартирмаган. У Аллоҳ уни ғолиб қилмагунигача, ўз йўлини асло ўзгартирмайди ва ўз принципларида собит туради. Ўзгариш уларда содир бўлди, Ҳизбда эмас.
Тўғри, бу сафар Ҳизбни тақиқлаш учун улар кўрсатган баҳона Ҳизбнинг Ғазодаги мужоҳидларни қўллаб-қувватлаши ҳамда жиноятчи душман бўлган яҳудий вужудига қарши мужоҳидларга ёрдам кўрсатишга чақиришидир. Буни улар антисемитизм ва терроризмни рағбатлантириш деб ҳисоблашди. Бироқ бу баҳоналари ва «ҳужжат»лари шу даражада паст-қадрсизки, ҳатто кўриб чиқишга ҳам арзимайди. Биродарнинг ўз биродарини қўллаб-қувватлаши қачондан бери антисемитизм бўлиб қолди?! Яҳудийлар томонидан Фаластин аҳлига қарши амалга оширилаётган қирғин ва ваҳшийликларни рад этиш ирқчилик позицияси ҳисобланадими?! Хўш, адолат, ҳақиқат ва мазлумларга ёрдам кўрсатиш мезонлари қани?! Бу – бутун дунёда, шу жумладан, Ғарб оламида ушбу жиноят ва ваҳшийликни рад этиш учун юриш ва намойишларга чиққан одамларни Британия ҳукумати антисемит деб ҳисоблайди деганими?!
Ғазо ва унинг аҳлини қўллаб-қувватлаш, уларга ёрдам беришга чақириш террор деб ҳисобланаётган экан, хўш, ким террорист дея тавсифланишга лойиқ: Британияда ўзининг дин, ҳазорат ва сақофатда қардоши ҳисобланган мусулмонга оғзаки ёрдам бериб, унга сабот, ғалаба ва қирғинлардан нажот топишини тилаб дуо қилаётган мусулмонми ёки яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаб, уни қурол-яроғ, портловчи моддалар, самолётлар ва разведка маълумотлари билан таъминлаётган ҳамда болалар, аёллар ва қарияларнинг ўлдирилишига, масжид ва мактабларнинг ичидаги одамлари билан қўшиб портлатиб ташланишига шерик бўлаётган, шунингдек, жанговар самолёт бортидаги ҳарбий юклар орасидан чиқиб, қилмишлари билан оламга мақтанаётган британияликми?! Геноцид ва ваҳшийлик остидаги мазлум томонида турган киши наҳотки террорчи ҳисобланса?! Наҳотки, жиноятчи қотил билан бирга бўлиб, унга қурол-яроғ, таъминот ва разведка маълумотларини етказиб берган киши тинчликпарвар ва инсоният ҳимоячиси ҳисобланса?!
Уларнинг далиллари қонуний жиҳатдан асоссизлиги аниқ. Бу қарор нуфузли гуруҳ томонидан қабул қилинган сиёсий қарордир. Бу гуруҳ вакилликка, эркинликлар ва инсон ҳуқуқлари сақланиши талабларига энди тоқат қилолмайди. Шунинг учун тишларини кўрсатиб ириллаб, ўзининг ҳақиқий башарасини ошкор қилди. Чунки Ҳизбнинг фаолияти, жиноятчи ҳукмдорлар хиёнатини ва Ислом оламидаги малайларни фош этиши, Умматни тахтларни қулатишга ундаши, шунингдек, Фаластин, Ғазо ва Ақсо масжидига ёрдам кўрсатиш учун армияларни ҳаракатга келтиришга чақириши уларни ваҳимага солиб қўйди. яҳудий вужудининг жинояти ва уни қўллаб қувватловчи Ғарб ҳукмдорларининг ваҳшийлиги Ҳизб томонидан фош этилиши уларни зериктирди. Ғарб жамоатчилиги олдида уларнинг башараси очилиб қолди ва жамоатчилик уларни жиноятда яҳудийларга шерик, қирғинлар ва геноцидда уларга тарафдор деб биладиган бўлиб қолди. Шунинг учун улар Исломга ва Ҳизбга нисбатан қалбларидаги яширин нафратнинг бир қисмини чиқаришга мажбур бўлишди. Чунки Ҳизб ҳеч қачон улар билан дўстлашмади, уни тўхтатиб қолишларига ёки унга таъсир ўтказишларига умид қолдирмади.
Ҳизбнинг Ақсо тўфонига нисбатан тутган позицияси, Умматни ва Уммат армияларини Ғазога ёрдам кўрсатишга чақириши, Ғарб ва унинг етакчиларини фош қилишга қўшган ҳиссаси Риши Сунакнинг илигини қалтиратди. Шу боис Ҳизбни тақиқлаш қарорини қабул қилиш учун ўз демократиясини девор ортига улоқтириб, ўзлари даъво қилган эркинлик принципларини оёқ-ости қилди. Иш судга ҳавола қилинган пайтда модомики суд ҳукумат ва парламентни қўллаб-қувватлашга қарор қилган экан, демак бу қарор босим остида қабул қилинган қарор эмас. Аксинча, у Британиядаги давлат ортидаги давлатнинг қарори ҳисобланади ва улар эртага ўз ғазабларини босиш учун барча қадриятларини ҳам қурбон қиладилар.
Британия сиёсатчилари ҳамда бошқа дунё етакчилари ва режимлари биладиган ҳақиқат шуки, Ҳизб ўз фаолияти ва даъватини давом эттиради. У тақиқ қўйилиши ёки рухсат берилишига парво қилмайди ва унинг Ислом оламидаги фаолияти бунга далилдир. Ҳизб режимларга ялтоқлик қилиш ёки уларнинг ёмонлигидан сақланиш учун ҳеч қачон ўз фикри ва принципларини ўзгартирмаган ва то Росулуллоҳ ﷺнинг қуйидаги ҳадисларининг тасдиқи сифатида Аллоҳ уни ғолиб қилгунига қадар ўзгартирмайди:
«لَا تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي عَلَى الْحَقِّ ظَاهِرِينَ لَعَدُوِّهِمْ قَاهِرِينَ، لَا يَضُرُّهُمْ مَنْ خَالَفَهُمْ، إِلَّا مَا أَصَابَهُمْ مِنْ لَأْوَاءَ، حَتَّى يَأْتِيَهُمْ أَمْرُ اللهِ وَهُمْ كَذَلِكَ»
«Умматимдан бир гуруҳ кишилар динда ғолиб бўлиб, душманларини мағлуб қилган ҳолда давом этадилар. Қарши чиққанлар уларга зарар етказа олмайди. Фақат уларга турли азоб-уқубатлар етади, холос. Аллоҳнинг амри келгунга қадар улар шундай ҳолатда давом этадилар». Ўша ғолиб ва музаффар тоифа Аллоҳнинг изни ила биз бўламиз, деган умиддамиз.
Бугун Ғарб дунёси ва малай ҳукмдорлар сўнгги нафасларини олишмоқда. Зеро, уларнинг кўпчилиги Умматнинг қўзғалиш учун қайноқ ҳолатда турганини, ҳақ билан ботил ажралиб бўлганини, орани очиқ қиладиган томонга қараб кетилаётганини кўриб турган эканлар, келажак Исломники ва рошид Халифалик давлатиники эканига, бунинг яқинлашиб қолганига ишонч ҳосил қилишган.
Масалан Британия ўзининг Ислом Уммати ва келгуси Халифалик билан бўладиган ҳисоб-китоби жуда оғир бўлишини билади. Чунки мусулмонларнинг Халифалигини қулатган, Умматни парчалаган ва Ислом юртларини мустамлака қилиб, қонини сўрган Британиядир. Юз йилдан ортиқ вақтдан буён унинг тишлари Уммат танасига санчилган, бузғунчилиги Ислом оламининг ҳар тарафига ёйилган. Уммат билан унинг ўртасидаги адоват эски бўлиб, чуқур илдиз отган. У буни билади ва Ислом Уммати билан бўладиган ушбу тўқнашувни кечиктиришга астойдил интилади. Бу тўқнашув Уммат ўз Халифалигини барпо қилганида бўлишини ҳам билади. Шунинг учун у Ҳизб билан Халифаликни барпо этилиши ўртасини тўсиш хаёлида унга қарши курашмоқда ва макр-ҳийла қилмоқда. У бу борада хаёлпарастлик қилмоқда. Аллоҳ Таоло айтади:
﴿إِنَّ ٱللَّهَ بَٰلِغُ أَمۡرِهِۦۚ قَدۡ جَعَلَ ٱللَّهُ لِكُلِّ شَيۡءٖ قَدۡرٗا﴾
«Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир. (Унинг хоҳишига қарши тургувчи кимса йўқдир). Дарҳақиқат Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир» [Талоқ 3]
Роя газетасининг 2024 йил 24 январ чоршанба кунги 479-сонидан