بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
ЮНИСЕФ ташкилоти юртимизда ўз заҳрини сочмоқда…
Ким уни тийиб қўяди?!
Устоз Абдулхолиқ Эбдун Алий
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги
матбуот бўлими аъзоси
Судан давлати ўтган-кетганга тизгинини бераверадиган бебош бияга ўхшаб қолди. Бировлар унинг шахсий ва энг муҳим ишларига ҳам бурнини суқмоқда.
https://alahdonline.net/ веб-сайтида «ЮНИСЕФ ўрта мактабнинг бошланғич босқичига миллионлаб доллар тўкмоқда» сарлавҳали хабар нашр қилинди. Хабарда бундай дейилган: «БМТ расмийсининг маълум қилишича, ЮНИСЕФ бошланғич босқичдан 5 миллион ўқувчига грант беришни бошлаган. Бу Суданнинг 11дан ортиқ вилоятларини ўз ичига олиб, 4 миллион 500 минг долларни ташкил қилди ва ҳар бир ўқувчига 1 доллардан тўғри келди».
https://www.assayha.net/нинг хабарига кўра, оммавий ахборот воситаларига гапириш ҳуқуқига эга бўлмагани учун ўз исмини очиқламасликни афзал билган ушбу БМТ расмийсининг изоҳлашича, Хартум, Қазориф, Жазира, Шимолий Кордофан, Оқ Нил вилоятлари мактаблари грант олиш учун бланкаларни тўлдирган, бошқалари эса аллақачон олиб бўлган.
Айни манбага кўра, «ЮНИСЕФ ташкилоти грант бераётган 11 вилоят Хартум, Оқ Нил, Мовий Нил, Қазориф, Кассала, Жазира, Шимолий Кордофан, Жанубий Кордофан, Ғарбий Кордофан, Шимолий Дарфур ва Синнор вилоятларини ташкил қилади. Грант беришнинг биринчи тури Хартум, Оқ Нил, Қазориф, Кассала ва Шимолий Кордофандан бошланиб, ҳамон давом этмоқда. Махсус гуруҳлар мазкур вилоятларда ўқувчиларни санаб чиқиш учун мактаблар директорларига сўровномалар тарқатиш билан шуғулланмоқда. Юқорида қайд этилган маблағ мактаб маъмуриятлари тарафидан ўқув жараёни учун жиҳозлар харид қилишга ишлатилиши мумкин».
Агар Судан давлатида ишларни ғамхўрлик билан бошқариш деган нарса мавжуд бўлганда эди, бундай шубҳа остидаги ташкилот ўқувчиларга ёрдам беришга аралашмаган бўларди. Чунки бу аҳволдаги давлат бир кун ҳам ҳукм юритишга лойиқ эмас. Агар бизнинг Исломга асосланган мабдаий давлатимиз бўлганда эди, бундай жинояткор аралашувларни йўқ қилган бўлур эди.
https://www.almashhad-alyemeni.com/ веб-сайти 2021 йил 19 ноябрда бундай хабар нашр қилган:
«БМТнинг ЮНИСЕФ болалар жамғармаси араб давлатлари болалари орасида гомосексуализм ва бузуқликни тарқатгани учун халқнинг кучли ғазабига учради. Ташкилот бир болакайнинг суратини ва ЛГБТ байроғини чоп этиб, «бу бола ЛГБТдан», деб ёзган ҳамда араб болаларини айни болакайни гомосексуализм тарафдори сифатида қўллаб-қувватлашларига чақирган. Болакайнинг сурати ёнига ташкилот томонидан бундай деб ёзилган: «Бу 16 ёшли Хуайри Хулухан, ЛГБТнинг Ирландиядаги фаоли, болалар ҳуқуқи тарафдори… Бу йилги умумжаҳон болаларни ҳимоя қилиш кунида Хуайрига юзлан ва болаларни ҳимоя қилиш тарафдорлари бўлган бошқа тенгдошларинг билан тиниш».
2017 йил 7 апрелда Ал-Жазира нет бундай хабар нашр қилган:
«Яман таълим вазири Абдуллоҳ Ламласнинг маълум қилишича, ЮНИСЕФ қонуний ҳукумат билан вазирликнинг Адан ва Мукалла шаҳарларидаги босмахоналарда мактаб китобларини чоп этишни молиялаштиришдан бош тортди. Бироқ, Санъода ўқув дастурларини чоп этиш учун Ҳусийларни 1000 тонна қоғоз ва китоб билан таъминлади. Бу китоблар таълим программаларини мазҳабпарастлик асосида ўзгартиришни ўз ичига олади. Вазирликка кўра, Ҳусийлар таълим программаларини ўзгартиришга уринишди, лекин бир ёки икки йилда буни уддасидан чиқишлари қийин бўлди. Ана шунда энг осон йўлини, яъни Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифларни маълум саҳифалардан олиб ташлаш йўлини топишди. Мисол учун, шамс ва нур сураларини ҳамда Оиша онамизга туҳмат қилиш воқеасини китоблардан олиб ташлашди. Саҳобаларнинг номларини, асосан, Абу Бакр, Умар ва Усмоннинг номларини ҳам адабиётлардан йўқ қилишди».
2020 йил 12 апрелда Арабия нет сайтида бундай хабар чиққан:
«Эрон олий раҳбари Али Ҳоменеийнинг инқилобий гвардияси Қуддус кучлари вакили ЮНИСЕФни Эрондаги оилавий жамиятни парчалаш мақсадида шубҳали режаларни амалга ошираётганликда айблади.
«ЮНИСЕФнинг Эрондаги вазифаларидан бири эронликларнинг ҳаёт тарзини ғарбча турмуш тарзига ўзгартиришдир», дейди Али Шерозий «Тасним» Эрон ахборот агентлигида нашр қилинган ўз мақоласида. Унинг таъкидлашича, «БМТ ўз бюджетини АҚШ халқаро тараққиёт агентлигидан олади ва шу орқали Эронда ўз дастурларини амалга оширишга уринмоқда». Шундан келиб чиқиб, Шерозий ЮНИСЕФни «Ғарбни тарғиб қилишда ҳамда болалар ҳуқуқлари деган чиройли ном остида болалар онгига Ғарб қадриятларини сингдираётганлик»да айблади. У «ЮНИСЕФ АҚШнинг хизматкори бўлиб, Ғарб сақофатини мустаҳкамлашдан ўзга мақсади йўқ», деди. Ғарбнинг мана шундай ниятларига қарши туришга чақирар экан, Шерозий жумладан бундай деди: «биз Ғарб қадриятларини ҳимоя қилувчи Халқаро ташкилотларнинг Эрон Ислом Республикасида ўзининг ёвуз мақсадларини бизнинг қўлимиз билан хавфсиз равишда амалга оширишга қаратилган ҳар қандай аралашувига йўл қўймаслигимиз керак»».
Аллоҳ ҳаққи айтинг, нега сиз Судан аҳли Ғарб ташкилотларининг 98 % аҳолиси мусулмон бўлган юртингизга кириб келиб, ўқувчиларингиз қобилияти билан ишлашларига ҳамда мияларига ЛГБТ ҳуқуқларини сингдиришларига ва саҳобаларнинг сиймоларини бузиб кўрсатишларига йўл қўйяпсиз?!
Судан давлатининг бундай бузғунчи ташкилот томонидан мана шундай очиқ аралашувга сукут қилаётганлиги, ҳатто ўқувчиларга пул тарқатишига қўйиб берганлиги жуда-жуда хатарли ишдир. Айниқса, бу ташкилот қора тарихга эга бўлиб, ўқувчи болалар ва қизлар орасига Ғарбнинг баччавозлик ва бузуқликдан иборат сақофатини ёйишга ҳаракат қилаётган бир пайтда, ҳукумат ўз залолатидан боши чиқмаяпти ва жигаргўшаларимизга нималар бўлиши мумкинлигига парво ҳам қилмаяпти. Ваҳоланки, ҳукумат мазкур қилмишларни рад этиши керак эди. Чунки охир оқибат улар бузуқлик ва таназзулнинг кенг ёйилишига олиб келади. Шунингдек, бу каби ташкилотларни Судандан қувиб солиш ҳам керак эди. Хуллас, ЮНИСЕФ ва бошқа ташкилотларни йўқ қилиш учун ягона туб ечим ортида туриб жанг қилинадиган ва у билан ҳимояланиладиган Халифаликни барпо этиш билан бўлади. Ушбу Халифаликкина юрту фуқарони ана шундай шубҳали ташкилотлар аралашувидан ҳимоя қилади.
Роя газетасининг 2023 йил 8 феврал чоршанба кунги 429-сонидан