Қирғизистоннинг давлат қарзи 431 миллион долларга ошди

1175
0

Қирғизистоннинг давлат қарзи 431 миллион долларга ошди

 Хабар: Қирғизистоннинг давлат қарзи 5 миллиард 578 миллион долларга етди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг 2022-йил якунлар тўғрисидаги янги маълумотда айтиб ўтилди.

 Қарзнинг 4,5 миллиард доллари ташқи қарз, 1 миллиард доллардан кўпроғи ички қарздан иборат.

 2021-йил охирида Қирғизистоннинг давлат қарзи 5 миллиард 147 миллион долларни ташкил этган. Бошқача айтганда, давлат қарзи бир йилда 431 миллион долларга ошган.

 Изоҳ: Расмий ҳукумат 2020-2023-йилларда давлат қарзини самарали бошқариш мақсадида стратегия ишлаб чиққан эди. Аммо, стратегия қабул қилингани, расмий ҳукумат давлат қарзини тўлаш бўйича барча чоралар кўриаётганини ва ҳатто, шу мақсадда солиқ ва жарималарини ошириб бораётганига қарамай давлат қарзи ўсиб бормоқда. Бу ҳолат унинг ички бошқарув системасига алоқадорми? Албатта, йўқ. Қирғизистоннинг қарз ботқоғига ботиб боришининг асоси, халқаро оламий глобал бошқарув системаси томонидан атайин пайдо қилинади. Бу жараёнда қирғиз сиёсий доирасининг роли коррупцияга ботиб қолганидадир. Шу коррупциялашган схема ҳам, ташқи мустамлака давлатлар томонидан ривожлантириб борилади. Уларга Қирғизистон тобора кўпроқ қарзга ботиб қолиши учун мазкур қарзларнинг бир қисмини ўзлаштириб олиш ҳақида фикрлайдиган коррупция ботқоғига ботган амалдорлар керак. Харқаро сиёсат вакиллари айнан шу ҳаромтомоқ сиёсий гуруҳдан фойдаланади. Қирғизистондаги собиқ ва амалдаги етакчи гуруҳ мамлакат учун қарз олаётганида “оғир саноатни ривожлантириш учун, ҳатто шу кунга келиб сотиб йўқ қилиб юборишган йирик корхоналарни қайта ишлатиш учун” деб бирор марта қарз олган эмас.

 Халқаро система шундай шакллантирилганки, унда йирик ва етакчи давлатлар дунёнинг ҳар бурчагида жойлашган табиий бойликлардан фойдалана олишади. Заиф давлатлар эса, ўз ҳудудида жойлашган табиий бойликлардан ҳам мустақил фойдалана олишмайди. Чунки бу оламий компаниялар ортида халқаро капиталистик система турибди. Улар ўз манфаатларини ҳимояси учун халқаро суд тизимини тузиб олишган. Халқаро қонунлар қабул қилиб, ўзларининг барча ҳаракатлари учун қулай шароитларни қонунийлаштириб олишган. Давлат қарзи масаласида ҳам ҳудди шундай. Агар давлат бирор халқаро молиявий ташкилотдан қарз оладиган бўлса бу қарзлар узоқ муддатга ва маълум фоиз эвазига берилади. Ушбу муддатнинг катта қисмида қарздор давлат фақат қарзнинг фоизини тўлаб келади ва белгиланган вақт етганидан сўнг фоизига қўшиб танини ҳам қайтаришни бошлайди. Гарчи  давлат олган қарзини муддатидан олдин тўлашга қодир бўлган тақдирда ҳам халқаро молиявий ташкилотлар қарзни муддатидан олдин қайтариб олишни истамайди ёки қарз фоизини бир неча бор кўтаришни талаб қилишади. Аслида, бундай шартлар қарз олинаётган вақтда қўйилади ва қарздор давлат бу шартларни бажаришга мажбур қилинади. Масалан, 25-феврал куни вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров Қирғизистон ташқи қарзини ҳозир тўлашга тайёр эканини билдирди. Бироқ ҳукумат нима сабабдан бундай қилмаётганини, “эрта тўласа фоизи кўпайиб кетиши” билан изоҳлади.

 Қирғизистон муаммоси халқаро капиталистик системани устимизда туриши ва шу система тузган халқаро оламий сиёсатда, Ислом дини ҳаром қилган, рибога асосланган халқаро қонунлар татбиқ қилинаётгани ва устиларимизда мавжуд бўлиб турганига боғлиқдир. Моддий манфаатдан бошқасини ҳисобга олмайдиган капиталистик тузум устимизда татбиқ қилинар экан Қирғизистон ҳеч қачон қарз юкидан қутула олмайди.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here